|
ЖАВОБ: Ҳаммада ҳар хил. Менимча, 2008-2010 йилларда футболимизда жуда кўп янгиликлар бўлди. Унга сарфланган пуллар, легионерлар, ҳатто футбол журналистикасида ва мухлисликда ҳам. Масалан, сайтлар оммалашди. Мухлисларда ҳам фикр билдириш имкони туғилди.
Ҳозир турғунлик даври. Буям сабаб. Кейин, терма жамоа маркетинг жиҳатидан жуда оқсамоқда. Нафақат терма жамоа, умуман ўзбек футболини кўра олмаяпмиз телевизорда. Натижада, кўп мухлислар ҳатто Осиё чемпионати қачон бошланиши-ю, кимлар билан ўйнашимизни ҳам билишмайди. Масалан, Германия терма жамоаси Қозоғистонда ўйнади. Немислар қозоқлардан, ўйинни Қозоғистон вақти билан соат 00.00 га ўтказдиришни илтимос қилдилар ва бунга эришдилар. Сабаби, бу вақт немис мухлислари учун қулай вақтга тўғри келар экан. Бунақа мисоллар кўп.
ҳа, журналистларни ҳам айблаш мумкин. Лекин биз ҳам қўлимизга етиб келаётган материаллар устида ишлаймиз. Ўйинни кўрмасдан туриб, қандай таҳлил қилиш мумкин терма жамоамизни? Бориш мумкин, лекин ОАВ нинг молиявий аҳволи, журналистларга, "Бунёдкор" стадионидаги ўйинга метрода бориб келишни қоплайдиган даражада эмас. Чемпионат.азия йигитлари буни уддасидан чиқишяпти, қойил, раҳмат. Аммо бу умумий аҳволни кўрсатмайди. Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:43
|