«Комо» Италия чемпионатининг (2025/26 йилги мавсум) 38-тури доирасида сафарда «Кремонезе»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув «Жованни Дзини» стадионида бўлиб ўтди.
Ғолиблар сафида Хесус Родригес, Анастасиос Дувикас ва Лукас Да Кунья (дубль) гол муаллифига айланишди. 71-дақиқадан бошлаб «Кремонезе» бир киши кам бўлиб ўйнади, Альберто Грасси қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
«Комо» 71 очко жамғариб, А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Сеск Фабрегас бошчилигидаги жамоа клуб тарихида илк бор Чемпионлар лигасида иштирок этади.
«Кремонезе» (34 очко) эса 18-поғонада қолиб, Б Серияга равона бўлди.