Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иқтисодий инқироз таъсири

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия 1-дивизион
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Иқтисодий қийин шароит Россия футбол бозорига катта таъсир қилди. Ҳарқалай, мамлакат клублари охирги трансферлар мавсумида анча сокин ҳаракатланишди - ақлни шошириб қўядиган харидлар амалга оширилмади. Хўш, трансфер бозоридаги сустлик айнан нималарда яққол кўзга ташланди?

Валюта курсининг тинмай ўсиши ва «қопағон» даражага келганлиги  клубларни камтарона иш тутишга мажбур этди. Шунингдек, легионерларга нисбатан қўйилган янгича чеклов ҳам баъзи режаларга тўсиқ бўлди. Мисол учун, «Зенит» Европа бозорига чиқиш ва кўзга кўринган легионерларни сотиб олишни мўлжаллаб турганди, бироқ... Хуллас, якунда Россия премьер-лигаси жамоалари янги футболчилар трансфери учун умумий ҳисобда атиги 17,93 млн. евро сарфлашди (transfermarkt.de сайти маълумоти). Бу охирги 10 йилда кузатилган энг паст кўрсаткичдир. Россияда сўнгги марта 2003 йили бундан озроқ харажат қилинган эди - 16,15 млн. евро. Агар трансферларга ажратилган маблағни ўтган йилги кўрсаткич билан таққосласак, умумий сумма нақ 60,86 миллион еврога камайгани кўринади.

Тўғри, иқтисодий беқарорлик ва қатъий лимит ҳам клубларни кенг сотув ишлари билан банд бўлишдан қайтаргани йўқ. Дейлик, футболчиларни сотишдан олинган даромад 14,43 миллион еврога кўпайди ва бу рус премьер-лигасидаги сотув динамикасига мос.

Ҳозирги қийин шароитда битта яхши томони ҳам бор: харажатларнинг пасайиш сальдони эпақага келтирди. Чунончи, Россия клублари нақ 6 йил давомида ёзги трансферлар мавсумидан фойда билан чиқмагандилар. Ҳозирги, янги футболчилар хариди учун ажратилган маблағ ва сотувдан олинган сумма ўртасидаги фарқ - 34,2 млн. евро эса Россия футболи учун рекорд ҳисобланади.

Иқтисодий танглик туфайли футболчиларни текинга ўтишлари кўпайди. Охирги йилда бундай келишувлар 49дан 56 фоизга ошди. Шунинг баробарида, тўлақонли ва нисбатан қимматбаҳо трансферлар миқдори деярли икки маротаба камайди - 16тадан 9тага (14 фоиздан 10 фоизга). Шу жойда эътиборга олиш керак, transfermarkt.de сайти бир қатор иккинчи даражали ва арзон келишувлар қийматини келтирмаган (доира шаклидаги диаграммада - Mini-тўлов). Барча маълумотларни имкон қадар аниқлаштириш учун эса, футболчиларнинг келишув пайтидаги тахминий нархи олинган. 2015 йили бундай келишувлар сони 10та бўлди ва уларнинг умумий қиймати 4,8 млн. еврони ташкил этди. Бир йил олдин бундай трансферлар сони 16та бўлиб, умумий сумма 27,35 млн. еврога етганди.

Умумий ҳолда айтганда, 10та жамоа лоақал битта трансферга пул тўлаган бўлса, 6таси шунчаки, эркин агентларни таклиф этиш ёки футболчиларни ижарага олиш билан чекланди. Булар - «Зенит», ЦСКА, «Краснодар», «Динамо», «Локомотив» ва «Мордовия». Таққослаш учун келтирсак, ўтган йили атиги 3та клуб харажатдан тийилган ва уларнинг ҳаммаси камтарин эди: «Мордовия», «Ростов» ва «Терек».

Бозордаги сустлик айниқса, «Зенит», «Динамо» ва «Локомотив» клублари мисолида яққолроқ кўзга ташланди. Питерликлар ўтган йили ҳеч кимни сотмасдан, харидларга 22,8 млн. евро ажратишганди. Энди эса ҳеч кимни сотиб олишмади, ваҳоланки, трансферлардан 18 млн. евро топишди. «Динамо» ҳам харид бобида сукут сақлади. Москваликлар ўтган йили 18,5 млн. еврога янги футболчилар сотиб олишганди. Бу сафар эса фақат сотишди - 11,1 млн. еврога. «Локомотив»га келсак, бир йил олдин чўнтагидан 10,5 млн. евро чиқарган клуб энди футболчиларидан бирини 700 минг еврога пулладию, кимнидир харид қилишни хаёлига ҳам келтирмади. Бу борада биргина «Спартак» нисбатан барқарорликни сақлаб қолди. Пойтахт клуби 2014 йили 11,5 млн. евро сарфлаганди, бу йил эса 12,5 «лимон» баҳридан кечди. Шунинг баробарида Аленичев жамоаси Россия бўйича трансферларга энг кўп маблағ сарфлади. Айтганча, «Спартак» охирги марта 2014 йилнинг ёзида энг серхаражат жамоа мақомини олганди.

Трансферлар бюджетининг қисқариши футболчилар географиясига ҳам таъсир қилмай қолмади. Рус клублари мавсум-2014|2015 олдидан Англия, Голландия, Франция, Италия, Бельгия ва Туркия чемпионатларидан футболчи таклиф этган бўлсалар, бу сафар фақат Португалия, Греция, Италия, Уругвай, Польша ҳамда Сербия биринчиликлари иштирокчилари билан шартнома тузишди. Натижада Россия лигаси трансферлар бўйича фаолликни ўз ичига олган жаҳон рейтингида кескин пастлади. Аниқроқ айтсак, Россия премьер-лигаси янги футболчилар харидига пул тўлаш бобида 16-қаторга тушди.

 

Ёзги трансферлар мавсумида янги

футболчилар харидига энг кўп

сарфлаган лигалар

 

1.     Англия (АПЛ) - 1,18 млрд. евро

2.     Италия («А» серияси) - 576,45 млн. евро

3.     Испания (примеро) - 573,7 млн. евро

4.     Германия (бундеслига) - 410,43 млн. евро

5.     Франция (Лига 1) - 307,15 млн. евро

6.     Англия (чемпионшип) - 136,87 млн. евро

7.     Туркия (супер-лига) - 86,27 млн. евро

8.     Португалия (примеро) - 71,6 млн. евро

9.     Голландия (эредивизион) - 51,57 млн. евро

10.    Бельгия (юпилер-лига) - 36,65 млн. евро

11.    Германия (2-бундеслига) - 35,02 млн. евро

12.    Мексика (МХ лигаси) - 30,05 млн. евро

13.    С.Арабистони (премьер-лига) - 29,83 млн. евро

14.    Греция (супер-лига) - 27,41 млн. евро

15.    Италия («В» серияси) - 19,95 млн. евро

16.    Россия (премьер-лига) - 17,93 млн. евро

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:08, 17.09.2015. Ўқилди: 4843 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик