Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 01.07.2025 06:00
      • Манчестер Сити
      • 3:4
      • Ал-Ҳилол
      • 01.07.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.07.2025 06:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Монтеррей

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа ЧЛ: Рекордлар, фактлар, рақамлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа ЧЛ 2-турида қайд этилган турли кўрсаткичлар билан танишамиз...

1 - «Бенфика» ҳужумчиси Гонсалу Гуэдеш 2012 йилдан буён ушбу клуб учун гол урган португалиялик биринчи футболчи бўлди. Ўшанда, ЧЛ 1|8 финалида «Зенит»га қарши баҳс (2:0)да Нелсон Оливейра ўзини кўрсатганидан кейин нақ 47та гол легионерлар ҳисобига ёзилди.

2 - «Зенит» ўз тарихида биринчи марта ЧЛ гуруҳ босқичини 2та ғалаба билан бошлади.

3 - «Арсенал» ЧЛ баҳсларида илк марта ўз уйида кетма-кет 2та ўйинда 3тадан гол қўйиб юборди. Жорий йилнинг 25 февраль куни «Арсенал» майдонига сафар уюштирган «Монако» 3:1 ҳисобида зафар қучганди.

5 - Икер Касильяс шу пайтга қадар ЧЛ баҳсларида Жозе Моуриньо бошқарган клубларга қарши 5 марта ўйнаган. Уларда Касильяс жамоаси 4та ғалаба ва 1та дурангга эришган.

5 - Роберт Левандовски «Бавария» сафида ЧЛ баҳсларида «хет-трик»ка эришган 5-футболчи бўлди. Унга қадар бундай натижага Марио Гомес, Ивица Олич, Клаудио Писарро ва Рой Макаай эришишганди.

10 - «Бавария» сўнгги 10та ўйинда фақат ғалаба қозонди, тўплар нисбати-34-4.

11 - Луис Суарес «Барселона» сафида шу пайтгача 11та ўйин ўтказди ва уларда 8та гол уриб, 3тасига ҳаммуаллифлик қилди.

12 - Пирейнинг «Олимпиакос» клуби Лондондаги зафарли ўйинига қадар Англия жамоаларига қарши 12та ўйинда фақат енгилганди.

15 Роберт Левандовски Мюнхен суперклуби сафидаги сўнгги 3 ўйин (бир ҳафта оралиғи)да рақиблар дарвозаси томон 15 марта зарба бериб, 10та гол урди.

24 - «Рома» БАТЭга қарши баҳснинг 30-дақиқасигача 3та гол қўйиб юборди. Рим клуби 24-ўйиндирки, еврокубок баҳсларида дарвозасидан тўп олиб чиқмоқда. Бу борада Мальтанинг «Валлетта» (29та), «Исландиянинг «Фрама» (26та) ва Шимолий Ирландиянинг «Колрейма» (26та) клублари «олдинда».

31 - Луис Суарес еврокубокларда 31-голини уриб, тўпурарлик борасида Уругвай футболчилари орасида 1-ўринга чиқиб олди. Эдинсон Кавани ҳисобида 30та гол бор.

33 - ЦСКА (Москва) голкипери Игорь Акинфеев ЧЛ баҳсларида 32-ўйиндирки, гол қўйиб юбормоқда. Бу антирекорд 2006|2007 йиллар мавсумида бошланган эди.

51 - «Арсенал» устози Арсен Венгер ЧЛда 51 марта ютқазган илк мураббийга айланди.

122  - «Порту» «Челси»ни мағлуб этиб, ўзининг 122 йиллик юбилейига ажойиб совға ҳозирлади. Маълумот ўрнида айтиш керак, ушбу клуб 1893 йилнинг 28 сентябрида ташкил топган.

152  - «Порту» посбони Икер Касильяс ЧЛда 152-ўйинини ўтказиб, бу борада Хавидан ўзиб кетди. Айтганча, испаниялик посбон ЧЛдаги ғалабали ўйинлари сони бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади.

212 - «Бенфика»га қарши баҳс «Атлетико» устози Диего Симеоне учун Мадрид клуби бошқарувидаги 212-ўйин бўлди. Бу борада у клубнинг яққол рекордчисидир.

323 - Криштиану Роналду «Мальмё»га қарши баҳсда урилган 2-голи билан «Реал» афсонаси Рауль қайд этган натижа (323та гол)ни такрорлади. Рауль бунинг учун 741та ўйин ўтказган бўлса, Роналдуга 308та учрашув кифоя қилди.

500 - Криштиану Роналду «Мальмё» майдонидаги ўйиннинг 29-дақиқасида профессионал фаолиятида 500-голини урди. Бу унинг 753-ўйини эди. Кейин эса501-голини ҳам нишонлади. 30 ёшли футболчининг голлари тақсимоти қуйидагича: «Реал» - 323та, «МЮ» - 118та, «Спортинг» - 5та, Португалия терма жамоаси - 55та. 501та голдан 83таси бош билан, 81таси пенальтидан, 45таси эса жарима зарбаларидан урилган.

Тўпурарлар: 5 - Криштиану Роналду («Реал»); 3 - Роберт Левандовски («Бавария»)

Ассистент: 3 - Тьяго Алькантара («Бавария»)

Сариқ карточка: 3 - Сантьяго Ариас (ПСВ)

Қизил карточка: 1 - Брехт Деягере («Гент»), Томас Фокет («Гент»), Тарас Степаненко («Шахтёр»), Оливье Жиру («Арсенал»), Йошимар Йотун («Мальмё»), Сантьяго Ариас (ПСВ)

Энг кўп гол урган жамоалар: 8 - «Бавария»; 6 - «Реал»

Гол урмаган жамоалар: «Мальмё», «Маккаби» Т-А., «Шахтёр»

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 6 - «Бавария», 5 -  «Реал»

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 2 - 6та клуб

Бош билан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 2 - БАТЭ, ПСВ, «ПСЖ», «Порту»

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: 8 - «Порту»; 7- «Бенфика», «Олимпиакос», ПСВ

Энг кўп қизил карточка олган жамоа: 2 - «Гент»

Энг кўп қоида бузган футболчилар: 8 - Максим Гоналон («Лион»), Жуниор Мораес («Динамо» К.), Маркус Розенберг («Мальмё»)

Қўполликдан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 11 - Леандро Салино («Олимпиакос»), 8 - Халк («Зенит»), Луис Суарес («Барселона»)

Энг кўп «офсайд»га тушган футболчилар: 7 - Златан Ибрагимович («ПСЖ»), 5 - Диего Коста («Челси»), Альваро Мората («Ювентус»), Луис Суарес («Барселона»)

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: 25 269 метр - Алан Загоев (ЦСКА); 24 107 метр - Данни («Зенит»); 23 381 метр - Фред («Шахтёр»)

Энг кўп «пас» узатган жамоалар: 1502 - «Реал»; 1466 - «ПСЖ»; 1424 - «Бавария»

Энг кам «пас» узатган жамоа: 510 - «Олимпиакос»; 529 - «Мальмё»; 578- «Динамо» З.

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчилар (фоиз ҳисобида): 68 - «Бавария»; 67 - «Барселона»; 61 - «Арсенал»

Тўпга эгалик қилиш бўйича мақтанолмайдиганлар (фоиз ҳисобида): 31 - «Мальмё», 36 - «Динамо» З., «Олимпиакос»

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:18, 08.10.2015. Ўқилди: 5591 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.