Ўзбекистон миллий терма жамоасининг алмаштириб бўлмас ҳужумчиси Игор Сергеев мана 14 та учрашувдирки терма жамоа таркибида гол кирита олмаяпти. Ҳужумчи охирги марта 2015 йилнинг 12 ноябрь куни ЖЧ саралаш ўйинида КХДР дарвозасига гол урган экан. Биз Игорнинг шундан кейинги 14 ўйиндаги ўйинларига қисқача тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.
1. Яман - Ўзбекистон 1:3 (ЖЧ-2018 сарлаши)
Сергеев мазкур тўқнашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйинда термамиз голларига Азиз Хайдаров, Сервер Жепаров ва Станислав Андреев муаллифлик қилишди.
2. Ўзбекистон - Филиппин 1:0 (ЖЧ-2018 сарлаши)
Анзур Исмоиловнинг ягона голи эвазига 3 очко қўлга киритилган баҳсда ҳам ҳужумчи тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
3. Ўзбекистон - Баҳрайн 1:0 (ЖЧ-2018 сарлаши)
Баҳрайн билан ўйинда ҳам Игор тўлиқ ҳаракат қилди. Баҳс тақдирини Сардор Рашидовнинг ягона голи ҳал қилди.
4. Канада - Ўзбекистон 2:1 (ўртоқлик учрашуви)
Канада билан ўртоқлик ўйинида Бабаян 5 та футболчини алмаштирди, бироқ Сергеевни эмас. Мазкур баҳсда Игор Элдор Шомудоровнинг голига ассистентлик қилди.
5. Ўзбекистон - Сурия 1:0 (ЖЧ-2018 саралаши)
Сергеев бу баҳсда ҳам 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйиндаги ягона гол Александр Гейнрих ҳисобига ёзилди.
6. Қатар - Ўзбекистон 0:1 (ЖЧ-2018 саралаши)
Кримецнинг ягона голи эвазига 3 очко қўлга киритилган ўйинда ҳам Сергеев тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.
7. Ўзбекистон - Эрон 0:1 (ЖЧ-2018 саралаши)
Эронга бой берилган ўйинда Сергеев 73 дақиқада ўз ўрнини Марат Бикмаевга бўшатиб берди.
8. Ўзбекистон - Хитой 2:0 (ЖЧ-2018 саралаши)
Хитой таслим этилган ўйинда ҳам ҳужумчи тўлиқ ҳаракат қилди. Термамиз голларига Марат Бикмаев ва Отабек Шукуров муаллифлик қилишди.
9. Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1 (ЖЧ-2018 саралаши)
Кореяда таслим бўлинган ўйинда термамизнинг ягона голи Марат Бикмаев ҳисобига ёзилди. Игор бу баҳсда ҳам 90 дақиқа ҳаракат қилди.
10. Ўзбекистон - Грузия 2:2 (ўртоқлик учрашуви)
Грузия билан ўртоқлик ўйинида Элдор Шомуродов дублга эришди. Игоржон эса 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Давоми>>
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).