|
ЖАВОБ: Биз орқага кетмаяпмиз, шунчаки, жойимиза турибмиз. Ишонинг, бугун, яхшироқ ҳаракат қилиб, Испания билан ҳам ўйнаш мумкин. Ўйнашяпти-ку бошқалар? Худди шу ишни қилса бўлади. Америка очиш шарт эмас, ўйнаганларга савол берилади: "Сиз қандай қилиб Испанияни кўндирдингиз? ва иккинчи савол: Сизў қандай қилиб, улар сўраган суммани топа олдингиз?". Тамом.
Шубҳасиз, ўша давлатлар Испания билан ўйнаш учун бериладиган пулни бюджетган кутиб ўтиришмаган. Хомий топишган. Хомий қандай топилади? Хомийга "миллион доллар пул беринг, кейин сизни Спорт каналимизда реклама қиламиз" десангиз, албатта, рад жавобини оласиз. Лекин "Биз Испания билан келишсак, транслация юзасидан Ал Жазийра ёки Евроспорт билан келишамиз, стадиондаги оддий баннерингизни ўша каналдан намойиш этилади" десангиз, уларни қизиқтириши турган гап. Ёки Мираброр Усмоновнинг олдига кириб, "Мираброр Зуфарович, Испания билан ўйнашимиз учун бир миллион керак" десангиз, рад жавобини оласиз, ўша тайёргарлик бир миллион долларлик эмаку, тўғрими? Ўртоқлик ўйинларига фақат тайёргарлик сифатида қарасак, ҳеч қачон келиша олмаймиз. Ўртоқлик ўйинлари, шунингдек, бизнес, мухлислар учун ўйналади ва ҳоказо. Усмоновга "Бир миллион Испанияга нақд бериб туринг, кейин рекламадан бунча, транслациядан шунча, билетдан мана бунча, ҳаммаси бўлиб 1 миллион икки юз минг ёки тўққиз юз минг пул тушади" деб ҳисоб китобларни кўрсатсангиз, ижобий ҳал бўлиши мумкин масала.. Жавоб берилган сана: 28.03.2014 16:57
|