Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Фёдоров Швейцарияда!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, шу кунларда  Миллий терма жамоалар   Жаҳон чемпионатига  бериладиган йўлланма  учун  саралаш учрашувлари олиб бормоқдалар. Ўзбекистнон миллий терма жамоасининг Баҳрейн устидан қозонилган тарихий ғалабаси барча футбол муҳлисларини қувонтирди. Биз, ҳам фурсатдан фойдаланиб, “Нефтчи” клуби номидан Миллий терма жамоамизни  бу ажоиб ғалаба билан қутлаймиз ва Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига чиқиши учун  омад тилаймиз.               “ФИФА кунлари”  деб ном олган бу 10 кунлик танаффусдан барча жамоалар  ўз режаларига кўра  тайёргарликни давом эттиришяпди. Маълумки, Ўзбекистон кубоги финалининг ўйналиш вақти ўзгариши муносабати  билан (29 ноябрдан, 17 октябрга ўтказилди),  ПФЛнинг қарорига кўра  25-турдан ўрин олган “Насаф”- “Нефтчи” ва “Динамо” – “Бунёдкор” учрашувлари  17 октябрдан  12 октябрга ўтказилди. Албатда, ПФЛнинг қарорини  барча жамоалар бирдек қабул қилиши ва муҳокама этилмаслиги регламентда белгилаб қўйилган. Лекин, таҳмин қилиш мумкинки, бундай қарор қайсидир маънода  кубок финалчиларга қулайлик  яратиш учун  амалга оширилган.  

       “Нефтчи” бу қисқа танаффусдан унумли фойдаланиб, Қиргулидаги ўз қароргоҳида  машғулотларини   давом эттирди. Лекин, бу сафар жамоанинг катта мураббийи Андрей Фёдоровсиз машғулотлар бўлиб ўтмоқда. Россия футбол иттифоқи (РФИ)  – ФИФА кунларидан фойдаланиб, Москвадаги Мураббийлар Олий Мактаби (МОМ)нинг ПРО йўналиши бўйича ўқув  курсларининг якуний босқичини Швейцариянинг Ньюн шаҳрида ташкил этди. Ушбу амалий курсларда  “Нефтчи”нинг катта мураббийи  А.Фёдоров ҳам қатнашмоқда.

         РФИ ташкил эгтан ушбу курсларда  Россиялик мураббийлардан ташқари Европанинг бир қанча мамлакатларидан ташриф буюрган  мутаҳассислар иштирок этишмоқда. Жумладан Литва,  Латвия, Эстония ва Польшалик мураббийларга ФИФА инструкторларидан ташқари таниқли  футбол мутахассислари, юқори савияли мураббийлар ҳам  маърузалар ўқиб, футбол сирларидан сабоқ беришмоқда.

ДЕВИД МОЙЕС ва Руминиялик ЛУПЕСКУ .

       Бўлажак ПРО лицензияси соҳиблари Шейцарияда жойлашган  УЕФА  штаб-квартирасида     меҳмон бўлишди ва у ердаги  иш жараёни билан яқиндан танишдилар. Шуни ҳам такидлаш лозимки,  УЕФА раҳбарлигидаги ушбу  ўқув-курслар якунловчи этап бўлиб, иштирокчилар ПРО-халқаро  лицензиясини  қўлга киритадилар. Биз, бутун клуб номида,  мураббиймиз  Андрей Фёдоровга  бу ўқув-курсларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз ва у ерда олинган билм ва маҳоратини  жамоамизни янги  чўққиларга  кўтарилишида    ўз ҳиссасини қўшади, деб умид қиламиз.

УЕФА штаб-квартираси.

       Андрей Фёдоров  “Нефтчи” – “Насаф” учрашувининг арафасида  11 октябр куни Москва -Самарқанд    рейси билан учиб келиб, Қаршига бориши кутилмоқда. Ва унинг ўзи,  ўша кунни ўзидаёқ режага кўра,  “Нефтчи” билан кечки машғулотларни ўтказиши белгиланган. Яна бир марта келажаги  порлоқ бўлган мураббиймиз А.Фёдоров ва жамоамизга омад ва муваффақият тилаб қоламиз.

 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 10:58, 11.10.2015. Ўқилди: 3976 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик