Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба.

      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • 1:0
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • 2:0
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 1:0
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:3
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • 0:3
      • Тоттенхэм
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • 2:3
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Алавес
      • 28.10.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • 2:1
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • 2:2
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Ювентус
      • 28.10.2025 22:30
      • Лечче
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • 1:1
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      •   Сурхон
      • 4:0
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 27
2 Барселона 10 22
3 Вильярреал 10 20
4 Эспаньол 10 18
5 Атлетико 9 16
6 Бетис 9 16
7 Райо Вальекано 10 14
8 Эльче 10 14
9 Атлетик Бильбао 10 14
10 Хетафе 10 14
11 Севилья 10 13
12 Алавес 10 12
13 Сельта 10 10
14 Осасуна 10 10
15 Леванте 10 9
16 Мальорка 10 9
17 Реал Сосьедад 10 9
18 Валенсия 10 9
19 Реал Овьедо 10 7
20 Жирона 10 7

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Реал Сосьедад 2-1 Севилья
10-тур Жирона 3-3 Реал Овьедо
10-тур Эспаньол 1-0 Эльче
10-тур Атлетик Бильбао 0-1 Хетафе
10-тур Валенсия 0-2 Вильярреал
10-тур Мальорка 1-1 Леванте
10-тур Реал Мадрид 2-1 Барселона
10-тур Осасуна 2-3 Сельта
10-тур Райо Вальекано 1-0 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/10 01:00 Бетис - Атлетико

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7689 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      20:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      22:05 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Кадис" - "Бургос". Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 4.
      13:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      19:40 "Небесная грация".
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      22:10 "Непобедимый".
      22:40 "Страна спортивная".
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Новости.
      12:05 Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Финал. Аргентина - Марокко.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      18:20 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      20:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:40 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кремонезе" - "Удинезе". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 27.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      07:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Командные соревнования.
      11:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 15 в Рабате, Марокко.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Обзор.
      21:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      03:45 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азамат Абдураимов: «Финал ҳуштаги чалинмадими, демак ҳали мағлуб эмассан»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтмишдаги таниқли ўзбек футболчиси, бир қанча вақт мураббийлик фаолиятини оли борган Азамат Абдураимов деярли бир йилдан бериш ишсиз. SPORTS.uz интернет-порталининг мухбири ушбу мутахассис билан учрашиб, у билан суҳбатлашди. Суҳбат жуда қизиқарли, ҳатто очиқ-ойдин кечди деб бемалол айтиш мумкин.

– Биринчи навбатда, ўтган туғилган кунингиз муборак! Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

– Катта раҳмат! Соғлиғим жуда яхши, ишларим ҳам ёмон эмас. Доим баҳорда кайфиятим яхши бўлади, шу билан бирга яқинда даволаниб чиқдим ва ўзимни ҳозир аъло даражада ҳис қиляпман! Дам олдим, соғлиғим тўғрисида озроқ қайғуриб, энди яна фаол ишлашга тайёрман.

– Деярли бир йил аввал "Андижон" ФК бош мураббийлиги ўриндиғини тарк этдингиз. Бунга сабаб нима эди?

– Ариза ёзиб, "Андижон"дан кетганимга деярли бир йил бўлибди. Афсуски, жамоа олий лигага қайтганидан кейинги давр мен учун жуда оғир кечди. Молиявий танқислик, жамоани кучайтириш имкони йўқлиги, омадсиз старт, якунда – сўнгги ўрин. Бир қанча ташкилий масалалар билан шуғулланишимга ҳам тўғри келиб, бунинг натижасида машғулотлар жараёнига путур етди. Мағлубиятлар, асаблашиш, клубдаги мураккаб вазият ва клуб ишқибозларининг тушунмаслиги каби ҳолатлар мени кетишга мажбур қилди. Балки янги мураббий келиши билан вазият ўзгарар. 

Мен бугун жамоанинг мағлубиятлари учун бош мураббий сифатидаги масъулиятни зиммамдан соқит қилмайман. Ўтган йили жавобгарликни бўйнимга олган эдим, аммо вақт “Андижон”даги муаммолар узлуксиз кўринишга эга эканлигини кўрсатди. Мендан кейин яна учта мураббий алмашди, аммо жамоа охирги ўриндан кўтарила олмади. Бу йили яна ҳаммаси такрорланяпти: молиявий муаммолар, жуда бўш раҳбарлик ва паст натижалар! Мен билан ҳозирга қадар иш ҳақи бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб қилишмагани ва меҳнат дафтарчамни қайтиб беришмаганидан тушуниб олса бўлади…

Афсуски, ана шу салбий кечинмалар изсиз ўтиб кетмади. Соғлиғим бироз панд бериб, даволаниш, тикланишимга тўғри келди. Аммо ҳеч нарса бесабаб юз бермайди! Ўзимга чеккадан назар ташлаш, ишларимни таҳлил қилиб, муайян хулосалар чиқаришим учун бўш вақт пайдо бўлди. Энди келажакда ана шундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. 

– "Андижон" раҳбарларидан хафа эмасмисиз? 

– Йўқ, раҳбариятдан хафа эмасман. 2012 йилнинг августидан 2014 йилнинг июнигача "Андижон"нинг бош мураббийи бўлдим. Автосаноат вакиллари – ҳомийларимиз билан ўртамизда жуда илиқ муносабатлар юзага келган эди. Бу давр мобайнида, ажойиб ғалабалар, чиройли ўйинлар ҳам бўлди. Афсуски, барча режалаштирилган ишларни амалга оширишга улгурмадим! Мисол учун, ҳомийимиз ташаббусига кўра мен ўша пайтдаги "Рубин" мураббийи, яхши дўстимҚурбон Бердиев билан Қозонда учрашиб келдим. Биз жамоаларимиз ўртасида ҳамкорлик қилишга, мураббийлар ҳамда ёш футболчиларнинг тажриба алмашиши тўғрисида келишиб олдик. Бироқ бир ойдан кейин у мураббийликдан кетди ва бу лойиҳани бекор қилишимизга тўғри келди. 

Ҳар ҳолда, мен "Андижон"ни Олий лигага қайтара олдим. Клуб футболи тарихида илк маротаба 2013 йилнинг ноябрида жамоанинг ўзбек футболи элитасига қайтишига бағишланган хайрия футбол байрамини ташкил қилдик. Байрамга Ўзбекистон чемпиони –  "Бунёдкор" жамоаси, эстрада ва кино юлдузлари ташриф буюриб, DJ Piligrim эса ҳатто "Андижон" таркибида майдонга ҳам тушди. Ҳақиқий футбол шоуси бўлди! Ана шу ўйиндан тушган фойдани футболчимиз Дима Краевнинг даволаниши учун бердик. Ахир бундай нарсаларни унутиб бўладими?! Шунинг учун фақат яхши нарсаларни хотирлаш керак!

– Иш юзасидан таклифлар борми? 

– Ўтган даврда баъзи таклифлар бўлди, ҳатто чет элда ишлаш имконияти ҳам пайдо бўлган эди, аммо нимадир мени қониқтирмади, нимадир ўхшамади. Мен у қадар ҳам куйинмадим, демак, туз-насиба бошқа ерга сочилган экан. Лекин уч ҳафта илгари мени Футбол федерациямиз президенти Мираброр Усмонов чақирдилар. Ўртамизда жуда қизиқарли ва дилкаш суҳбат бўлиб ўтди. Тўғриси, мен Мираброр Зуфарович Андижон футболидаги воқеа-ҳодисаларнинг ҳаммасидан хабардорлигини билмас эканман. Умуман, бу инсон футболимизнинг барча икир-чикирларини билиб туришини, уларга холисона баҳо бериб боришига ишонч ҳосил қилдим! Баридан хабардор, ҳамда доно раҳбар сифатида тегишли баҳо бериб, тўғри қарор чиқаради. Аммо асосийси, бу учрашувдан кайфиятим кўтарилди, раҳбаримиз ўз муносабати, доно сўзлари билан ўзимга, кучимга бўлган ишончни қайтарди. Сенга ана шундай ишонч билдирсалар, бу ишончга муносиб бўлгинг, футболимизга янги ғалабалар келтиргинг келади. 

– Мочинов, Лушанларнинг ҳозирги мураббийлик ўрнида қолиши шубҳа остида. Назарий жиҳатдан ҳозир "Бухоро" ёки "Бунёдкор"ни бошқара олармидингиз?

– Қўлимдан келади деб ўйлайман. Ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин. Мен ҳеч ҳам қийинчиликлардан қўрқмаганман ва жиддий ишга тайёрман. Аммо ҳеч қачон бировнинг ишлаб турган “иссиқ” ўрнига кўз олайтирмайман. Улар аҳволни тузатиб олишини тилайман. Ҳар икки мураббийга ҳам ҳурмат билан муносабатдаман ва уларни яхши мутахассис сифатида қадрлайман. Улар ёш ва интилувчан. Ҳар иккиси ҳам футболни яхши кўради ва ўз танлаган йўли бор. Ҳар бир мураббий қийин вазиятларни бошидан кечиради ва бу ҳолда унинг тақдирини биргина хато, бир мағлубият ҳал қилиши мумкин. Булардан ҳеч ким қочиб қутула олмайди. Аммо, менинг фикримча, Мочинов ва Лушан каби “янги тўлқин” вакиллари бўлган ёш мураббийлар ўзбек футболига ҳали кўп фойда келтирадилар. 

– Ишинг ўхшамаганини била туриб жамоани тарк этиш қийинми? 

– Мураббийлик нони жуда оғир. Бу кўпчиликка маълум. Ютуққа элтадиган йўл гуллар билан тўшалмаган. Ҳаёт кўрсатишича, мағлубиятларсиз ғалабалар ҳам бўлмайди! Ҳар бир мураббий ана шу каби даврларни бошидан ўтказишига тўғри келади. Мағлубиятлар – мураббийлик фаолиятининг бир қисми. Шу йўлни танладингми, мағлубиятларга ҳам тайёр бўл. Характеринг шу тарзда тобланиб, тажриба орттирасан. Асосийси, ана шу йиллар давомида, нима бўлса ҳам ўзингга бўлган ишончни йўқотмаслик кераклигини тушуниб етдим! Тақдир сени қандай йўлларга бошламасин, не синовларни бошингга солмасин, ўз йўлингдан қайтмаслигинг ва мураббийлик ишига содиқ қолишинг керак экан!

