Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бенитеснинг 9 қоидаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бенитес Қироллик клуби билан икки бор тўқнаш келган – дастлаб иқтидорли ёш ўйинчи бўлиб, кейин бошланғич мураббий сифатида. Иккала ҳолатда ҳам Рафа "кантерра"дан юқорига кўтарила олмади, натижада ўз омадини излаб пойтахтни тарк этади. Бенитеснинг мураббийликдаги энг муҳим орзуси ниҳоят 55 ёшидагина рўёбга чиқди.

Роналду ва унинг шериклари таътилда маза қилиб ҳордиқ чиқараётган бир паллада (Қироллик клубининг жорий йилги таътили 12 июлгача давом этади), уларнинг янги бош мураббийи масъулиятли дебютга руҳан ҳозирлик кўрмоқда.

Бир нарсага ҳозирнинг ўзидаёқ ишонч ҳосил қилиш мумкин: мураббий ва ўйинчилар обдон бир-бирларини ўрганиб олишлари лозим. Бенитеснинг футбол фалсафаси "Реал"нинг собиқ устози италиялик Анчелоттининг қарашларидан тубдан фарқ қилади. Шу билан бир қаторда мураббий ўзининг айрим қоидаларига ўзгартириш киритиши зарур. Бенитеснинг "Валенсия" ёки "Наполи"да ас қотган футбол методлари "Реал" каби клубда иш бермаслиги мумкин. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам Рафаэлнинг футболга бўлган фундаментал қарашлари ўзгармаса керак.

Marca нашри Бенитеснинг футбол қоидаларини таҳлил қилиб ўтди. Ўйлаймизки, ушбу мақола бирор футбол мухлисини асло бефарқ қолдирмайди.

1. Тартиб – ҳаммасидан муҳим

Ўйин интизоми – Бенитеснинг аввалги жамоаларини бирлаштириб турувчи дастлабки умумий жиҳат. Ўйинга қандай тактика танланишидан қатъий назар Рафа футболчилардан бир нарсани – ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам баҳамжиҳат тўп суришни талаб қилади. Бунинг учун ўйинчилар майдонда зич жойлашишлари ва бир ўйин ҳолатидан иккинчисига тезлик билан ўтишлари керак.

Юқори прессинг – бу Рафа ўйин услуби муваффақиятининг энг асосий калити. Жамоа тўпни рақибга олдириб қўйгани заҳоти зудлик билан уни яна эгаллаб олиш учун курашга киришиши лозим.

2. Ўйин манзараси

Анчелотти майдондаги вазиятга қараб кўпинча ўйин услубини 4-3-3 тактик схемасидан 4-4-2га ўзгартирар ёки бунинг акси кузатиларди.

Бенитес ҳам бу борада етарли даражада зукко мутахассис саналса-да, аммо ҳамма вақт унинг ўйин базасида 4-2-3-1 схемаси бўлган.

Катта эҳтимол билан мураббий бу услубни Мадридда ҳам қўллайди, чунки бунинг учун унда зарур "масаллиқ" бор. Marca нашри таҳлилчиси Сантьяго Сигеронинг таҳмин қилишича, Кроос Модрич билан таянч зонада тандем ҳосил қилади. Бэйл чап қанотда, Бензема – ўнгда, Хамес ҳужумчи ортида, Роналду эса ҳужумнинг марказида тўп суради.

3. Мослашиш

Тақдимот маросими вақтидаёқ Бенитес ўйинчиларнинг ҳар қандай футбол фалсафасидан юқори туришини алоҳида қайд этди. Рафа, шубҳасиз, "Эстремадура" ёки "Валенсия" ўйинчиларини шуғуллантириш ўз йўлига экани, аммо "Реал" юлдузлари билан машғулот ўтказиш бу тамомaн бошқа иш эканини чуқур ҳис қилиб турибди.

Мадридлик мухлисларнинг талаби фаол ва ҳужумкор футбол. Бенитес ҳам омманинг фикри билан ҳисоблашишни маъқул кўряпти. У Моуриньо сингари ўйинни ҳимоядан ташкил қилишни ёқтирмайди. Бенитес бундай услуб грандларга асло ярашмайди деб ҳисоблайди.

4. Услублар қоришмаси

Бенитес бутун фаолияти давомида ўзи ишлаган Лигаларнинг ҳар биридан ўз ўйин фалсафаси учун энг асосий жиҳатларни ўзлаштирди. Примеродан – тўпни назорат қилиш, Англия Премьер-лигасидан ўта юқори фаоллик, А Сериядан – ўйинни тактик жиҳатдан тўғри йўлга қўйиш.

Рафа "Реал"нинг ўйин услубига ҳам айнан ушбу ҳислатларни сингдиришга ҳаракат қилса, бундан ажабланмаймиз.

5. Қанотлар фаоллиги

"Узун" қанотлар – Бенитес жамоасининг яна бир устун томони. Мадридда унда дастурнинг ушбу пунктини амалга оширишда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Боиси "Реал"нинг тўрттала "латерал"и ҳам (Карвахаль, Данило, Марсело ва Коэнтрау) етарли даражада ҳужумкорлик хусусиятига эга ва ўзинининг юқори чидамлилиги билан ажралиб туришади.

Қанот футболчиларининг тез-тез олдинга ўтиши "қаймоқранглилар" ҳужум чизиғидаги ижрочилар сонини 5-6тагача оширишга хизмат қилади.

6. Ротация

Таркибни мунтазам янгилаб бориш - муваффақият қозонишнинг муҳим шартларидан бири. Айримлар Анчелотти айнан шу жабҳада хатога йўл қўйди деган фикрни илгари суришмоқда. Сабаби италиялик мутахассис ўз юлдузларига ҳаддан ташқари кўп ишониб юбордики, натижада зарур паллада "Реал"га чарчоқ панд бериб қўйди. Аслида ҳам шундай бўлдими, бу мавзуда ҳар қанча баҳслашиш мумкин.

7. Ҳар бир ўйин - алоҳида тарих

Бенитес олдинги ёки кейинги баҳсдан қатъий назар ҳар бир учрашувга алоҳида олинган мустақил бир ўйин сифатида ёндошади. Шундан келиб чиқиб асосий таркибни шакллантиради.

Мураббий ҳар бир ўйинга рақибнинг имкониятидан келиб чиқиб тактика танлайди ва ушбу режани амалга оширишга мос келадиган футболчиларни майдонга туширади.

Бошқача айтганда, кеча хет-трикка эришган ўйинчининг эртага ҳам асосий таркибда тушишига ҳеч ким кафолат бермайди.

8. Диққат марказида – тўп

Бенитес тиззасидан олган оғир жароҳат сабаб ёшлигида тўп билан кўп муомалада бўлмаган ва энди бу ишни шогирдлари орқали бажармоқчи. Мураббий жисмоний тайёрлов бўйича Миллий институт дипломига эга бўлгани учун эҳтимол ундан тинкани қуритадиган кросслар ва оғир меҳнатни кутиш мумкиндир. Аммо бу каби услуб Рафанинг ўйин фалсафасига тўғри келмайди. Унинг футболчилари учрашувнинг 80-85 фоиз қисмида тўпга эгалик қилишади. Бундай ёндашув шубҳасиз, машғулот вақтида ўйинчиларга ижобий таъсир этмай қолмайди.

9. 24 соатлик мураббий

Бенитес – замонавий мураббий. Машғулот тугаши - бу унинг иши якунига етганини англатмайди. Рафа спортчилар тайёрлашдаги овқатланиш тартиби, ҳордиқ, тикланиш жараёни каби жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратади. Унинг учун майда нарсанинг ўзи йўқ.

Бенитес ўз футболчиларига нафақат бошлиқ, балки ҳаётдаги ютуқ ва муаммолар ҳақида бафуржа суҳбат қура оладиган энг яқин дўст ҳам.

Маҳмуджон АЗИМОВ
таржимаси

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 14:10, 01.07.2015. Ўқилди: 8844 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик