Lexus
|
САВОЛ: Ассалому Алайкум. Кахрамон ака, Бугун А.Толибжонов 2013 йил миллий терма жамоамиз Тошкентда 2 та уртоклик уйини утказишини айтиб утди (яна уша алмисокдан колган Иордания, БАА каби терма жамоалар булса керак.)Нима деб уйлайсиз, рейтинги уртача булган жамоалар, яъни Чехия, Греция, Австралия, Чили каби давлатлар терма жамоалари хозирги савиямизда биз билан уйнашга рози булишармикин. Биламан, дарров пул масаласи уртага чикади, лекин футболга сарфланаётган миллиардлар олдида буларга туланиши мумкин булган 300-400минг евро топилса керак. Фикримча, агар "дипломатичность"и кучли булган инсон музокара олиб боргудек булса, хатто келиб-кетиш харажатларини коплаш оркали улар билан уртоклик учрашуви утказса булади. Савол беришимдан максад, сизнингча А.Толибжонов федерацияда эгаллаб турган лавозими мажбуриятларини тулик бажара оляпти деб уйлайсизми? Агар бажара олмаётган булса, М.Усмонов уни ишдан бушатиб юбормаётганининг сабаби нимада, нима деб уйлайсиз? (Саволим калтисрок чиккан булса, жавобини почтамга ташлашингиз мумкин, буни тугри тушунаман)
Савол берилган сана: 20.11.2012 18:20
|
|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Муаммо: Терма жамоамиз учун ташкил қилинаётган йиғинлар ва спарринг рақиблар қониқарли эмас. Лекин бу муаммонинг ечими ташқаридан эмас, ичкаридан берилиши керак. Биз кўзимиз фақат Толибжоновни кўрамиз, лекин бошқа тарафдан қараганда, Толибжоновдан олдинги даврлардаям сиз санаб ўтган рақиблар билан ўйнамаганмиз, асосан ўша Иордани ёки БАА бўлган рақибимиз. Балки гап Толибжоновнинг ўзида ҳам эмасдир? Ёки у пайтларда шароит ҳозиргидек эмасди, деган мулоҳаза ҳам бор.
Айтмоқчиманки, биз кўп фактларни билмаймиз - биз муаммони кўрамиз, ечимни эса Усмонов бериши керак. Ҳозирги фаолиятни Усмонов ҳам муаммо деб биляптими? Бу муаммонинг сабаби айнан Толибжоновнинг ишни эплай олмаётганиданми ёки узигагина маълум бўлган бошқа жиҳатлар борми? Мана шу фактлар асосида қарор берилади.
Шахсий фикрим эса, айтайлик жаҳон чемпионатига чиқадиган бўлсак, ўша савияда тайёргарлик ва йиғишларни ташкил қила оладиган даражаги инсон деб ўйламайман Асқар Толибжоновни. Яъни кадрлар масаласини ҳам албатта кўриб чиқиш керак ва фақат шу билан чекланмаслик ҳам керак. Жавоб берилган сана: 21.11.2012 15:23
|