Бугун 27 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яшил майдондаги даҳшатли қичқириқ

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Миллионлар ўйини ўз шиддати ва кескин курашларга бойлиги билан ажралиб туради. Бу яхши, албатта. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Яъни ана шу шиддат ва кескинлик футболчиларнинг ўта жиддий жароҳат олишларига сабаб бўлади. Аксарият ҳолларда эса бу жароҳатлар футболчиларнинг маълум муддат ўйнай олмаслиги ва ҳатто футболдаги фаолиятини якунлашига ҳам сабаб бўлиши мумкин. «live-cs.ru» сайти футбол тарихидаги ана шундай энг даҳшатли жароҳатлар еттилигини эълон қилди.

ОЁҒИГА 23 МАРТА ЧОК ТУШДИ
Мёнхенглабахнинг «Боруссия» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Эвальд Линен 1981 йилда шунчалик даҳшатли жароҳат олдики, уни кўриб, ачиниб кетасан киши. «Вердер» билан ўйин пайтида Линен Норберт Зигман билан тўқнашиб кетди, оқибатда оёғида 25 сантиметр узунликдаги чуқур жароҳат ҳосил бўлди. Футболчи ўйинни давом эттира олмади. Линеннинг жароҳатига 23 марта чок тушди, аммо шунга қарамай, у кутилмаган жасорат кўрсатиб, орадан уч ҳафта ўтиб, яна машғулотларга киришди. Эвальд Линен фаолиятини мураббий сифатида якунлаган.

У ЮРА ОЛМАСЛИГИ ҲАМ МУМКИН ЭДИ...
Франциялик Жибриль Сиссе «Ливерпуль»да ўйнаб юрган кезлари уч ойдан кўпроқ муддатни синган оёғини даволашга сарфлади. Боиси, у 2004 йилда «Блэкберн»га қарши кечган матчда оғир жароҳатга йўлиқди, яъни оёғининг болдир суягини синдириб олди. У узоқ муддат даволаниши, ҳатто катта футболдаги фаолиятини тугатиши ҳам мумкин эди, аммо «Ливерпуль» клуби шифокорлари уни яна катта футболга қайтаришди. Сиссенинг оёғи синганида суяги қон айланиш тизими фаолиятини ҳам бузиб юборган, Жибриль ҳатто юролмай қолиши ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо бахти бор экан, тузалиб кетди. Доимо шифокорлар назоратида бўлган футболчи ҳайратланарли даражада тез соғайди: ўша мавсум охирида сафга қайтди.

ОҒРИҚ ИСКАНЖАСИДА
2006 йилги жаҳон чемпионати арафасида Хитой терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик ўйинида яна ўша француз ҳужумчиси Жибриль Сиссе оғир жароҳат олди. У ўйиннинг ўнинчи дақиқасида рақиб жамоаси сардори Чжен Чжи билан тўқнашиб кетди ва оёғи қаттиқ лат еди. Жароҳат шунчалик оғриқли эдики, Сиссе жонҳолатда бақириб юборади ва дарҳол майдонга шифокорлар югуриб чиқишади.

Жибриль майдонга ярим йилдан сўнг қайтди, аммо «Ливерпуль» таркибидаги ўрнини йўқотиб бўлганди.

8 ОЙЛИК ТАНАФФУС
Шотландиянинг «Селтик» клуби афсонаси Хенрик Ларссон нақ 8 ой даволанган. Бунга оёғининг икки жойидан сингани сабаб бўлганди. Шунга қарамасдан, Ларссон майдонга қайтди ва Швециянинг «Хелбсинборг» жамоаси ҳамда Швеция термаси сафида ўйнашни давом эттирди. Оғир жароҳат Ларссоннинг бир муддат «МЮ» сафида ўйнашига ҳам халал бера олмади.

МИСЛИ КЎРИЛМАГАН ВАҲШИЙЛИК
«Бирмингем» билан бўлган ўйинда «Арсенал»нинг бразилиялик собиқ футболчиси Эдуардо да Сильва сўнгги йилларнинг энг қўрқинчли жароҳатларидан бирига дучор бўлади. Рақиб жамоа аъзоси Мартин Тэйлер жуда хунук ҳаракат қилади, у оёғи билан тўғридан-тўғри Эдуардонинг болдир суягига зарба беради. Мартин дарҳол қизил карточга олиб, майдонни тарк этади, аммо ҳакамнинг адолатли қарори энди фойда бермасди. Мартиннинг оёғи шу қадар даҳшатли кўриниш олгандики, ҳамма унга ачиниш билан тикилар, шифокорлар эса бор чораларни қўллашарди. Англия телеканалларининг бири шу ҳолатни қайта намойиш этганида эса мухлислар Эдуардонинг жароҳатидан қанчалик карахт аҳволга тушиб қолгани аён бўлади. Бразилиялик ҳужумчи бир йил ўтганидан кейин сафга қайтади.

МАЙДОНГА ТЎКИЛГАН ҚОН
1996 йилнинг апрелида «Кавентри Сити» аъзоси Дэвид Баст «қизил иблислар» ҳимоячиси Дэнис Ирвин билан тўқнашиб кетади. Натижада Баст оғир жароҳат олди, суяги синиб, терисини туртиб чиқди. Ҳатто 12-дақиқада стадион ишчилари майдондаги қонни тозалаб олиш учун чақирилди, «қизил иблислар» посбони Петер Шмейхел эса психолог ёрдами керак эканлигини уқтирди. Бастнинг кичкина ва катта болдир суяги синиб кетганди. У тузалиш жараёнида нақ 26 та операцияни бошдан кечирди, тузалиб ҳам кетди, аммо профессионал футболдаги фаолиятини давом эттира олмади.

ТАСОДИФИЙ ЖАРОҲАТ
Баъзан футболда умуман кутилмаганда жароҳат олиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Айнан шундай воқеалардан бири 2006 йилда содир бўлди. Англия кубоги доирасида ўтказилган «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги матч вақтида «қизил иблислар» аъзоси Алан Смит рақиб ўйинчиси Йорн Арна Риисенинг жаримадан йўллаган зарбасини қайтариш чоғида тўпиғини синдириб олди. Оқибатда 7 ой мобайнида даволанишга мажбур бўлди.

ТОВОНДАГИ ҒУРРА
2010 йилнинг 19 сентябрида «Атлетико» ва «Барселона» тўқнаш келди. Ана шу ўйиннинг 92-дақиқасида эса «Атлетико»нинг чехиялик ҳужумчиси Томаш Уйфалуши Каталония клуби аъзоси Лионель Мессининг товонига зарба беради. Лионель майдонда икки дақиқа давомида ўтиради, аммо товонида ғурра пайдо бўлгач, майдондан замбилда олиб чиқиб кетилди. Месси 2 ҳафтадан сўнггина майдонга қайтди.

НОТЎҒРИ ҚАРОР ОҚИБАТИ
Асосий вақтини Голландияда ўтказган бельгиялик Люк Нилис «Астон Вилла»га ўтишга қарор қилади. Эҳтимол, бу унинг энг нотўғри қарори бўлгандир. Боиси, янги жамоаси сафидаги учинчи ўйинида, «Ипсвич»га қарши кечган матчда Люк рақиб дарвозабони билан тўқнашади ва ўнг оёғини икки жойдан синдириб олади. Айнан шу жароҳат Нилиснинг футболчилик фаолиятига нуқта қўяди. Шу пайтга қадар футболчи «Астон Вилла» сафида уч бор майдонга тушган ва рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилганди.

Интернет материаллари асосида НИЗОМ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:34, 15.04.2015. Ўқилди: 6418 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик