Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Уй вазифаси»ни қачон тайёрлаймиз?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Миллий чемпионатимизга интрига қайтаётгандек. ЎФФдаги ислоҳотлар меваси десаммикин? Келишилган ўйинларга қарши. “Бунёдкор”-“Навбаҳор” учрашувини кузата туриб, хаёлимга шу ўй келди. Фақат бир нарса кўнгилни ҳижил қилади – бошланган ишлар ярим йўлда узилиб қолмасмикин?

“Бунёдкор”га қарши “Навбаҳор” чакки кўринмади. Агар “концовка”да аниқ комбинацион схемалар бўлганида наманганликлар ҳужумларни анча кескинлаштирган бўлардилар. Умуман олганда, ҳимоя ва ҳужумларни ташкил этиш борасида оригинал ечимлар – моҳир ижрочилар ижросидаги тактик ишланмалар деярли барча жамоаларимизнинг асосий муаммоси бўлиб қолмоқда. Ҳатто терма жамоаларимизда ҳам. Осиё чемпионлари лигасида жамоаларимизнинг муваффақиятсизликларида айнан шу нарса ётибди. Ҳужумларни якунлаш учун камида уч-тўрт ёндошув бўлмаса, ҳужумлар самарасиз тугамоқда. Энг ачинарлиси – дарвоза томон зарбалар жуда кам.

“Навбаҳор”да бу “идеал” даражада кўринди. Марказ ва қанотлардан ҳужумларни (аниқроғи жарима майдони атрофларига олиб келинган тўп) “Бунёдкор” ҳимоячилари деярли ёдлаб олишди, бутун ўйин давомида.

Майдон марказидаги устунлик футболда муҳим, лекин уни қачон жарима майдонигача ва унинг ичига кўчирамиз? Чемпионатимиздаги ҳар бир клубда ҳужумни ташкил қилиш ва якунлашда иштирок этувчи камида уч-тўрт маҳоратли ижрочи топилади. Наҳотки ўшалар асосида оригинал вариантлар топилиб, “уй вазифалари” сифатида учрашувларда қўллаб бўлмаса? Футболда гол фақат марказдан қойилмақом дриблинглар эвазига ёриб кириш ёки қанотлардан “навес” қилиш эвазига урилмайди. Жамоаларда ҳозир техникаси юксак ўйинчилар, аввалгидек бир-икки ўйинчиларга боғланиб қолинган жойи йўқ. Фақат уларга майдондаги жойини ва қиладиган вазифасини тушунтириш керак.

“Бунёдкор”-“Навбаҳор” ўйинида хаёлимдан шу нарсалар ўтди. Мураббийларни танқид қилмоқчи эмасман, сабаби футболни уларчалик нозик тушунмайман. Лекин ўйин ғояси ёки ўйин фалсафасини мураббий ижод қилиши керакми-йўқми? Замонавий футболда бутун ўйин давомида жамоа 4-4-2 ёки 3-4-3 тактик схемада ўйнаб, қўйилган вазифани уддалаши қийинку. Футбол машғулотларидаги катта ёки кичик “квадратлар”ни (4:1, 6:3) янги замонавий кўринишларини нега ўйинларга тадбиқ этмаймиз?

Аслини олиб қаралган “Барселона” ва “қизил фурия”нинг ўйинлари “квадратлар ичидаги квадратлар” десак ҳеч ҳам муболаға қилмаган бўламиз. Шунга ўхшаш тактик схемалардан ҳеч бўлмаса бир қисмини ўзимизга тадбиқ қилсак бўлмайдими? Ёки шунга ҳам “катта калла” керакми?

Шу ўринда бир истиҳола хаёлдан ўтади, “уй вазифалари”ни қачон ижод қиламиз?

Бахтиёр АБДУҒАФУР

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:31, 19.04.2015. Ўқилди: 5566 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик