Beknazarov
|
САВОЛ: Ассалому алайкум!!! Кахрамон ака мен Ливерпул мухлисиман. Ушбу жамоа мана кейинги ўйинларни яхши ўтказиб туринир жадвалидаги ахволини аста секинлик билан яхшиламоқда. Бир нарсани тушунмайманда вақтида МЮни хам, Реал(ЕЧЛда)ни хам янчиб ташлаган жамоа аутсайдерларга қарши ўйинларда жуда кўп очко йўқотади ва доим чемпионликдан қуруқ қолиб кетади. Тўғри, таркиб у қадар кучли эмас лекин, Арсенални нималар қилиб ташлаганини кўрдикку. Нима деб ўйлайсиз, жамоа барқарор ўйин намойиш эта олмаслигининг асл сабаби нимада ёки, рухиятдами? Яна битта савол: Ливерпулни шу майсумда АПЛда чемпион бўлиш имкониятларини қандай бахолайсиз? Мен фақатгина арсенал билан бўлган ўйиндан келиб чиқиб гапирмаяпман хуллас бу хам бир яхши ниятда )
Савол берилган сана: 13.02.2014 11:57
|
|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Балки ўқигандирсиз, ўтган йили "Ливерпуль" ҳақида савол беришганида, бошқа тренерлардан фарқли равишда, Роджерсда аниқ йўналиш намоён бўлаётганини ва баъзи ўйинларда жамоа топ клубларга хос ўйин кўрсатаётганини айтгандим.
Ушбу мавсумда жамоа янада барқарорлашди, энди юқори савиядаги ўйинлар сони кўпайди. Лекин менимча, ҳали чемпионлик учун етарли эмас. Асосий сабаб, жамоа захира ўриндиғи жуда қисқа, у ердан майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган ёки айни савияда ушлаб тура оладиган футболчилар деярли йўқ, ҳисоби. Ҳозир майдонга тушаётганлар бутун мавсум шюқори савияда ўйнашга кучлари етмайди барибир, қачондир уларни ўрнини босишга тўғри келади. Бу мавсум Ливерпул Лига кубогидан эрта чиқиб кетди, Еврокубокларда қатнашмади, шунинг учун АПЛ да яхши формани сақлаб турибди.Аммо келаси йил унақа бўлмайди. Яна 2-3 трансфер билан ва таркиб сақлаб қолинса, келаси йили балки чемпионликка даъвогарлик қилишлари мумкин.
Шундай бўлса-да, жамоанинг ҳужум чизиғи йил бошидан бери барқарор ўйнаётгани, шунингдек, деярли барча асосий ҳиоячилар жароҳатда бўлсалар-да, салбий таъсирини камайтиришга эришгани учун Роджерс таҳсинга сазовор. Бу муаммоларни у ҳужумдаги самарадорлик билан енгмоқда, адашмасам, гол уриш бўйича, деярли "Сити" билан бир хил кўрсаткичдалар. Жавоб берилган сана: 14.02.2014 13:47
|