Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

«Реал»нинг испаниялик футболчилари Арбелоанинг ўйинчиларга нисбатан тенг бўлмаган муносабатидан норози [0]

Камолиддин Тожиев: «Бугун дарвозамизга битта зарба бўлди ва у ҳам голга айланди» [0]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [0]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [0]

Ла лига. «Эспаньол» — «Реал»: 34-тур учрашуви учун бошланғич таркиблар эълон қилинди [0]

А серия. «Ювентус» 19-ўриндаги «Верона»ни мағлуб эта олмади [0]

Синнер Мадридда чемпион бўлди ва кетма-кет бешта Masters турнирида ғалаба қозонган илк теннисчига айланди [0]

А серия. «Интер» — «Парма»: Бошланғич таркиблар эълон қилинди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» - «Бунёдкор» - 1:0 (видеошарҳ) [0]

А серия. «Интер» 21-карра Италия чемпионига айланди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 34 88
2 Реал Мадрид 34 77
3 Вильярреал 34 68
4 Атлетико 34 63
5 Бетис 34 53
6 Сельта 34 47
7 Хетафе 34 44
8 Атлетик Бильбао 34 44
9 Реал Сосьедад 33 43
10 Осасуна 34 42
11 Райо Вальекано 34 42
12 Валенсия 34 39
13 Эспаньол 34 39
14 Эльче 34 38
15 Мальорка 34 38
16 Жирона 34 38
17 Алавес 34 36
18 Севилья 33 34
19 Леванте 34 33
20 Реал Овьедо 34 28

Ўтган ўйинлар. 34-тур

34-тур Жирона 0-1 Мальорка
34-тур Вильярреал 5-1 Леванте
34-тур Валенсия 0-2 Атлетико
34-тур Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
34-тур Осасуна 1-2 Барселона
34-тур Сельта 3-1 Эльче
34-тур Хетафе 0-2 Райо Вальекано
34-тур Бетис 3-0 Реал Овьедо
34-тур Эспаньол 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 34-тур

05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. «Сельта» - «Реал»: Превью

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Испания чемпионатининг 9-тури доирасида бугун "Сельта" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади. Айни дамда турнир жадвалининг биринчи ва иккинчи поғоналарини эгаллаб турган жамоаларнинг ўйини ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. Ўйинга превью шаклида тўхталиб ўтамиз.

Мусобақа жадвалидаги ҳолат
Мавсум сўнгида виголиклар жадвалнинг қайси поғонасида бўлишини айтиш қийин, аммо ҳозир улар ажойиб ўйин кўрсатиб, ҳақли равишда грандлар билан ёнма-ён боришмоқда. "Сельта" ўз майдонида "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, сафарда мусобақа пешқадами "Вильярреал"дан 3 очко олди. Қизиқ томони, бу икки жамоа Ла лиганинг ушбу мавсумида ҳали мағлубиятга учрашмади, фақат 3 мартадан дуранг ўйнашди. "Барселона" мазкур турда "Эйбар"ни қабул қилиб, катта эҳтимол билан ғалаба қозонишини инобатга олсак, "Сельта" - "Реал" ўйинидан кейин "қойилмақом учлик"ка путур етади. Ютқазган жамоа рақиблардан 3 очкога ортда қолади, дуранг эса ҳар иккала жамоани каталонияликлардан 2 очколик масофага суриб қўяди.


Жамоалардаги янгиликлар

СЕЛЬТА
"Сельта" лагеридан сўнгги қайноқ янгилик — бу жамоа етакчиси Нолито билан боғлиқ. Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти ҳужумчи билан янги шартнома имзолаб, унинг товон пули миқдорини кўтариб қўймоқчи. Шунингдек, "Барселона" январь ойидаёқ Нолитони сотиб олиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Футболчининг ўзи эса қишда жамоани тарк этиш нияти йўқлигини таъкидламоқда.

Айтиб ўтганимиздек, "Сельта" ўтган турда "Вильярреал"ни мағлуб этганидан кейин жамоанинг кайфияти аъло даражада. "Эйбар" ва "Хетафе" билан ўйиндаги дуранг натижалар энди эсдан чиқарилган. Дарвоқе, "сариқ сувости кемаси"га қарши ўйинда айнан Нолито баҳс сўнгида ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлганди.

РЕАЛ МАДРИД
"Реал" Ла лигадан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этаётганидан хабарингиз бор. Мадридликлар сўнгги турда "ПСЖ" майдонида голсиз дурангга имзо чекишди. Бу "Мадрид" учун 2008 йилдан бери ЕЧЛ гуруҳ босқичида гол ура олмаган илк ўйин бўлди.

Бунгача кўпгина ўйинларда Кейлор Навас қийин вазиятларда жамоа дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолаётган бўлса, Париждаги ўйинда бутун жамоа ҳимояда тартибли ўйнади ва коста-рикалик дарвозабон қаҳрамонлик кўрсатишига имконият қолдирмади.

Тахминий таркиблар

СЕЛЬТА
"Сельта" таркибида деярли йўқотишлар йўқ. Фақат ҳимоячи Андреу Фонтас жароҳат олган. Серхио Гомес унинг йўқлигини билдирмайди. Боз устига жамоа бош мураббийи Эдуардо Бериссо бошланғич таркибни аввалдан эълон қилиб юборди.

РЕАЛ МАДРИД
"Қаймоқранглилар" таркибида бир қатор муаммолар бор. Рафаэль Бенитес жароҳатлар туфайли анчадан бери оптимал такрибни майдонга тушира олмаяпти. "Сельта" билан ўйин ҳам бундан мустасно бўлмаса керак. Пепе, Карвахаль, Арбелоа, Хамес, Бэйл, Бензема бу учрашувда иштирок эта олмасликлари аниқ. Боиси, улар ўйин "заявка"си киритилишмади. Ярим ҳимоячилар Ковачич ва Модрич ҳозирда оптимал формада эмаслар. Шунингдек, клуб сардори Серхио Рамос ҳам жамоага ёрдам бера олмаслиги мумкин. У Париждаги ўйиндан кейин елкасида яна оғриқ ҳис қила бошлади. Шундай бўлса, Варан-Начо ҳимоя жуфтлиги "Сельта"нинг Нолито-Аспас-Орельяно учлигига қарши ўйнаши осон бўлмайди.



Ўйиндан олдинги фикрлар

Эдуардо Бериссо, "Сельта" бош мураббийи.
— Биз юқори интенсивлик билан ҳаракат қилишимиз керак. Шунингдек, тезлик эвазига рақибнинг босимига дош беришимиз керак. "Мадрид" жуда хавфли рақиб ҳисобланади. Жамоа юқори аниқликда ҳаракат қила олади.

Рафаэль Бенитес, "Реал" бош мураббийи:
— Бизни жуда қийин ўйин кутиб турганини биламиз. "Сельта" жуда фаол намойиш қилади. Улар майдонда ўзларини ишончли тутишади. Жамоа майдонда бор кучини бериб ўйнайди. Сўнгги учрашувни ўтказганимизга бор-йўғи икки ярим кун бўлди. Шунга қарамай, биз 3 очкони қўлга киритишимиз керак. Баъзи жамоалар бошқаларга нисбатан кўпроқ ўйин ўтказишини унутмаслик керак. "Сельта" шу пайтгача фантастик ўйин намойиш қилиб келмоқда, аммо биз чизиқлар орасидаги боғлиқликни ушлашимиз керак.

Тахмин
"Сельта" таркиб ва ўйин борасида ҳозирда ажойиб формада. "Реал" эса бир қатор муаммоларга эга. Шунингдек, "ПСЖ"га қарши қийин кечган ўйиндан кейин мадридликлар қанчалик жисмонан тиклана олишига кўп нарса боғлиқ. Биз ҳисобни тахмин қилишдан ўзимизни тиямиз. Бу ишни сизга ҳавола қиламиз, азиз мухлис.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:58, 24.10.2015. Ўқилди: 3474 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 15
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
8 Барселона Роберт Левандовски 13
9 Сельта Борха Иглесиас 13
10 Атлетико Александр Серлот 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик