Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хамесдан – Люк Шоугача ёхуд мавсумнинг даҳшатли жароҳатлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A
Икки кун аввал “Манчестер Юнайтед” жамоаси чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу ПСВга қарши кечган баҳснинг (1:2) 15 дақиқасида рақиб жамоа аъзоси Эктор Морено томонидан чалиб йиқитилди. Моренонинг қўполлиги 20 ёшли футболчининг оёғи икки томонлама синишига олиб келди. Ушбу даҳшатли жароҳат ёш иқтидорнинг узоқ вақт сафдан чиқишига сабаб бўлди. Бугунги жорий мавсумда футболчиларнинг олган жароҳатлари ҳақида сўз юритамиз.   Фабиан Делф (“Манчестер Сити”) Ёдингизда бўлса керак, International Champions Cup – 2015 норасмий турнирида иштирок этган “Манчестер Сити” Мадриднинг “Реал” клубига қарши (1:4) тўп сурганди. Мазкур учрашувда “шаҳарликлар” сафида дебют учрашувини ўтказган Фабиан Делф ўйининг 18 дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. Унинг жароҳатига ўзидан бошқа ҳеч ким сабаб бўлмагна. Майдонда ҳаракатланаётган вақтда ярим ҳимоячи оёқларида оғриқ сезган ва ўйинни давом эттира олмаган. Тиббий кўрикдан сўнг Фабиан Делф чап оёқ тизза ости пайларини шикастлагани мълум бўлган.     Тикланиш муддати Фабиан Делф жароҳат олганига 2 ойдан бўлмоқда. Унинг майдонга тушишидан эса ҳамон дарак йўқ


Хамес Родригес (“Реал Мадрид”)

Колумбия терма жамоас ҳамда “Реал Мадрид” клуби етакчиларидан бири Хамес Родригес 9 сентябрь Перу термасига қарши кечган (1:1) ўртоқлик учрашувида жароҳат олганди. Клуб сафида ажойиб старт олган ярим ҳимоячи  терма жамоаси таркибида майдонга тушиб сон мушакларидан жароҳат олди.


Тикланиш муддати Колумбия терма жамоаси шифокорлари Хамес жароҳати жиддий эмаслиги ва у 10 кунда сафга қайтишини айтиб ўтишганди. Аммо, “Реал Мадрид”нинг юқори малакали шифокорлари унинг тикланишига 1 ой муддат керак эканини таъкидлаб ўтишди. Натижада футболчи Ла Лига ҳамда ЕЧЛ доирасидаги бир қатор учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.


Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”)
Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛ 5-тури доирасида “Кристал Пэлас”га қарши кечган (1:0) учрашувда енгил бўлса-да, жароҳат олганди. Тизза жароҳати туфайли аргентиналик футболчи ЕЧЛ 1-турида “Ювентус”га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмади. Натижада “Ман Сити” рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 



    
Тикланиш муддати
Серхио Агуэро Премьер-лига 6-турида “Вест Хэм”га қарши ўйинда “Ман Сити” сафида майдонга тушиши кутилмоқда.  
 
Серхио Рамос (“Реал Мадрид”)
Реал Мадрид” сардори Серхио Рамос ЕЧЛ 1-турида “Шахтёр”га қарши баҳсда (4:0) Тарас Степаненко томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Ноқулай ҳолатда майдонга йиқилган испаниялик тажрибали ҳимоячи елкасидан жароҳат олди.



Тикланиш муддати
Чап елка силжиши натижасида Серхио Рамос жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиши учун уч ҳафта давомида майдонга туша олмайди.

Люк Шоу (“Манчестер Юнайтед”)

Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Люк Шоу учун ПСВга қарши кечган ўйин (1:2) бир умрга ёд бўлиб қолса, ажаб эмас. Атиги 20 ёшни қаршилаган англиялик футболчи рақибининг қўполлиги туфайли клуб ва терма жамоа сафида “гуллаётган” бир паллада катта танаффус олишга мажбур бўлмоқда.  




Тикланиш вақти

“Қизил иблислар” физиотерапевти Грэм Смитнинг таъкидлашича, Люк Шоу узоқ муддат тикланиш жараёнини ўтказади. Таҳминларга кўра, англиялик ҳимоячи 9 ойдан кейин майдонга қайтиши мумкин бўлади.
Манба: sports.uz
Киритилди: 18:06, 17.09.2015. Ўқилди: 6311 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик