Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ бош совринига эга бўлмаган жамоалар | ТОП - 5

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Жамоалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Клублар ўртасидаги энг кучли мусобақа ҳисобланадиган Европа чемпионлар лигасида «Реал», «Барселона», «Милан», «Манчестер Юнайтед», «Бавария» каби жамоалар бир неча бор ғолиб бўлгани билан мақтаниши мумкин. Лекин  ушбу турнирнинг ҳал қилувчи ўйинларида қатнашган ёки таркиб жиҳатдан олтин медалларга лойиқ дея тахмин қилинган, бироқ якунда натижага эриша олмаган бошқа жамоалар ҳам бор. Биз шундай жамоалар рўйхатини тузиб чиқдик.    


5. «Атлетико Мадрид»

9017ef4e7a4ef71eca75fc1b5c5cb071.jpg

Рўйхатимизни Испаниянинг «Атлетико Мадрид» жамоасидан бошлаймиз. Ушбу клуб Европа даражасида гранд мақомига эга бўлмаслиги мумкин. Лекин 2013-2014 йилги мавсумда турнирнинг ғолиби бўлишига бир баҳя қолган эди. Ўшанда финалгача етиб келган Мадриднинг иккинчи жамоаси ҳал қилувчи ҳамшаҳарлари бўлмиш «Реал Мадрид»га фақатгина қўшимча бўлимлардаги қўйиб юборилган голлар эвазига имкониятни бой берган эди. Бироқ Ла Лига баҳсларида жамоа «Реал» ва «Барселона»ни ортда қолдириб мамлакат чемпиони бўлган эди.


4. «Валенсия»

b2a9a9c39d825a9ba99dd8fbd74c91b1.jpg
Чемпионлар лигаси финалларининг омадсиз жамоаси дея эътироф этиладиган Испанияда «Реал» ва «Барселона»нинг соясида қолиб кетадиган яна бир испан клуби. Икки бор кетма-кет 2000 ва 2001 йилларда финал ўйинларида иштирок этган «кўршапалаклар» жамоаси, икки баҳсда ҳам ғалаба қозона олмайди. Дастлабки финалда «Реал Мадрид»га 0-3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлган жамоа, кейинги мавсумнинг якуний учрашувида «Бавария»га пенальтилар сериясида ўйинни бой беради.


3. «Манчестер Сити»

7623d0894d82112e162d703b55a59b7b.jpg
Араб шайҳининг қўлига ўтгач «Манчестер Сити» кучли футболчиларни ўз таркибига жалб қила бошлади ва шу орқали тез орада суперклубга айланди. Дастлаб Англияда чўққига чиққан жамоа, эндиликда Европа клубларининг энг кучли турнирида бош совринни кўзламоқда. 4 мавсумдан бери ушбу мусобақада иштирок этаётган «Шаҳарликлар» кучли таркибга эга бўлишига қарамай ҳозиргача нимчорак финал босқичидан ўта олишгани йўқ. Айни пайтда жамоа сафида тўп сураётган бир қатор юлдузлар ҳисобига  жамоадан мухлисларнинг умида катта. Бу йилги баҳсларда эса «Манчестер Сити» биринчилардан бўлиб кейинги босқич йўлланмасига эга бўлди.


2. ПСЖ

242643005947ef3472e4f871240fe3e8.jpg
Златан Ибрагимович,Тиаго Силва, Эдинсон Кавани каби топ футболчиларга эга Париж жамоаси аллақачон Франциянинг яққол лидери мақомига эришган. Лекин Европа чемпионлар лигасининг бош соврини ҳали «ПСЖ» насиб этгани йўқ. 1994-1995 йилги  турнирнинг ярим финалига етиб бориб «Милан»га имкониятни бой бергани, жамоанинг ҳозиргача забт этган энг юқори натижаси бўлиб турибди.Лоран Блан жамоасининг айни пайтдаги таркиби ушбу мусобақанинг олтин медалларини қўлга киритиш учун етарли.


1. «Арсенал»

805864a09821468661d5b49479d7c2a5.png

Узоқ йиллардан буён Европа чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этаётган «Арсенал» жамоаси ҳам ушбу турнирда ғолиб чиқа олмаган. 2005-2006 йилги мавсумда Арсен Венгер шогирдлари бунга яқин келишган эди. Лекин финал учрашувида «Барселона»га 1-2 ҳисобида мағлубиятга учрайди. Шундан кейин сўнги йилларда «Арсенал»ни жуда кўплаб футболчилар тарк этишди. Балки шунинг учун Лондон жамоасининг чемпионлар лигасида омади чопмаётган бўлиши мумкин. Бу йилги баҳсларда ҳам «канонирлар» жамоаси ушбу ғалаба сари одимламоқдалар. Лекин бунинг учун бир неча гигантлар билан курашишга тўғри келади.

Шавкат Ниёзовтайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:33, 05.11.2015. Ўқилди: 7319 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.