|
ЖАВОБ: Биринчидан, ўзбек футболи журналистикаси ёки мухлислари бир бири билан иноқ эмас, дейиш хато. Муносабатлар оддий ва табиий. Кимдир бошқаси билан уришаётгани ҳам, бўлиб турадиган жараён. Ҳамма жойда зиддиятлар бор. Агар холислик бўлса, "бунақа эмас, мана бунақа бўлади" деб бир-бири билан муштлашаётганларни кўриш ҳам завқли, ахир ўзини эмас, фикрини, ғоясини ҳимоя қиляпти. шундайми? Бу, масалан мажлисда мудраб ўтириб, қўлини кўтариб қўйиш каби "аҳиллик"дан, "анави бир нарса ёзибди" деса, "менга нима, манга бир тийинлик фойдаси йўқ шу масаланиям талашиб, ўзимга душман орттираманми, ундан кўра, Неймарнинг манави интервьюсини таржима қилай, тинчроқ" дейишдан кўра яхшироқ, менимча.
Иккинчидан, "Футболдан ўз мақсади учун фойдаланаётганлар" - бу кимлар? :))) Биласизми, кўпчиликда шунақа таассурот бор, гуёки, футболимизда иккита лагерь бор. Биринчиси мухлислар ва журналистлар, яъни гуёки жабрдийдалар, иккинчиси федерация, Спорт ТВ, мураббийлар, ПФЛ, ҳакамлар - яъни золимлар, пул қилаётганлар ва ҳоказо.
Яъни барча чиркинлик биз экрандан кўраётан футболда ва экран ортида-ю, буёкдаги томошабинлар гуёки, бечоралар, шундайми? Яъни биринчи лагерь бир дам бўлиб, иккинчи лагер - аждарҳоларни енгишимиз керак, шундайми? ))
Йўқ, ҳаммаси аралашиб кетган. Биз ҳаммамиз биргамиз! Биз ҳаммамиз битта кемада кетяпмиз. Камчиликлар ҳам бизники, ютуқлар ҳам. Футболчилар ҳам, журналист ва федерация ҳодимлари ҳам ҳаммаси ўзимиз. Ҳалол ишлаб, жон куйдираётган федерация ҳодими ҳам бор, қаламини ўз манфаати йўлида ишлатиб, халқни алдаётган журналист ҳам, бефарқ мухлис ҳам бор.
Жавоб берилган сана: 22.05.2012 21:00
|