Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нафақахўр Сэр Алекс Фергюсон қандай пул топмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, бундан икки йил муқаддам шотландиялик афсонавий мураббий сэр Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи лавозимидан кетиб, «нафақа»га чиққанди. Хўш, ўшандан бери у қандай ишлар билан шуғулланяпти, нималар билан банд?

Роналдуни «Олд Траффорд»га қайтариш

As нашри тарқатган хабарларга кўра, ЕЧЛ доирасидаги «Реал»-«Шальке» учрашувидан сўнг Фергюсон ва Роналдулар Мадриддаги ресторанларнинг бирида кечки овқатни биргаликда танаввул қилишди. Нашрнинг маълумотларига ишонадиган бўлсак, шотландиялик буюк мутахассис футболчи билан унинг «Манчестер Юнайтед»га қайтиши хусусида суҳбатлашганмиш. Бу гапларда жон бор-йўқлигини мавсум охирида билиб олсак, ажабмас.

 

Венгер билан улфатчилик

«Фергюсон билан мунтазам равишда кўришиб турганимиздан мамнунман. Тўғри, илгарилари муносабатларимизда баъзи салбий жиҳатлар бўлган. Лекин, охир-оқибатда биз ярашиб олдик. У ўз жамоаси шаънини ҳимоя қилиш учун баъзида одоб чегарасидан ўтиб кетарди. Албатта, мен ҳам. Бироқ ҳозирга келиб, иккимиз кўпинча бирга овқатланиб, шаробхўрлик қиляпмиз», - деди «Арсенал» устози BBC билан суҳбатда.

 

Танқидлардан қочиш

«Биз бир йилгина аввал 11 очколик фарқ билан чемпион бўлганмиз. Шунинг учун ҳам «қариб қолган жамоа»ни ташлаб кетганим ҳақида гапиришса, жуда жаҳлим чиқади, - деди Фергюсон «МЮ»нинг ишлари чаппага кетгач.

 

Сэр Алекс – ўқитувчи

Маълумки, Фергюсон анчадан бери Гарвард бизнес мактаби билан ҳамкорлик қилади ва мутахассис нафақага чиққач, билим юртида бир неча лекциялар ўқишга ҳам улгурди. Аниқланишича, мактаб раҳбарлари Фергюсон билан келишувга эришишганида вақтни инобатга олишмаган. Шунинг учун сэр у ерда хоҳлаган пайтида яна лекциялар ўқийвериши мумкин экан.

«Оскар» тақдимоти

Фергюсон ўтган йилнинг март ойида «Оскар» тақдимоти маросимида пайдо бўлиб қолди. Маросимда уни кўриб қолган журналистлар, табиийки, мутахассисдан уни қайси кинолар қизиқтиришини сўрашди. Фергюсон уларга жавоб берар экан, ўзи ёқтирган фильмлар сирасига «Шамолларда қолган ҳисларим», «Чўқинтирган ота» ва «қидирувчилар» картиналари киришини айтди.

 

ЖЧ-2018 ҳимоясида

«Ўйлашимча, Россиядан ЖЧга мезбонлик қилиш ҳуқуқини олиб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Санкт-Петербургда ўтган ФИФАнинг техник конференцияси ҳам олий даражадаги шароитлар остида кечди ва бу орқали Россия ҳар қандай йирик тадбирга муносиб ҳозирлик кўра олишини исботлади. қолаверса, Санкт-Петербург менинг ўзимга ҳам жуда ёқади. Бу шунчаки, фантастик шаҳар», - деди Фергюсон.

 

«Ким миллионер бўлишни истайди?» лойиҳасида

Фергюсон дунёдаги энг машҳур телешоуларнинг бирида қатнашиб, 32 минг фунт миқдорида пул ютиб олди.

 

Китоблар нашр қилиш

2013 йил кузида Британиядаги китоб дўконларида Алекс Фергюсон қаламига мансуб автобиография пайдо бўлди. Албатта, бу китоб ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Яна бир ойлардан кейин, аниқроғи, май ойи­да Фергюсоннинг «Leading» номли янги китоби ҳам пештахталарга чиқиши кутилмоқда.

 

Кўнгилли ҳордиқ

Ўтган йилнинг январь ойида Фергюсонни Барбадосда суратга олишди. Айтишларича, уни кўркам оролга «Уиган» хўжайини Дэйв Уилан таклиф қилганмиш.

 

Ишончсизлик

Фергюсоннинг эски дўсти, жаноб Уилан қадрдонининг сирини ошкор қилиб, 2012 йилнинг май ойида журналистлар билан суҳбатлашар экан, сэр Алекс тез орада фаолиятини якунлашни ният қилаётганини айтиб қўйди. Аммо ўшанда унинг гапларини ҳеч ким жиддий қабул қилмаганди.

 

Мулозаматлар тарқатиш

«Мени Жозе Моуриньо билан қиёслашлари тўғри эмас. У менга нисбатан анча ёш ва келишган йигит. қолаверса, унда Жорж Клуникига ўхшаш ёқимли қиёфа бор».

«Ўйлашимча, Майкл Кэррик - шунчаки, Англиядаги энг яхши ярим ҳимоячи эмас, бутун Англия футболидаги энг яхши ўйинчи».

«Луи ван Галда жароҳатланган футболчилар шунчалик кўпки... Билмадим, шу ҳолатда ундан қандай қилиб юксак натижалар кутиш мумкин?! Энг муҳими, у ажойиб мураббий ва Луининг ишлари ҳали юришиб кетишига шубҳа қилмайман».

 

Мойесга васийлик

«Олдимда «Реал Сосьедад» варианти пайдо бўлганида, бу ҳақда дарҳол сэр Алекс билан маслаҳатлашдим. У айтдики, бу мен учун антиқа имконият экан. Зеро, унинг сўзларига кўра, британиялик мураббийларни ҳар доим ҳам Испанияга таклиф этишавермайди», - деди Дэвид Мойес янги жамоага келиш олдидан.

Пул ишлаш

Айни пайтда сэр Алекс Фергюсон «МЮ»да клубнинг фахрий элчиси бўлиб ишламоқда. The Guardian нашрининг ҳисоб-китоб­ларига кўра, у ўтган йилги мавсумда 20 кунлик хизмати учун 2,165 млн. фунт миқдорида маош олган. Демак, гарчи Фергюсон ҳозирда мураббий ҳисобланмасада, «МЮ»даги бир иш куни ўртача 100 минг фунтга тўғри келмоқда. Бунақа нафақани ҳар бир қария орзу қилишига шубҳа йўқ. Нима дедингиз?!

И.РАҲИМОВ тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: intersport.uz
Киритилди: 21:41, 10.04.2015. Ўқилди: 7746 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик