Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Боруссия" сотиши керак бўлган 7 футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бу футболчилар Дортмунднинг «Боруссия»си муваффақиятлари учун тўп тепишди. Энди эса жамоа уларнинг хизматига унчалик эҳтиёж сезмаяпти. Тахминларга кўра,  қуйида номи келтирилган футболчиларни сотиш эвазига «Борусия» чемпионлик пойгасига қайтиши мумкин экан.

1. Милош ЙоЙич

«Боруссия»нинг катталар жамоасида ўриндош сифатида ўйинга тушганидан кейин 16 сония ўтгач, гол урган 21 ёшли йигитча... Бундай таърифга ҳозиргача фақат биргина ўйин­чи лойиқ топилган. Яъни у Ларс Риккен эди. Аммо Йойич ўтган йилнинг февралида бу таъриф энди унга тегишли эканлигини исботлади. Германия чемпионатида  ҳали бир дақиқа ҳам ўйнамай туриб, у тезлик бобида ўзига хос рекорд ўрнатди.

Афсус, асосий таркибга интилувчи, келажаги порлоқ бу футболчини захира ўриндиғига «михлашди».  Ўтган мавсумда Милош бир-икки бор ўйнай олди, холос. Ноябрдан эса мураббийнинг назаридан бутунлай қолди. Юрген Клопп қишки трансфер пайтида уни Чемпионлар Лигаси таркибидан юлқиб олди ва ўрнига Кевин Камплни киритди. Бундан маълум бўлдики, энди унга «Дортмунд»да жой йўқ. 

Хўш, Милош қайси жамоага қўшилиши мумкин? Агар у ўз ватанига қайтса, ёмон бўлмасди. Чунки бутунлай бошқача муҳитда ўйинга киришади. Қолаверса, 23 ёшли йигитча учун ҳозирги вазият у қадар аянчли эмас. Ҳаммаси ҳали олдинда...

 

2. Чиро Иммобиле

«Боруссия» таркибига қўшилган янги футболчиларга эски етакчиларнинг вазифасини уддалаш топширилганди. Бу ўринда Чиро Европанинг энг яхши форвардларидан бири - Роберт Левандовскининг ўрнини босиши лозим эди.  Аммо Иммобиле ишончни оқламади. Ҳаттоки, у Германияга келгунига қадар намойиш этган маҳоратини ҳам йўқотди. Дангасалик жамоа плеймейкери бўлишга халақит берди. Жуфт бўлиб ўйнаш бобида эса худбинлиги билиниб қолди. Ҳужумчи форвард чизиғида сутскашликка йўл қўйди.

Майдонда завқ ололмаган футболчи баҳонани немисча турмуш тарзидан ахтаришга уринди.  Ҳали журналистлардан нолиса, ҳали жамоадошлари уни яқин олиб, меҳмонга таклиф этмаётганликларидан арз-дод қилди. Буларнинг бари эса 19,5 миллион евролик ўйинчининг  захирадан ўрин олишига сабаб  бўлди. 

Иммобилени Италия терма жамоасига таклиф қилишаётгани бор гап. Аммо у спагеттилар мамлакатида ҳам танқидлар нишонида қолиши ҳеч гап эмас. 

«Уни қайси жамоада кўрса бўлади?», деган саволга «Милан», «Лацио», «Ливерпуль», деб жавоб бериш мумкин. «А» серияси бу ҳужумчи учун жон сақлайдиган энг яхши вариант, бизнингча. Аммо унинг «Германияда Италиядагига қараганда футболни яхшироқ ўйнашади», қабилидаги сўзлари мухлисларнинг нафсониятига теккан бўлиши ҳам мумкин...

 

3. Нури Шахин

 «Боруссия» таркибига қайтиб, эски ғалабаларни эслаш билангина чекланадиган ўйинчилардан воз кечган афзал. Қолаверса, ярадор ҳолда ерда ётган гладиаторнинг кўкрагига қиздирилган темирни босавериш ҳам инсофдан эмас.   

Афтидан, Шахин «Дортмунд»дан кетгач, футбол бобида ривожлана олмади.  Қолаверса, «Боруссия»дагилар усиз ҳам кучли ва қизиқарли ўйин намойиш этишди. Ҳаттоки, олтинга «ишланди».  2011 йилги ҳолатини сақлаб қолган ўйинчидан, раҳбариятнинг умиди катта эди, бироқ ниятлар пучга чиқди. Юрген Клопп туркиялик ўйинчини асосий таркибга ўзи киритди ва ўзи чиқариб ташлашга мажбур бўлди. Ахир 2014|2015 йиллар мавсумида  Шахин атиги  9та ўйинда иштирок этди, холос. Асосий вақтини клиника ҳамда клуб шифокорлари ҳузурида ўтказди.

Нурини ўз сафига қўшиб олиши мумкин бўлган клуб - бу  «Фенербахче»дир. Зеро, Туркия вице-чемпиони ҳозир Эмре Белезоглунинг ўрнини босадиган, ўз навбатида, у қадар қиммат бўлмаган ўйинчи қидирмоқда. Сабаби, 34 ёшли клуб сардори катта спорт билан хайрлашди.

Қолаверса, Шахин учун у ерда яхшигина жамоа йиғилган: Мехмет Топал, Диего, Раул Мейрелеш... Аммо шуни ҳам ёддан чиқармаслик лозим, Туркия суперлигасидан яна катта саҳнага қайтиш осон кечмаслиги аниқ

 

4. Синзи Кагава

Бу футболчи ҳам «Дортмунд» раҳбарияти томонидан жамоага «қайта тикланган» шахслардан.  У «Сигнал-Идуна Парк»ни  «Олд Траффорд»га алмаштирганди. Афсуски, бу қимматбаҳо лойиҳа ҳам бутунлай барбод бўлди.

Кагава чин дилдан ўйинга киришди ва футбол ритмини ҳис қиладиган даражада фаолият юритишга астойдил ҳаракат қилди. «Боруссия» қайтгач, Клопп томонидан ўйлаб топилган тактик ҳаракатларга мос ўйин намойиш этиб, аввалги формасини тиклашга уринди. Ҳаттоки, турли вазифаларни бажаришга уриниб кўрди. Эҳтимол, жамоадошлари билан тил топиша олганида меҳнатлари самара берармиди. Аммо  афсуски, клубдошлари билан унинг ўртасида фарқ катта экани маълум бўлди. Чунки у кетгач, жамоа бутунлай янгиланганди.

 «Боруссия» қўядиган талабларнинг энг асосийси - жисмоний ҳолатга боғлиқ.

У қайси таркибга қўшилиши мумкин: бизнингча, «Валенсия» энг яхши вариант. Испанлар Кагавани «Манчес­тер Юнайтед»да ўйнаётган кезлари кузатув остига олишганди. Аммо унинг агенти билан келиша олишмаган.

Афтидан, 2014|2015 йиллар мавсумини омадсиз ўтказган Кагава бундан буён қайси жамоага ўтиши зарурлигини обдон ўйлаб кўрса керак.

 

5. Маттиас Гинтер

Бу ўйинчи ҳаммасини бошидан бошлашига тўғри келади, шекилли. Бундеслигадаги жамоалардан тушадиган таклифлар эса айни муддао. Аслида, бу  йигитнинг қанчалар маҳоратга эга эканлигини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Бироқ унинг бу хусусиятларини кўпчилик эсга олмай қўйди. Демак, ўзини кўрсатишига тўғри келади. Шунда бошқалардан ажралиб, яна эътиборга тушиши аниқ. 

Уни «Штутгарт», «Гамбург», «Ганновер»га таклиф қилса бўлади. Айни шу клублардан бири билан тузиладиган шартнома муваффақиятли кечса ажабмас.

 

6. Илкай Гюндоган

Бу ярим ҳимоячи ўзининг журъатсизлиги туфайли мураббийлар штабига ортиқча ташвиш туғдириб берди. Шунинг учун ҳам мураббийлар ундан воз кечсакмикин ёки йўқ, деган ўй билан банд. Аслида, томонлар майнинг ўрталаридаёқ ўзаро келишиб олишганди, бироқ Гюндоган бу пайтга келиб келгуси фаолияти юзасидан хорижий клублар билан гаплашишга улгурганди. Аммо жароҳат туфайли ярим йилни майдондан четда ўтказган футболчи билан алоқа ўрнатишни ҳамма ҳам истайвермаса керак. Шу сабабли дастлаб «Барселона» унинг хизматидан воз кечди, кейин эса  «Юнайтед»дагилар бош қашиб қолдилар. 

Ҳаттоки, аҳвол шу даражага бориб етдики, Гюндоган дортмундлик хўжайинларнинг ёнига бош эгиб борди ва шу ерда қолмоқчилигини таъкидлади. Ахир бу клуб анъаналарига мутлақо зид-ку!

Уни кимга таклиф қилиш мумкин? Эҳтимол, «Манчестер Сити» ёки «ПСЖ» қизиқиб қолар? Айни шу клубларгина Гюндоган учун йилига 8 миллион евро беришга розилик билдиришлари эҳтимоли йўқ эмас. Немис футболчисининг «молиявий иштаҳаси» эса бошқа клубдагиларнинг кулгисини келтиради, холос.

 

7. Роман Вайденфеллер

Мавсумлар оралиғида «Боруссия»­ни Себастьян Келдан кейин яна бир дортмундлик шахс тарк этиши кутилмоқда. Роман Вайденфеллер 13-мавсумни ҳам  қора-сариқ ранглилар таркибида ўтказди.  Ваҳоланки, унда асосий таркибга кириш ва 34 ёшида ҳам ўзидан анчайин нав­қирон футболчилар билан тенгма-тенг тўп суриш имконияти бор эди.

Хўш, Вайденфеллер билан  ким рақобатлаша олади? Митчелл Лэнгеракми ёки яқинда «Фрайбург»дан сотиб олинган Роман Бюрки?  Хуллас, жаҳон чемпиони мураббий танлови бўйича ҳаттоки, учинчи ўринга тушиб қолиши ҳеч гап эмас.

Бу ўйинчига қайси жамоани танлаш масаласига келсак, уни «Фиорентина»га ўтказиш мумкин. Чунки таркибини немис ўйинчилари билан тўлдиришга иштиёқманд жамоа уни асло рад этмайди. Айниқса, дарвоза дахлсизлиги хавотирланишга асос яратаётган бир паллада. Ахир асосий голкипер билан ҳамкорлик барҳам топди. Демак, Вайденфеллерда имконият  бор.  Ҳарқалай, биринчи рақамли футболчига айланмаса-да дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бирида фаолият кўрсатишидан хурсанд бўлса арзийди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:42, 08.07.2015. Ўқилди: 7883 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.