Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • -:-
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 2 6
2 Ювентус 2 6
3 Ал-Айн 2 0
4 Видад 2 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 2 4
2 Зальцбург 2 4
3 Ал-Ҳилол 2 2
4 Пачука 2 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

26/06 23:59 Ювентус - Манчестер Сити
26/06 23:59 Видад - Ал-Айн
27/06 06:00 Ал-Ҳилол - Пачука
27/06 06:00 Зальцбург - Реал Мадрид

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

1-лигада яна серҳаражат тақдим ташвиши

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мана, биринчи лиганинг 2-бос­қич баҳслари ҳам аста-секин қизғин паллага кириб бормоқда. Асосий эътиборни очко йиғишга қаратган жамоаларни айрим муаммолар безовта қилмаётгандек туюлади баъзан. Аслида эса, хавотирли бир жиҳат борки, унинг қуйи дивизиондаги ўйинлар шиддатига салбий таъсир ўтказаётгани кундек равшан, яъни тақвим масаласи...

Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: биринчи лига тақвимини тузиш қайси омилларга асосланади? Жамоаларга қулайлик яратиш муҳимми ёки ўйинларга интрига бағишлаш афзалроқми? Йўқ-йўқ, ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, бу ҳақда фақат орзу қилиш мумкин, холос. Бинобарин, ҳар икки мақсаднинг амалга ошиши сўроқ остида.

Дастлаб, биринчи босқич ўйинларига назар ташлайлик: икки минтақада 10тадан жамоа баҳсларга киришди. Регламентга кўра, уйда-меҳмонда тизимидаги ўзаро учрашувлардан сўнг охирги поғоналарни банд этган жамоалар мусобақани тарк этишади. Қолганлар эса кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишади. Ҳар икки минтақадагиларни бирлаштириш чоғида мусобақани тарк этган жамоалар билан ўйинларда қўлга киритилган очколар олиб ташланади. Кўринишидан ҳаммаси оддийдек туюлади. Аммо вазият астойдил ўрганиб чиқилса, қизиқ ҳолат гувоҳига айланишингиз мумкин.

Аксарият мусобақаларда аутсайдерларнинг эрта кунда аниқланиши тез-тез учраб туради. Айниқса, бундай ҳолат ўзбек футболига ёт эмас. Аммо ПФЛнинг мазкур жиҳатни эътиборга олмагани ажабланарли, албатта (айниқса, келишилган ўйинларга қарши курашилаётган бир палла­да-я!). Айтайлик, сўнгги поғоналарни эгаллаб турган жамоаларнинг турнирни тарк этиши бир неча тур аввал аниқ бўлиб улгурди. Кейинги босқич масаласини ҳал қилишга улгурган жамоалар эса келгусида аутсайдерлар билан ўйиндаги очколарнинг олиб ташланишидан хабардор. Табиийки, бундай ҳолатда кейинги ўйинларга куч сақлаб қолиш биринчи даражали масалага айланади. Оқибатда учрашувга нисбатан қизиқиш сусаяди, интрига йўқолади. Бирор мақсадсиз майдонга тушишнинг оддий машғулотдан асло фарқи йўқ. Мухлислар эса футболчиларнинг шунчаки шуғулланишларини кўриш учун стадионга кирмасликлари аниқ.

Ана энди эътиборингизни ҳал қилувчи босқич тақвимига қаратмоқчимиз. Қизиғи, бу ерда ҳам интрига масаласи оғриқли нуқтага айланган...

Ҳар икки минтақа кучсизлар билан хайрлашди. «Олтин очколар» бўйича янги жадвал аниқланди. Қарабсизки, ким етакчию ким иккинчи даражали экани аёнлашди-қўйди. Энди жамоаларни фақат олий лигага чиқиш қизиқтиради. Демак, кураш асосан жадвалнинг юқори қисмида авж олади. Қуйи қисмдагилар эса... Ҳар ҳолда сўнгги поғонадагилар биринчи лигани тарк этиш хавфидан холи. Пешқадамлар эса сезиларли фарқ билан илгарилаб кетишган. Кейинги мавсумни биринчи лигада бошлаш масаласини ҳал қилган, элитадан умидини узган жамоадан нима кутиш мумкин? Нима, улар илк босқичдаги «машғулот»ни давом эттиришаверсинми...?

Ва ниҳоят, иккинчи босқич тақвимидаги камчиликлар ҳақида. Бу ерда ҳам жамоалар манфаати эътиборга олинмагани гувоҳига айланамиз. Хабарингиз бор, олий лиганинг аксарият клубларини молиявий қийинчиликлар тез-тез безовта қилиб туради. Табиийки, биринчи лигага ҳам мазкур муаммо бегона эмас. Аниқроғи, қуйи дивизион вакиллари элитадагиларга нисбатан кўпроқ қийналишади. Аммо тақвим тузишда бу жиҳатларнинг эътиборга олинмагани кишини ўйлантиради.

Мисол тариқасида «Хотира-79»ни олдинда кутиб турган ўйинларга назар солсак. Уйчиликлар 23 август куни ўз майдонларида «Хоразм»ни қабул қилгач, орадан 5 кун ўтиб, кейинги баҳсни ўтказиш учун Муборакка йўл олишади. 4 сентябрь куни «Ғиждувон»га мезбонлик қилишса, 9 сентябрда «Орол»га қарши майдонга чиқиш учун Нукусга отланишади. Масофанинг узоқлиги футболчиларни толиқтиради - бу бир. Иккинчидан эса, йўл харажатлари арзонга тушмаслиги аниқ. Жамоа элита йўлланмасини қўлга киритса, балки ғалаба шукуҳи бу сарфлар ташвишини аритар, аммо аксинча ҳолат кузатилса-чи...? Унутмангки, бу ерда «Хотира-79»ни мисол тариқасида келтирдик. Аслида эса бундай ташвиш бошқа клубларни ҳам четлаб ўтмаслиги аниқ (молиявий бақувват клубларни мазкур муаммо қийнамас балки!).

Қолаверса, баъзан олий лига йўлланмасини қўлга киритган аксарият жамоаларнинг янги мавсум арафасида молиявий-иқтисодий қийинчиликлар туфайли элитада қатнашолмаслигини эшитиб дил хира бўлади. Шундай экан, тақвим тузишда биринчи      навбатда, жамоаларнинг молиявий манфаатлари назарда тутилиши шарт.

Дарвоқе, дастлабки босқичнинг якуний натижаларига кўра жадвал тузишда «олтин очколар»нинг ҳисобга олиниши адолатсизлик эмасмикан? Умуман, очко олиб ташлаш тизими футболга хосмикан? Ахир ҳар икки минтақа жамоаларини мавсум бошидаёқ бирлаштирилганда, вазият ўзгача тус олиши ҳам мумкин эди-ку. Ўзаро ўйинларда очко тўплаш жараёни бошқача кечиши ҳеч гап эмасди. Айтганча, клубларни бир жадвалга жамлаш ҳақида гап очилди: иккинчи босқичда ҳар икки минтақа ўзаро ҳисоб-китоб қилар экан, шу режани мавсум аввалида қўллашнинг имкони йўқмиди?

Хуллас, биринчи лиганинг ҳозирги тақвимида чалкашликлар бисёр. Яхшиси, ҳар икки минтақанинг энг кучли 8та жамоасини танлаб, 16та клубдан иборат яхлит биринчиликни ўтказиш мақсадга мувофиқ. Айниқса, ўйинлар санасини белгилашда жамоалар ҳудуди эътиборга олинса, бу клубларнинг молиявий ривожига рахна солмайди, футболчилар эса узоқ масофа машаққатидан азият чекишмайди. Ҳар ҳолда маълум муддат дам олиш имкониятига эга бўладилар.

Бу бир таклиф, холос. Асосий гапни барибир, ПФЛ айтади. Зеро, вазиятни ҳаммадан ҳам кўпроқ улар таҳлил қилишади.

У.УМАРОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:28, 31.08.2015. Ўқилди: 4712 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
6 Ювентус Франциско Консейсао 2
7 Бенфика Леандро Баррейру 2
8 Атлетико Пабло Барриос 2
9 Монтеррей Герман Бертераме 2
10 Ботафого Игор Жезус 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.