akmalfcb
|
САВОЛ: Salom Qahramon aka\n1. Avvalo Qo\'qonni oliy ligaga chiqqani bilan tabriklayman. Ushbu jamoa haqida, moddiy imkoniyatlari (Oliy ligaga chiqqani munosabati bn ligionerlar ham taklif qilinishi mumkinmi), umuman klub saloxiyati haqida boshqa viloyatlik muxlislarga nimalarni gapirib bera olasiz? Kommentlarda Qo\'qonni muxlislari ashaddiyligi haqida ko\'p gapiriladi, shunga qiziqib so\'rayabman. Oliy ligada faqat jon saqlab qolish uchun kurashadigan jamoalar safiga qo\'shilib qolmasa kerak?\n\n2.Keyingi paytda Messini o\'yinlarida pasayish kuzatilayotgandek, aslida statistikaga qarasak Messi har doimgidek yaxshi o\'ynayabdi. Lekin avvalgidek yorib kirishlariga, 4, 5 talab o\'yinchilarni aldab o\'tib ketishiga hamma o\'rganib qolgan shekilli. E\'tibor bersayiz Messi yugurmasdan o\'ynayabdi oxirgi paytda. JCHdan oldin o\'zini ayayotgandek tuyulgandi, endichi hozir nimaga bunaqa bo\'p qoldi sizningcha? Unga haddan tashqari katta erkinlik berib qo\'yilgani uchunmi? Manimcha termadayam, klubdayam trenerlar unga hechqanday ko\'rsatma berishmaydi, o\'zi biladi degan ma\'noda. Fikrlariz?
Савол берилган сана: 20.10.2014 03:19
|
|
ЖАВОБ: Салом.
1) Клуб салоҳияти ҳақида 1 лигадаги ўйинларга қараб баҳо бериш қийин. "Нефтчи" ва "Пахтакор" билан кубок ўйинларида ёмон ўйнашмади, лекин бутун мавсумда муваффақиятли ўйнаш учун бу етарли эмас. Манимча, жамоа шу туришда, олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашадиганлардан бири бўлади. Ҳар бир чизиққа 1-2 тадан тажрибали футболчи бўлса, жамоа олий лигадаги кзп жамоалар билан тенглаша оалдиган ҳолатга келади. Ҳозир олий лигамизда 10 та жамоанинг савияси бир бирига жуда яқин - олтинчи ўринни олиш ҳам, 13 ўринни олиш ҳам мумкин, айни таркиб билан.
2) - Месси жаҳон чемпионатида финалгача ўйнади, етарлича таътил бўлмади. Айниқса руҳий чарчоқ бўлиши табиий. Бунинг устига "Барселона"нинг тақвими мавсум бошидан ҳаддан ташқари фаолликни тақозо қилмасди, жамоа бор имкониятини ишга солмасдан ҳам очколарни йиғишда давом этяпти. Бу мураббий танлаган режим ҳам бўлиши мумкин. Балки шанба куни Эл Классикода ҳақиқий Мессини кўрармиз?
- Ла Лига эса АПЛ эмас, демак, ҳозирда "Барселона" етакчилари учун энг муҳими баҳорда юксак спорт формасида бўлиш. Унгача, жамоадан гоҳ ундай, гоҳ бундайроқ ўйинларни кўрсак керак.
- Месси рекорд кетидан қувишни бироз тўхтатди, назаримда. Месси эгоистликни сал камайтиргандек туюляпти. Кўпроқ жамоадошларини қувватлашга ҳаракат қиляпти. Илгари барчасини ўзига тортишга ҳаракат қиларди, натижада, у билан бирга тўп сурган футболчилар " руҳан импотент"га айланиб, ўзларига бўлган ишончни йўқотишарди гўё. Ҳозир Мессининг ортга чекиниши айни муддао, ана, Неймарнинг кўрсаткичлари кескин оша бошлади, худди шу бўшлиқ Суарес учун ҳам керак. бу икки футболчининг "Барселона"да чинакамига ўз потенциалларини намойиш қилишлари учун бу жуда керак.
Мана, жавоблардан ёққанини олаверинг :) Жавоб берилган сана: 21.10.2014 12:29
|