Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийларимиздаги муваққат тамойиллар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Етакчи клубларимиз ўтган ҳафта ОЧЛ доирасида муҳим ўйинларни ўтказишди. Энг қувонарлиси, «Локомотив» ўзбек футболи моҳиятан бошқалардан кам эмаслигини исботлаб, барчамизга завқ улашди. Яна бир бор таъкидлаймизки, бу - қувончли воқеа. Аммо Вадим Абрамов шогирдларининг бир клубга сафарда 2:6 ҳисобида ютқазиб, айнан уни ўз майдонларида 5:0 кўринишида таслим қилишлари ташвишларга арзигулик ҳодисадир. Фикримизча, ҳар икки ҳисоб тасодиф тушунчасидан холидир ва бу ўринда Вадим Абрамовнинг қарашларига қўшилиш қийин. Мураббийларимиздаги муваққат тамойилларга тасодиф ёрлиғини ёпиштириш ҳеч қачон футболимизга наф келтирмайди. Шу боис, бугун асосан еврофутболга алоқадор мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашмоқчимиз. Зеро, ОЧЛ гуруҳ босқичи ва олий лига 4-тур доирасидаги учрашувлар жиддий мулоҳаза юритишга имкон бермади.  Балки бунга «Локомотив»-«Бунёдкор» учрашувини томоша қилмай мулоҳаза юритаётганимиз ҳам сабаб бўлгандир. Майли, энди асосий мақсадга ўтайлик.

Маълумки, сўнгги «Эль-класико» бўлиб ўтгач, «Реал» ўйинида ўзгача кўтарилиш кузатилди. Тўғри, «Барселона» ҳам бу орада «Сельта» ва «Альмерия»ни мағлуб этди. Ҳатто, «Альмерия» Луис Энрике шогирдларига учрашувни йирик ҳисобда бой берди. Аммо ҳар икки баҳсда ҳам «Барселона» ижросидаги ўйин мазмуни мухлисларни қониқтирмади. «Реал» ўйинида ҳаяжон ва шукуҳ яққол кўзга ташланган бўлса, «Барселона» катта куч ва маҳорат бобидаги устунлик эвазига рақибларини енгди. Умуман олганда, «Эль-класико»дан сўнг жамоалар ўйинидаги мазмунда ўзаро алмашув содир бўлгандек туюлмоқда. Ўтган йилнинг сўнгги 3 ойида «Реал» шиддаткор ўйин услуби билан мухлисларни завқлантирганди, янги йилнинг дастлабки 3 ойида эса «Барселона» барчани ҳайратлантирди. Назаримизда, «Эль-класико» билан Карло Анчелотти шогирдларидаги «тин олиш» жараёни якунланди. «Барселона» ўйинида эса аксинча, зўриқиш ҳолати бошланди.

Айни шу жиҳатларга кўра, мухлислар Испания примеросининг 31-турини ғоят интизорлик билан кутишди. «Севилья»-«Барселона» учрашуви арафасида Месси ва Роналду ўртасидаги баҳс-мунозара, тортишув авжига чиқди. «Барселона» мухлислари Ғайрат Усмонов ижросидаги қўшиқни тинглаб рақсга тушишди. ЕЛ баҳсларида дадил одимлаётган «Севилья» ҳақиқатан ҳам, Каталония фахри учун жиддий рақиб ҳисобланарди. «Реал» мухлислари «Сельта» «Барселона»ни тўхтатишидан умидвор бўлишгани рост. Лионель Месси ва унинг жамоадошлари эса бир амаллаб бу синовдан ўтиб олишди. Унаи Эмери шогирдларига қарши кечган баҳснинг дастлабки ярим соатида «Барселона» шундай ўйин намойиш этдики, мухлислар беихтиёр «Класс барибир, ўз сўзини айтади», деб юборишди. Бироқ «класс ўз сўзини айтмади». Икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинда бораётган «Барселона»нинг ўз дарвозасидан кетма-кет 2 марта тўп олиб чиқиши кўпчиликни таажжубга солди. Негаки, аксарият ҳолларда 2:0 ҳисобида рақибини енгаётган «Барселона»нинг илҳоми жўшади. Натижада мухлислар йирик ҳисоблар гувоҳига айланишади. Бу сафар эса бундай бўлмади. «Севилья» сурурбахш лаҳзаларни бошдан кечирётганини исботлади. «Барселона» ўйинида эса айнан сурур сезилмади. Хуллас, «Эль-класико»дан сўнг ҳорғин ва оғир ўйнаётган «Барселона» ниҳоят, 2 очко йўқотди. Мухлислар ва мутахассисларнинг тахминлари бир қадар ўзини оқлади. Энди «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги чемпионлик кураши қизғин паллага кирди. Олдинда ҳар икки клубни 7тадан учрашув кутиб турибди. «Барселона» ўз майдонида «Валенсия», «Хетафе», «Реал Сосьедад», «Депортиво» клубларини қабул қилиб, «Эспань­ол», «Кордоба» ва «Атлетико» майдонига боради. Таъкидлаш жоизки, Луис Энрике шогирдлари «Хетафе», «Депортиво» ва «Кордоба»ни мағлубиятга учратишда қийинчиликка учрамасалар керак. Ла-лиганинг АПЛдан битта фарқи шунда. Ана, «Челси» аутсайдер «КПР»ни енгиш учун қанча куч-ғайрат сарфлади?! Аниқроғи, тақдир ва Куртуанинг маҳоратигина «Челси»ни мағлубиятдан асради. Ла-лигада эса вазият бутунлай бошқача. Унда етакчилар аутсайдерларни енгиш учун кўп тер тўкишмайди. Ўйини қовушмаётган «Барселона» «Альмерия»ни 4:0, «Реал» эса «Гранада»ни кўтаринки руҳ билан 9:1 ҳисобида енггани ҳам фикримизнинг далилидир. Демоқчимизки, «Барселона»нинг юқорида номи тилга олинган 3та кучсиз жамоадан 9 очко тортиб оли­шига тўла-тўкис ишониш мумкин. Бироз тахминларга эрк берсак, «Реал Сосьедад» ва «Эспаньол» ҳам Каталония клубига жиддий қаршилик кўрсата-кўрсата охир-оқибат, унинг қошида бош эгади. Аён бўладики, олдинда «Барселона» учун «Валенсия» ва «Атлетико»га қарши 2та ўта қийин учрашув бор.

Хўш, «Реал»даги вазият қандай? Келгуси турларда «Малага», «Альмерия», «Валенсия», «Хетафе» жамоалари Мадридга боришади. «Реал» эса «Сельта», «Севилья», «Эспаньол» майдонида тўп суради. Кўриниб турибдики, Карло Анчелотти шогирдларининг рақибларидан фақат 2таси кучсиз. Сафардаги ҳар 3та рақиб «Реал» учун хавфли саналади. «Малага» ва «Вален­сия»нинг ҳам «Сантьяго Бернабеу»га шунчаки, очко туҳфа айлаш учун сафар қилмаслиги аниқ.

Юқоридаги маълумотлардан хулоса чиқарсак, Ла-лига тақвимидаги вазият «Барселона» учун нисбатан қулайроқ. Бироқ Луис Энрике шогирдлари кайфиятсиз ўйнашмоқда. Карло Анчелотти шогирдларини олдинда ноқулай рақиблар кутиб турган бўлсада, уларнинг ўйинларида мазмун ва завқ ҳукмрон. Кўрамиз, якунда тақвимдаги қулайлик устун чиқадими ёки завқ ва ўйиндаги мазмун?! Бизнингча, Ла-лига ғолиблиги учун кураш жараёнига ҳар икки буюк клубнинг ЕЧЛ чорак финал учрашувларида қандай иштирок этиши ҳам ўз таъсирини ўтказади. Чунончи, «ПСЖ»нинг «Барселона»га, «Атлетико»нинг эса «Реал»га принцпиал рақиб эканлиги барчага аён. Ҳозир «ПСЖ» ҳам, «Атлетико» ҳам ЕЧЛ ғолиби бўлиш орзуси билан яшамоқда. Ҳар икки клуб таркибидаги футболчилар ЕЧЛ чемпиони бўлишга лойиқ эканликларини исботлаш ишқида ёнмоқдалар. «Барселона» ва «Реал» таркибидаги аксарият футболчилар эса аллақачон бундай завқни бошдан кечиришган. Унутмайликки, футболда, хусусан, топ-клублар иштирокидаги баҳсларда кучли иштиёқнинг ўрни беқиёс. Лоран Блан ва Диего Симеоне каби мураббийлар буни жуда яхши билишади. Тахминимизча, бугун ва эртага улар шу омилга кўпроқ суянишади.

Ана, «Манчестер дерби»сидаги натижа ҳам бир-бирига муносиб рақиблар ўртасидаги учрашувларда руҳият ҳал қилувчи аҳамият касб этишини тасдиқлади. Зеро, бу баҳсда «шаҳарликлар» аслида анча ёрқин ўйин намойиш этишди. Хусусан, Серхио Агуэро ғалаба йўлида астойдил интилди. Лекин Луи ван Галь шогирдлари, айниқса, Феллайнининг иштиёқи уникидан устунроқ эди бу ўйинда. Фикримизча, ЕЧЛ чорак финали доирасидаги учрашувларда асосан кайфиятлар тўқнашувига гувоҳ бўламиз. «Барселона» ва «Реал» шу учрашувлар орқали маълум маънода Ла-лига ғолиблигига мустаҳкам пойдевор ҳам қўяди.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:19, 19.04.2015. Ўқилди: 3270 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик