Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳриддин Ваҳобов: «Голлар қанча кўп бўлса шунча яхши »

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

XXIV миллий чемпионатимизнинг 13-тури доирасидаги «Қизилқум» - «Навбаҳор» учрашувида мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, очколарини 20тага етказиб олишди. Мазкур ўйинда навоийликлар ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов жорий мавсумдаги иккинчи «хет-трик»ини нишонлаб (биринчи «хет-трик»ка у 1-турдаги «Қизилқум» - «Сўғдиёна» учрашувида эришганди), жамоаси ютуғига муносиб улуш қўшди.  Айни пайтда Баҳриддиннинг бу йилги ички чемпионатимизда урган голлари сони 14тага етди ва у тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда. Шу муносабат билан Ваҳобовдан интервью олдик. Табиийки, суҳбатимиз футболчининг «Навбаҳор»га қарши кечган учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошланди.

- Жамоамиз билан тенг кучга эга бўлган наманганликларга қарши кечган баҳс муросасиз ўтиб, голларга бой бўлди. Меҳмонлар яхши ўйин намойиш этиб, ҳаттоки, ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олишди. Лекин биз ўз кучимизга ишонган ҳолда тўп суриб, якунда иродали ютуққа эришдик. Ушбу баҳсда 3та тўп киритиб, ғалабага муносиб улуш қўшганимдан хурсанд­ман.

- Ўтган йили «Бухоро»да ўйнаб, бутун мавсум давомида бор-йўғи 2та тўп киритгандингиз, холос. Жорий мавсумда эса «Навбаҳор»­га қарши кечган учрашувдан сўнг 13та ўйинда 14та гол урган ҳолда, тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибсиз. Бундай сермаҳсулликнинг сири нимада?

- Ўтган йили бухороликлар таркибида кам гол урганлигимнинг сабаби, жароҳатлар панд берганди. Боиси, ўтган мавсумда 3 марта жиддий жароҳат олдим ва бу ўйинларимга ўз таъсирини ўтказди. Қишки йиғин мобайнида ўз устимда астойдил ишлаб, формамни тиклашга ҳаракат қилдим. Бунинг мевасини эса кўриб турибсиз (кулади).

Аммо ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, футбол жамоавий ўйин ва голларимда бош мураббийимиз Юрий Лукин ва жамоадошларимнинг муносиб ҳиссалари бор. Масалан, учрашувлар давомида Юрий Павлович керакли кўрсатмаларни бериб, мени гол уришга рағбатлантирса, шерикларим рақиб дарвозаси олдида қулай вазиятларга олиб чиқиб, киритган тўпларимга ассистентлик қилишади. Жумладан, голларимга жамоадошларимдан Вячеслав Шевченко, Шерали Жўраев, Алишер Санаев ва Акмал Рустамов ҳаммуаллифлик қилишган.

- Жорий мавсумда нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Қанча кўп бўлса, шунча яхши. Тўғриси, ўз олдимга шунча гол ураман, деб мақсад қўймаганман. Ўйинлар давомида юзага келган хавфли вазиятлардан иложи борича самарали тарзда фойдаланишга интиламан. Шунда голларим сони ҳам ўз-ўзидан кўпаяди.

- Клубингизнинг ХХIV миллий чемпионатимизда намойиш этаётган ўйини хусусида нима дея оласиз?

- Ўз майдонимиздаги учрашувларда иложи борича очко йўқотмасликка интиляпмиз ва майдонга ғалаба иштиёқида тушяпмиз ҳамда ижобий натижаларга эришяпмиз. Гарчи айрим сафар ўйинларида ҳам очко олган бўлсак-да, ўзга майдонларда кўнгилдагидек натижага эришолмаяпмиз. Бунга эса менимча, рақибдан бироз чўчиш ҳам сабаб бўляпти. Аста-секин сафар баҳсларида ҳам ижобий натижага эришяпмиз ва иккинчи даврада ҳаммаси ўз изига тушади, деб умид қиламан. 

- Жамоада молиявий муаммолар йўқми?

- Йўқ, ҳомийлар ва клуб раҳбарлари маош ҳамда мукофот пулларини ўз вақтида беришмоқда, биздан фақат майдонга тушиб, ўз ўйинимизни намойиш этишимиз қоляпти, холос.

- Жорий мавсум учрашувлари ҳақида нима дея оласиз?

- Бу йилги миллий чемпионатимиз ўйинлари олдинги йилларга қараганда, анча қизиқарли тарзда кечмоқда, қайси клубнинг ғолиб чиқишини олдиндан башорат қилиб бўлмаяпти. Бу эса учрашувларнинг муросасиз тарзда кечишини таъминламоқда.

- Бу йилги ички чемпионатимиз ўйинларининг қизиқарли ўтаётганига келишилган учрашувларга қарши жиддий кураш олиб борилаётганлиги ҳам сабаб бўляптими?

- Албатта, бундан ташқари, олдинги мавсумларга қараганда, олий лигадаги клублар сони ва ўйинларнинг кўпайганлиги ҳам учрашувларнинг шиддатли тус олишини таъминламоқда.

- Сизга ҳам фаолиятингиз давомида келишилган ўйинларда қатнашишни таклиф этишганми?

- Йўқ, футболчилик фаолиятим давомида бундай ҳолатга дуч келмаганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлишига умид қиламан.

- Собиқ клубингиз «Бухоро» жорий мавсумни омадсиз ўтказяпти. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

- Тўғриси, жамоадаги ички муаммони билмай туриб, бу ҳақда бирор нарса дейиш қийин. Лекин «Бухоро» яхши стадион ва мухлисларга эга ажойиб клуб ва шундай жамоа олий лигадан тушиб кетса, афсусланарли ҳолат бўлади. Иккинчи даврада клубда ижобий ўзгаришлар юз бериб, «Бухоро» элитадаги ўрнини сақлаб қолади, деб умид қиламан.  

- «Қизилқум»нинг олдига бу йил қандай вазифа қўйилган?

- Ўтган йилги натижани яхшилаб, 6-7-поғоналарни эгаллаш вазифаси қўйилган. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

Маълумот учун

Баҳриддин Ваҳобов

Туғилган санаси ва манзили: 1983 йил 23 январь, Сурхондарё вилояти Денов тумани

Футбол билан 7 ёшидан шуғулланишни бошлаган

Биринчи мураббийи: Эркин Тўраев

Амплуаси: ҳужумчи

Ўйнаган клублари: «Сурхон» (Термиз) - 2002; «Пахтакор» (Тошкент) - 2003-2004, 2012 йилнинг 1-давраси; «Машъал» (Муборак) - 2005-2006 йилнинг 1-давраси; «Тўпаланг» (Сариосиё) - 2006 йилнинг 2-давраси - 2007 йил; «Шўртан» (Ғузор) - 2008 - 2009 йилнинг 1-давраси; «Қизилқум» (Зарафшон) - 2009 йилнинг 2-давраси - 2011; «Бухоро» (Бухоро) - 2012 йилнинг 2-давраси - 2014; 2015 йилдан яна «Қизилқум»да

Оилали, 3 фарзанднинг отаси

Мухлислик қиладиган клуби: «Реал»

Ёқтирган футболчиси: Криштиану Роналду.     

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:35, 26.06.2015. Ўқилди: 4750 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик