Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.11.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3.
      10:40 Армейский рукопашный бой. Кубок Победы в Москве.
      12:00 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:40 "Эволюция спорта".
      17:10 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:50 "Лица страны". Константин Крылов.
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      23:00 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 "Эволюция спорта".
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 2. Вечерняя сессия.
      03:10 "По ступеням пьедестала".
      03:25 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. УНИКС (Казань) - ЦСКА (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Константин Крылов.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Роя Джонса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1940 - 1945 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Спартак" (Кострома) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 305 в Перте, Австралия. Дрикус Дю Плесcи против Исраэля Адесаньи.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      16:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      17:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      20:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      22:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      00:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      03:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      04:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сэм Эллардайс - Энди навбат «Сандерленд»га

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сэм Эллардайснинг 7 нафар шогирди Guardian нашрига берган интервьюларида устозлари муваффақиятининг сири ҳақида гапириб бердилар. Эслатиб ўтамиз, ушбу мутахассиснинг олдида «Сандерланд»ни АПЛ тубидан олиб чиқишдай мушкул вазифа турибди.

Мазкур клуб янги бош мураббий етакчилигидаги дебют учрашувни «Вест Бромвич»га қарши сафарда ўтказди ва «қора мушуклар» 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Аммо Сэм Эллардайсда вазиятни ўнглаш учун ҳали вақт ҳам, имкон ҳам етарли. Шогирдлар эса собиқ «босс»ларигагина хос услублар ҳақида қуйидаги фикрларни билдиришди.

Билли КИННАН (1991-1992 йилларда «Лимерик»да Эллардайснинг ассистенти бўлган):

-  Сэм биз учун тоза ҳавога айланган, гўё. У аъло даражада ишлади ва лигада ғолиб бўлдик. Ўшанда Эллардайсда спорт руҳиятига меҳр эндигина уйғона бошлаган ва янгиликларга ўч эди. Ҳаммамиз биргаликда кўп нарсани ўргандик. Пул Сэм учун муҳим эмас: зеро, у ўйновчи мураббий сифатида арзимаган пулга ишлади - ҳафтасига 200 доллар атрофида. Тажриба оширишни хоҳлаганди, истаганига эришди. Клуб Эллардайсга меҳмонхонадан алоҳида номерни банд қилолмасди. Шу боис, унга уйимдан бошпана бердим. Биз хурсандчиликлар қилиб турардик, у ўйиндан кейин ичишни ёқтирар, аммо бўлғуси учрашувга ҳозирлик кўриш масаласига профессионалларча ёндашарди мен билган кўплаб мураббийларга нисбатан жиддийроқ эди. Эллардайс ўйинчилар билан тез чиқишиб кетади, кимни қўллаб-қувватлаш, кимни койиш, кимни оқшомда маҳаллий клубдан судраб чиқиш лозимлигини билади. Сэм шунчаки, ҳаммасини рисоладагидек амалга оширади, у «Лимерик»да тенгсиз эди ва ишончим комилки, «Сандерленд»да ҳам шундай бўлади.

 

Энди МОРРИСОН (1994-1996 йилларда - Эллардайс даврида «Блэкпул» сардори):

- У нима билан шуғулланмасин, аниқликка интилади. Яхши мактаб кўрган ва шунинг ўзи катта гап. Барча футболчилар билан ишлайди, улардан максимал даражада фойдалана билади. Агар қўл остида янада яхши ўйинчилар бўлганида, лигада ғолиб чиқиши ҳам мумкин эди. Эллардайс ажойиб мураббий. Аммо унга ҳар доим муносиб баҳо беришмайди - Сэмни камчилик яхши билади. У билан ишлаган қайси футболчидан сўраманг, Эллардайснинг ажойиб мутахассис эканлигини айтади. Қайси жамоада фаолият юритмасин, зарур натижага эришади. Венкис («Блекберн» хўжайини, айнан у Эллардайсни 2010 йил декабрида ишдан бўшатганди)дан сўранг, ҳозир қай аҳволда экан. Сэм жамоада мавжуд футболчилар билан ғалаба қозонишга одатланган, айнан шу нарса унинг кучли томонларидан ҳисобланади.

 

Иэн ХЭНДОН (1997-1999 йилларда Эллардайс раҳбарлигида «Ноттс Каунти»да ўйнаган, кейин «Вест Хэм»да бирга ишлаган):

- Мен футбол ҳақида барча нарсани биладиган ажойиб мураббийлар - Терри Вэнейблз, Питер Шривз кабилар билан ҳам ҳамкорлик қилганман. Аммо қайси мутахассис билан ишлашни хоҳлашимни сўрашса, сўзсиз, Сэм Эллардайсни танлаган бўлардим. У барчасини борича гапиради, футболчилар ҳам мураббий улар ҳақида нимани ўйлаётганини билишади. Ҳозир ҳам бирор маслаҳат керак бўлиб қолса, Сэмга қўнғироқ қиламан.

Эллардайс раҳбарлигида «Ноттс Каунти»да ўтган бир йилни мўъжизага қиёслашим мумкин. Зеро, Сэмдан ёмон нарсани ўрганмайсан. У жамоага уюшқоқлик, ҳимояда меъёрни олиб келади. Эллардайс ҳар бир баҳсга алоҳида ҳозирлик кўриши билан машҳур. Ишончим комилки, «Сандерленд»да ҳам шундай бўлади. Боиси, айнан шу нарса унга премьер-лигада ишлаган клубларида қўл келган. Сэм «Сандерленд»даги ўйинчиларга диққат билан разм солади-да, ким нимага арзиши ҳақида аниқ бир хулосага келади.

 

Кевин ДЭВИС (2003-2008 йилларда Эллардайс мураббийлиги остида «Болтон»да ўйнаган):

- У «Сандерленд»ни ҳаракатга келтиради. Барчани бошини қовуштириб,  ягона жамоа сифатида шакллантиради. Ўзларига ишонч уйғотади ва менимча, айнан шу нарсани у ҳаммасидан ҳам яхши уддалайди. Сэм албатта, жамоага тўғри баҳо беради, унинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлайди, бир нечта ўйинлар орқали ғалаба қозониш режасини тузиш билан футболчиларнинг ўзларига бўлган ишончини оширади. Унинг кучли томони - футболчилар ва клуб хизматчиларини бир-бирларига яқинлаштиради, мухлисларни трибуналарга қайтаради, барча ўйин ва машғулотлардан ҳузурланадиган муҳитни яратади, астойдил меҳнат қилиш эвазига совринларни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Сэм жамоага қандай муносабатда бўлишни билади - қамчи ёрдамидами ёки ширинликлар кўмагидами, фарқи йўқ. У таркибга ёшларни жалб қилади. Зеро, Эллардайснинг услубларига камдан-кам кишиларгина қарши тура олишади. Унинг учун борингни бериб ўйнайсан ва Сэм ҳам шундай жавоб қайтаради. У «Сандерленд»­га муносибми? Ҳа, мураккаб масалаларни яхши кўради.

 

Майкл БРИЖЕС (2004 йилда Эллардайс қўл остида «Болтон»да тўп сурган):

- 2004 йилда «Болтон» билан шартномасига имзо чекаётганимда Сэм билан илк марта учрашгандим. Рақиб жамоа ўйинини видеотакрорларда шу қадар чуқур таҳлил қилишини ўзим гувоҳ бўлмаганимда, ишонмасдим. У барчамизга ўйинчилар Prozoneда беркина ололмасликларини тушунтира олди. Мени «Лидс»да бунга ўхшаш  нарсаларни кўрган дейсизми? Йўқ, бу янгилик эди - жуда ажойиб. Ҳар ҳафта биз йога билан шуғулланардик, у ерда менга тезда тикланишим ва оғриқни енгишим учун илк бор озиқ-овқат маҳсулотларини беришди. Ёнимизда доим руҳшунос бўлар, биз у билан маслаҳатлашиб, муаммоларимиз ечими тўғрисида суҳбатлашардик. Сэм қаттиққўл, аммо ҳалол мураббий. Менга энг ёққан томони машғулотлар жараёнини бошқариши эди: ҳар бир ўйинчи тўп билан ёки тўпсиз ҳолатда ўз ўрни ва вазифасини биларди. Эллардайс бу масалада мутаассибларча ишларди.

Стандарт вазият-футболнинг муҳим жиҳатларидан. Сэм буни биларди ва бизга мавзуга оид статистикани кўрсатди: бу борада эрта-ю кеч ишладик ва «Болтон»да ҳаммамиз «стандартлар устаси»га айландик. Бу ўйинни сиз «лонг-бол» - ёмон футбол, деб аташингиз мумкин, аммо мен буни услубий ва жуда самарали, деб биламан. Баҳслар фақат омад туфайлигина ютилмайди, машғулотлардаги қаттиқ меҳнат ҳам ғалаба калитидир. Сэмда эса бу борада муаммо йўқ.

 

Жон Уильямс («Блэкберн Роверс», 2008-2010 йилларда Эллардайс билан бирга ишлаган):

- Сэм «Сандерленд»да кўп нарсани ўзгартиради. У «Ньюкасл»да ҳам шундай қилганди. Эллардайс ўйинчиларни энг юқори чўққига олиб чиқиш учун футболнинг барча нозик томонларидан бохабар этади: статистика, спорт психологияси... Шогирдларини жипслаштиради ва улар стандарт вазиятлардан фойдаланишни ўрганиб олишади - бу эса ижобий натижа пойдеворига айланади. «Сандерленд» аъло даражадаги мураббийга эга бўлди, деб ўйлайман.

 

Жек КОЛЛИСОН (2011-2014 йилларда Эллардайс бошчилигида «Вест Хэм»да фаолият олиб борган):

- Сэм ҳеч қачон футболчиларга мухлислар босимини сезаётганини кўрсатмаган. У доим машғулотларда бардошли кўринган. Аслида эса, елкасида оғир масъулият бўлган. Айниқса, уйдаги дурангдан кейин ҳуштаклар чалинганида. Унинг асосий вазифаси бизни премьер-лигага қайтариш эди. Бунга қандай эришиш тўғрисида Сэмнинг ўз қарашлари бор эди. Эллардайс хушфеъл одам ва бундан фойдалана билади.

Биз муваффақият қозонишни истардик. Шанба кунги ўйиндаги ғалабадан ҳам яхшироқ нарса борми, ахир. Услублари баъзан кўнглимизга ўтирмаса-да, фойда берарди. У мақсадига эришди.

Сэм Эллардайс билан машғулот ўтказиш жуда ёқимли эди. У кулишни ёқтирар, аммо ўйин олдидан қаттиққўл бўла оларди. Бу барчага тайёр туриш лозимлигини англатарди. Қишки танаффус каби бўшашадиган даврларда эса, у биринчи бўлиб ўзига эрк берар ва жамоадошлари билан ҳордиқ чиқарарди.

И.Муродов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:41, 16.11.2015. Ўқилди: 3039 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.