Марсело «класико»га қадар тикланиши кутилмоқда
Мадриднинг «Реал» жамоасида чап қанот ҳимоячиси Марселонинг «эл-класико»га қадар майдонга қайта дея умид қилишмоқда.
«AS» нашри хабар беришича, «Севилья»га қарши ўйинда чап қанот ҳимоя позициясини 27 ёшли Марсело ўрнига Начо эгаллайди.
Бироқ, 21 ноябр куни Мадридда бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши учрашувгача Марсело ўз жароҳатидан тикланиши кутилмоқда.
«Marca» нашри маълумотига қараганда эса, «Севилья»га қарши ўйинда жамоа асосий дарвозабони Кейлор Навас шерикларига ёрдам бера олмайди.
Мураббийлар Навасга «класико»дан олдин дам беришга қарор қилишган. Унинг ўрнини Кико Касилья эгаллайди.
Манба: koptok.uz
Киритилди: 08:43, 06.11.2015. Ўқилди: 3050 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар