|
ЖАВОБ: Мағлубиятни қабул қилишни билиш керак. ҳар доим кимнидир сўкиш шарт эмас. Абрамов мағлубиятга учради, демак айбдор. Албатта ҳеч қайси мураббий ҳеч бир ўйинни идеал тарзда ўтказмайди, хатолар бўлади. Натижа бўлса, билинмай кетади, натижа бўлмаса, бу хатоларга урғу берилади. мураббий шу касбни танладими, демак шундай айбловларга ҳам тайёр туриши керак албатта.
Мисол учун, Аҳмедовни олдинга чиқариш керак дейилди. Агар ўша голни Нишимура ҳисоблаганда, 2-таймнинг 2-ярмида Одилнинг Ҳайдаров билан алмашиши ўзини оқлаган бўларди, Абрамов - гений! Гол ҳисобланмади, айнан ҳимоядаги бўшлиқдан фойдаланиб, рақиб гол урди. Абрамов - айбдор. Ростанам шунақа.
Ўйин тақдирини эпизод ҳал қилди. Андреев охирги дақиқада тактик фол ишлатиши шарт эди! Буни тактик кўрлик дейилади. Четдан туриб, мураббийларнинг "держите мяч" деган гапларини ҳам эшитишлари керак эди. Чунки дуранг ҳам фожеа эмасди. Бу жузъий хатолар,
Умуман олганда эса, барибир мураббийлар штаби жавобгар бўлади. Жавоб берилган сана: 03.06.2012 23:57
|