– Таътилингиз давомида яна қандай хулосаларга келдингиз? 

– Қизиқ бир ҳолат. Мен икки марта қутқарувчи мураббий вазифасини бажаришимга тўғри келган. Самарқандда “Динамо”ни сўнгги ўриндан кўтариб, ёрқин, ҳужумкор ўйин кўрсатадиган жамоа тузишга муваффақ бўлдим. "Локомотив" устидан 5:0 ҳисобидаги, "Машъал" ва "Қизилқум" билан ўйинларда эришилган ёрқин ғалабалар ёдда қолди, Қаршида эса "Насаф"ни тиз чўктира олдик. Ишқибозларимизга ҳам ана шундай футбол ёқарди. Аммо, айтиш керакки, жамоа натижалари мураббий қўл остидаги “материал”га бевосита боғлиқ бўлар экан. Савияси ҳаминқадар ўйинчилар билан муваффақиятга эриша олмайсан. Оддий мисол: Жалилов, Агамурадов, Ҳайдаров каби юксак савияли, номдор ва омадли мураббийлар "Пахтакор"да чемпион бўлиб, бошқа жамоаларда эса лигада қолиш учун курашишларига тўғри келган. Неча йиллардан бери мураббий учун дуруст шароит, шу сабабли кучли футболчиларни жамлаш, улардан жамоа тузиш имконияти бўлмаган “Сўғдиёна”га ҳатто Моуриньонинг ўзи ҳам ёрдам бера олмаса керак деб ўйлайман.

Албатта, "Пахтакор" муваффақиятларида клуб раҳбариятининг роли улкан. Самвел Бабаянни икки мингинчи йилларнинг энг яўши менежери деб айтиш мумкин! "Бунёдкор"да ҳам ишлар шу каби юксак савияда ташкил этилган. Бугунги кунда "Локомотив" ФК энг муваффақиятли лойиҳалардан бирига айланиб бормоқда. Замонавий менежментсиз, клуб тизими барча бўғинларининг келишган ҳолдаги ишисиз ютуққа эришиш қийин! Мураббий – сеҳргар эмас, унга ресурслар керак. 
   
– Сэр Алекс Фергюсоннинг машҳур: Менга 10 та "тўнка" билан Зиданни берсангиз мен Чемпионлар Лигасини ютиб оламан" деган жумласини қандай баҳолайсиз? 

– Бу гапда ҳақиқат бор, аммо "тўнка"лар ўт қалашга яхши (жилмаяди). Зидан эса бундай “ёрдамчилар” билан Лигани ютиб ололмаса керак. Бугун футболда фақат Месси ёки Роналдусидан ташқари яна бир қанча юксак маҳоратли футболчилари бўлган клубларгина ютиб чиқадилар. Месси Иньеста ва Хависиз нима қила олар эди, деб ҳеч ўйлаб кўрсанмисиз? Якдил фикрлайдиган ўйинчилари, етакчилари, ғолибликка элтадиган мураббийи, клуб менежменти йўлга қўйилган жамоа ҳамиша юксак натижаларга эришаверади. Бунга ишончим комил.
 

– Мураббий сифатидаги асосий қарашингизни қандай ифодалаган бўлардингиз? 

– Бу бир вақтнинг ўзида ҳам осон, ҳам мураккаб савол. Чунки унга майдонда фақат олдинга, ғалабага интилиш лозим деб жавоб бериш ҳам мумкин! Финал ҳуштаги чалинмадими, демак ҳали мағлуб эмассан... Инглизларнинг Премьер-лигасидаги клублар, хоккейдаги канадаликлар каби охиригача, сўнгги сониягача курашиш зарур. Чемпионлик характери ана шу тарзда тобланади! Бироқ мен курашга ўчлик, ирода кучи ва характердан ташқари жамоалар майдонда чиройли, комбинацион ва ҳужумкор футбол кўрсатишларини истардим. Ҳужумларсиз, голларсиз, гўзал, жимжимадор комбинацияларсиз футбол зерикарли бўлиб қолади. У ўзининг жозибакорлиги, мўъжизакорлигини йўқотади. Ахир футбол ишқибозлар учун ўйналадику. Бу тўғрида унутиш ҳам ярамайди. Футболда, спортнинг бошқа турларидаги каби, биринчи навбатда натижа бериш талаб этилади. Аммо "Барса" каби чиройли ғалабаларга эришиш – энг буюк санъат.

Мухтар Мардонов суҳбатлашди

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 21:18, 13.05.2015. Ўқилди: 5536 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 11
2 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
3 Атлетико Хулиан Альварес 6
4 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
5 Мальорка Ведат Мурики 5
6 Леванте Иван Ромеро 4
7 Барселона Ферран Торрес 4
8 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 4
9 Эльче Андре Силва 4
10 Вильярреал Таджон Бьюкенен 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.