|
ЖАВОБ: Салом.
1. Натижаларни билмадим, лекин Қосимовнинг ўзи тўлиқ қониқтиряпти, деб ўйлайман. Умуман олганда, натижалар ёмон эмас, аввалги ҳолатдан ошиб кетганиям йўқ, тушмади ҳам. Яхшироқ бўлишни исташадими ёки шу ҳолат биз учун энг юқори чўққи деб ўйлайдиларми, ўзлари, ичкаридан яхшироқ англашса керак.
2. Албатта. Умид қиламан, камида. Пасайиш бўлиши табиий ҳол эди, бунчалик бўлишини кутмаган бўлсам-да. Ёзда 4-5 та фойдали трансферларни ҳам кутса бўлади.
3. Гвардиола ҳам, қисман Виланова ҳам жуда баланд ҳимоя билан ўйнарди. Яъни таъқиб (ҳар доим) рақиб майдонидан бошланар, охирги ҳимоячилар - Пике ёки Маскеранолар деярли майдон марказига келиб олишарди. Бу ҳолатда кўпчилик бўлиб ҳимояланиш осон, хатолар ҳам у қадар оғриқли эмас, тузатса бўлади.
Мартино эса рақибга кўпроқ имкон беряпти. Тўпни камроқ назорат қилишга ҳам қарши эмас. Натижада рақиб жарима майдонига кўпроқ кела бошлади, стандарт вазиятлар кўпайди. Услуб ўзгаргач, албатта, қўшимча куча эхтиёж сезилади, янги ҳимоячилар сотиб олинилиши керак эди. Унақа бўлмади, ҳимоячиларга оғирлик туша бошлади, хатолар кўпайди. Табиий ҳол.
Бошқа тарафдан, аслида, Мартино ҳам юқори прессинг тарафдори, агар эсласангиз Парагвай терма жамоаси ЖЧ-2010 да буни намойиш қилганди. Яъни, мураббий бугунги ҳолатдан келиб чиқиб шунга мажбур эканини ҳам унутмаслик керак. Ҳар ҳолда, Иньеста, Хави, Пуйол, Бускетс каби футболчилар Пеп пайтида яхшироқ формада эдилар, ҳозир улғайдилар, пасайдилар, тўғрими?
Хуллас, менимча, Мартино қоладими, ёки бошқа мураббий келадими, қатъи назар, "Барселона" 1-2 ҳимоячи ва марказий ярим ҳимоячи сотиб олса керак. Олиши керак. Жавоб берилган сана: 14.03.2014 16:41
|