Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Арсен Венгер ҳақида 10 ҳақиқат

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

1 октябрь куни “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер клубда фаолиятини бошлаганига 19 йил бўлди. Биз шу муносабат билан жаноб Венгернинг ҳаётига қисқача назар солиб ўтишга қарор қилдик.

1. Туғилган йили, жойи

Тўлиқ исм-шарифи Арсен Чарлз Эрнест Венгер бўлиб, у 1949 йил 22 октябрь куни Франциянинг Страсбург шаҳрида таваллуд топган.

2. Оиласи
Отаси Алфонс Венгер Страсбургда автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари билан савдо қилувчи шахобча эгаси бўлган. Алфонс футболнинг ашаддий ишқибозларидан бири эди. Онаси Луиза “La Croix d’or” деб аталувчи кичик кафеда иш юритган. Арсен оилада кенжа фарзанд эди. Унинг акаси ва опаси бор.

3. Талабалик йиллари
Арсен 1974 йилда Страсбург университетининг муҳандислик факультетини битирган. У ўқиб юриб Франциянинг “Пьерро Вобан” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

4. Профессор
Жаноб Венгер Иқтисодиёт фанлари магистри илмий даражасига эга. У Она тилидан ташқари яна инглиз, немис, италян, испан ҳамда япон тилларида сўзлаша олади. Клубда уни Профессор дейишади.

5. Турмуш ўртоғи
Арсен собиқ баскетболчи Анни Бростерхауз билан оила қурган. Уларнинг ягона фарзандлари бор. Леа исмли қизалоқ 1997 йилда дунёга келган ва у ҳозир 18 ёшни қарши олган.

6. Кумирлари
Венгернинг футболдаги кумирлари футбол қироли Пеле ва Франция футболи фахрларидан бири Раймон Копа бўлган.

7. Футболчилик фаолияти
Арсен Венгер футболчилик фаолияти давомида унчалик машҳурликка эришмаган. У 1969-1981 йиллар давомида “Мюлуз”, “Пьерро Вобан” ва “Страсбур” жамоалари таркибида тўп сурган. Футболчи сифатида жами 80 та учрашувда майдонга тушиб 6 та гол урган холос. Франция чемпионатида эса бор ёғи 11 та ўйинда иштирок этган.

8. Мураббийлик фаолияти

Жаноб Венгернинг мураббийликда омади келди. У 1984-1987 йилларда “Нанси”, 1987-1994 йилларда “Монако” жамоаларини бошқарди. 1994-1996 йиллари эса Япониянинг “Нагоя Грампус” клубида мураббийлик қилган бўлса, 1996 йилнинг 1 октябрьидан “Арсенал” клубига устозлик қилиб келмоқда. Венгер ҳозирга қадар 1512 та учрашувда жамоасига мураббийлик қилиб, 820 та ғалабани қўлга киритган. Шунингдек унинг жамоалари 359 бора имкониятни бой бериб, 333 марта муроса кўчасини танлашган. Арсен “Арсенал” мураббийи сифатида 1076 та ўйинда иштирок этган.

9. Жамоавий ютқулари
Арсен Венгер мураббий сифатида 20 та триумфга эришган. У “Страсбур” ва “Монако” жамоаларини бир мартадан Франция чемпиони қилган. Шунингдек князликлар билан Франция кубогида муваффақият қозонди. Япон клубини эса Император кубоги ва Япония суперкубогида ғолиблик шохсупаси сари етаклаган. Унинг энг омадли иш жойи шубҳасиз “Арсенал” бўлди. У “Канонирлар” билан 3 бора Англия Премер лигасида, 6 мартадан Англия кубоги ва суперкубогида зафар қучди!

10. Шахсий совринлар
Венгернинг шахсий совринлари ҳам анча салмоқли. У 1995 йилда Япония Жей-Лигасининг энг яхши мураббийи бўлди. 14 марта Англия Премьер лигасида ойнинг, 3 бора эса йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. 2000, 2002, 2003 ва 2004 йилларда Европанинг энг яхши мураббийи соврини ҳам айнан қаҳрамонимизга насиб этди. У шунингдек “France Football” версияси бўйича 2008-йили Франциянинг, IFFHS версияси бўйича ХХI асрнинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 17:27, 28.10.2015. Ўқилди: 3585 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.