Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба.

      • 28.09.2024 00:00
      • Вальядолид
      • 1:2
      • Мальорка
      • 28.09.2024 17:00
      • Хетафе
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.09.2024 19:15
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Леганес
      • 28.09.2024 21:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:0
      • Валенсия
      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • 4:2
      • Барселона
      • 29.09.2024 17:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Жирона
      • 29.09.2024 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Севилья
      • 29.09.2024 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 30.09.2024 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 01.10.2024 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 28.09.2024 16:30
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 28.09.2024 19:00
      • Арсенал
      • 4:2
      • Лестер
      • 28.09.2024 19:00
      • Брентфорд
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Эвертон
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 28.09.2024 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Челси
      • 4:2
      • Брайтон
      • 28.09.2024 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 1:2
      • Ливерпуль
      • 29.09.2024 18:00
      • Ипсвич
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 29.09.2024 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.10.2024 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Саутгемптон
  • Суперлига
      • 28.09.2024 17:00
      • Бунёдкор
      • 2:2
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 28.09.2024 18:00
      • Удинезе
      • 2:3
      • Интер
      • 28.09.2024 21:00
      • Женоа
      • 0:3
      • Ювентус
      • 28.09.2024 23:45
      • Болонья
      • 1:1
      • Аталанта
      • 29.09.2024 15:30
      • Торино
      • 2:3
      • Лацио
      • 29.09.2024 18:00
      • Рома
      • 2:1
      • Венеция
      • 29.09.2024 18:00
      • Комо
      • 3:2
      • Верона
      • 29.09.2024 21:00
      • Эмполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 29.09.2024 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Монца
      • 30.09.2024 23:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 6 15
2 Манчестер Сити 6 14
3 Арсенал 6 14
4 Челси 6 13
5 Астон Вилла 6 13
6 Фулхэм 6 11
7 Ньюкасл 6 11
8 Тоттенхэм 6 10
9 Брайтон 6 9
10 Ноттингем Форест 6 9
11 Брентфорд 6 7
12 Ман. Юнайтед 6 7
13 Борнмут 5 5
14 Вест Хэм 6 5
15 Ипсвич 6 4
16 Эвертон 6 4
17 Лестер 6 3
18 Кристал Пэлас 6 3
19 Саутгемптон 5 1
20 Вулверхэмптон 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
6-тур Арсенал 4-2 Лестер
6-тур Брентфорд 1-1 Вест Хэм
6-тур Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
6-тур Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
6-тур Челси 4-2 Брайтон
6-тур Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
6-тур Ипсвич 2-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4806 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Майдонда барқ урар беназир босим

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Миллий терма жамоамизнинг яна 2та расмий ўйини ортда қолди. Айниқса, сафар учрашувидаги йирик ғалабадан мухлислар, ниҳоят, яйраб-яшнашди. Мана, энди ҳаяжонлар босилди. Демак, ўтган баҳслар ва келажакдаги ўйинлар хусусида мулоҳаза юритишнинг мавриди келди.

Аввало, гуруҳлардаги вазиятга тўхталсак. Эътибор қаратдингизми, гуруҳ етакчилари орасида «ғалаба» ва «очко» тушунчаларининг ўзи билан изоҳлаб бўлмайдиган ғалати мусобақа, ҳатто, адолатсиздек туюладиган рақобат кўзга ташланмоқда. Айниқса, араб футболи вакиллари бу борада пешқадамлик қилишга интилишмоқда. Хусусан, гуруҳ босқичининг 3-турида араб ўлкасига ташриф буюрган терма жамоалар ўзгача «меҳмоннавозлик» билан кутиб олинишдики, бундан барчамиз ҳайратга тушдик. Гарчи ўша турдаги рақиблар савия жиҳатидан бир-бирларидан яққол ажралиб туришсада, очиғи, ҳисобларнинг бу қадар йирик кўриниш олиши кўпчиликда шубҳа уйғотди. Йўқ, бу даражада бўлиши қийин. Назаримизда, ўша ғалати мусобақани меъёрдан сал ошириб юборишди. Ҳаммаси иккинчи ўриндан чўчиш натижаси, албатта. Қаранг, БАА термаси 3-турда саудияликларга нисбатан 3та гол кўп урди ва шунинг эвазига биринчи ўринга кўтарилганди. Охирги турда эса, малайзиялик футболчилар Саудия миллий жамоасига жиддий қаршилик кўрсатишди. Эҳтимол, БАА термасига нисбатан «симпатия» уларни шундай жанговар курашга чорлагандир. Бу - юз бериши мумкин бўлган табиий жараён. Афсуски, «симпатия»нинг ўзи билан ғалаба қозониш мушкул: улар барибир, саудиялик футболчилардан енгилишди. Фаластинлик футболчилар эса БАА термасига ўйинни бой беришмади. Натижада биринчи ўринга яна Саудия термаси қайтди.

Қатарлик футболчилар ҳам очиқдан-очиқ Хитой термасининг ғашига тегишмоқда. Улар аввалги турдаги 15та гол шукуҳи билан сафарда «чақилмас ёнғоқ» - Гонконг термасини мағлубиятга учратишди. Хитойлик футболчилар эса ўз майдонларида бу ишни эплашолмагандилар. «Миттигина» Қатар термасининг қудратини қандай изоҳлаш мумкин? Фикримизча, бу - иккинчи ўринни хоҳламаслик натижаси. Бошқача айтганда, ундан онгли равишда қочишдир. Хитой футболи мутасаддилари уддабуронликда қатарлик ҳамкасб­ларига ҳозирча ютқазишмоқда.

Жанубий Корея ва Қувайт терма жамоаларининг бу борадаги ўзаро баҳслари ҳам жуда қизғин кечмоқда.  Ҳуш­ёр корейслар Қувайт термаси режаларидан воқиф бўлишган, чоғи, 3-турда рақиб дарвозасига 8та гол уришди ва тўплар нисбатида катта фарқ юзага келишига йўл қўйишмади. Бу турда эса асосий рақобатчиларидан битта тўп фарқи билан ўзиб кетишди.

Баҳрайн термасининг ҳам энди кўзи очилганга ўхшайди. Қўшниларидан ўрнак олишган баҳрайнлик футболчилар Яман термасини йирик ҳисобда мағлуб этиш йўлини топишди. Бу ишлари билан улар кейинги турдан алоҳида умидвор эканликларини яширишмаяпти. Агар КХДР термаси филиппинлик футболчиларни енгса, очколар бўйича рақибларига тенглашиб, 2-ўринга даъво қилишни кўзлашмоқда.

Нима деб ўйлайсиз, бу ғалати ташқи тактик юришлар тўғрисида Самвел Бабаян ҳам бош қотиряптими? Ишончимиз комилки, у ҳам барчаси ҳақида ўйлаяпти, бош қотиряпти! Мураббий шундай йўл топиши керакки, Баҳрайн футболчилари мағлубият аламидан майдондаги майсаларни муштлашсин! Жамоамиз учун бошқа йўл йўқ. Бўлса ҳам, ундай йўллар бизга тўғри келмайди.

Бизнингча, миллий термамизнинг ғалабалари давомли ва янада ёрқинроқ бўлиши учун Самвел Бабаян бундан-да эркинлашиши зарур. Хўш, мураббий ҳозир эркин эмасми? Шахсий фикримизча, у ўзини бутунлай эркин сезмаяпти, яъни жамоатчилик босимидан бироз хавфсирамоқда. Масалан, аслида марказий ҳимоячи ҳисобланган Ислом Тўхтахўжаевни ўнг қанот позициясида майдонга тушираётгани фикримизнинг исботидир. У жамоатчилик босимидан чўчиб, шу ишга қўл урмоқда. Аслида ўзига қолса, бу позицияда Даврон Ҳошимов хизматидан фойдаланади. Аммо бундай йўл тутса, ҳамма уни «пахтакорпарастлик»да айблайди. У буни жуда яхши билади ва ноўрин усулда муқаррар айблов олдини олмоқда. Тўғри, Бабаян бизнинг мулоҳазаларимизни мутлақо маъқулламас, тан олмас ҳам. Ҳатто барчани Ислом Тўхтахўжаевнинг имкониятларини билмасликда айблаши мумкин. Майли, миллий жамоамиз ғалабалари йўлида биз ошкора мулоҳаза юритаверамиз. Ислом Тўхтахўжаев - барча учун маъқул марказий ҳимоячи. Тўғри, вазият тақозосига кўра, Вадим Абрамов уни ҳужумчи ортида ҳам ўйнатган. Бироқ бу ҳол «Тўхтахўжаев мутлақ универсал футболчи» қабилида хулоса бермайди. У икки ўйин­да ҳам ўнг қанот ҳимоясида фаол ўйнади. Лекин ҳар қандай фаоллик фойдали ҳисобланавермайди. Миллий жамоамизнинг икки ўйинда ҳам кучсиз рақибга қарши тўп сурганию, ғалаба қозонгани Самвел Бабаян ва Ислом Тўхтахўжаевни танқидлардан асради. Баҳрайн термасига қарши кечадиган мураккаб учрашувда эса, бу йўл ўзини оқламайди. Самвел Бабаян миллий чемпионатимизнинг энг яхши чап қанот ярим ҳимоячиси сифатида Шоҳруҳ Гадоевни ёки ўнг қанот ҳимоячиси вазифасида Шуҳрат Муҳаммадиевни асосий таркибда майдонга тушириш имкониятига ҳам эга. Аксарият мухлислар айнан шуни исташади. Бироқ истакнинг ўзи билан иш битмайди.

Терма жамоа энг кучли футболчилар жамланадиган жой маъносини ҳам англатмайди. Гоҳо яхлит ансамбль йўлида кучли ижрочилар ёнида уларнинг ўйин услубларига мос тушадиган, жамоа руҳига киришиб кетадиган, мураббий билан гапи-гапига тўғри келадиган фойдали футболчи ҳам тўп суради. Бир вақтлар Валерий Лобановский бошқарган собиқ иттифоқ терма жамоаси асосий таркибидан Москва клубларидан бирор вакил жой олмаганди. Мураббий «Динамо» (Киев)нинг 10 нафар футболчиси қаторига фақат «Динамо» (Минск)дан Сергей Алейниковни қўшарди, холос. Ҳолбуки, Москва клубларида ҳам истеъдодли футболчилар етарли эди. Ўшанда Валерий Лобановский ягона ансамбль руҳини бузмаслик, айни чоғда натижа ва ўз ғоялари йўлида шундай қарорга келганди. Албатта, унинг бу қарори кўпчилик, хусусан, Москва клубларида тўп сурадиган футболчиларга ёқмаган. Аммо улар ички ғалаёнларини босишга мажбур эдилар. Чунки Валерий Лобановский жамоаси ҳақиқатан ҳам, ўз ишини қойиллатиб бажарарди. Самвел Бабаян иш услубида ҳам ҳозир шунга яқин ҳолат кузатилмоқда. У Филиппин термасига қарши кечган баҳсда «Пахтакор»нинг 4 нафар футболчисини асосий таркибга қўшди. Юқорида қайд этганимиздек, уларнинг сони 5 нафар бўлиши мақсадга мувофиқ эди. Негаки, ўнг қанот ҳимоясида Даврон Ҳошимовнинг Ислом Тўхтахўжаевга нисбатан ўзини эркин ҳис қилиши барчага аён. Ислом Тўхтахўжаевнинг халқаро тажрибаси, миллий жамоамиздаги иштироки ҳақида гапириш эса ортиқча. Фозил Мусаевдан кўра, Жавоҳир Соҳибовни маъқул (устун эмас!) билган мураббий бундай хулосага келмаслиги аниқ. «Насаф» ва «Бун­ёдкор»дан бирор футболчини асосий таркибга қўшмаган мураббий охиригача журъатли ҳамда ўз қарашларида собит бўлгани маъқул. Яъни у ўзини ҳам, майдондаги футболчиларни ҳам қийнаб, Ислом Тўхтахўжаевни нотабиий позиция­да синаб юрмасин. Мураббий миллий жамоамиз ғалабалари йўлида ўзига маъқул таркибни танлашга ҳақли. Ана, Леонид Слуцкий жамоатчиликнинг фикрига қарама-қарши ўлароқ, Артём Дзюбани асосий ҳужумчи сифатида танлади. Унинг танлови қанчалик ўзини оқлайди - буни келажак кўрсатади. У ҳозирча Дзюба кучли Швеция термасига қарши кечган баҳсда зўрға битта гол урди. Лихтенштейн термаси дарвозасига эса осонгина 4 марта тўп йўллаб, «покер»га эришди. У ҳаттоки, ўтган ҳафта Роналдудан аввал «пента-трик» қайд этиши мумкин эдию, пенальти тепиш ҳуқуқи Александр Кокоринга тегишлилиги панд берди-да.  Ҳа, босимдан холи бўлиш катта ва мураккаб ишларни бажаришга йўл очади. Роман Широков майдонга тушмагани учун Алан Загоев Лихтенштейн термаси, Месси захирада қолдирилгани боис эса, Неймар «Атлетико» дарвозасига стандарт вазиятдан ажойиб зарба билан тўп киритди. Леонид Слуцкийга бу иш қўлидан келишини фахр билан таъкидлаган Загоев кейин «Зенит» дарвозасига пенальтидан гол уролмади. Мана шу босим! Уни ҳис қилмаслиги учун Загоевга яна пенальти тепиш имконияти бериш талаб этилади. «Челси»нинг навбатдаги мағлубиятидан сўнг ҳам «Мен босимдан холиман!» дейишга қурб топаётган Жозе Моуриньо шунинг учун буюк мураббий саналаверади. Демоқчимизки, Самвел Бабаян биз назарда тутаётган ортиқча босимни узоқ-узоқларга улоқтириб ташласин. Олий лиганинг ғайритабиий тарзда бир хил қадам ташлаётган, мағлубияту ғалабалари ҳам бир маромда бораётган, навбатдаги турдаги салбий натижалари бир-бирларининг жадвалдаги ўринларига таъсир кўрсатмаган ва бу каби якдиллик билан мухлисларни ҳайрон қолдираётган ўртамиёна жамоа­лари эса, ортиқча босимни ҳис қилмагунларича, футболимизда жиддий ўзгаришлар кузатилиши қийин, албатта.

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:18, 16.09.2015. Ўқилди: 3157 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.