Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано
2-тур Севилья 1-2 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

22/02 05:00 Мальорка - Сельта
22/02 05:00 Леванте - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2476 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.08.2025

      05:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.08.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Д/ф "17 часов до вершины".
      10:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:25 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      18:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      19:55 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:35 "Тайны звёзд спорта".
      22:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      00:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      02:30 "Культовые".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      03:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 174 в Санкт-Петербурге. Олег Борисов против Павла Витрука.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Кёрлинг".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Самый лучший тренер в мире - Павел Фёдорыч Садырин!".
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Матч! Парад.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "ВВА-Подмосковье" (Монино) - "Динамо" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      11:30 Американский футбол. "Полоса испытаний", 3 эп.
      12:45 "Сила спорта".
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 4. Суза - Вуарон. Прямая трансляция.
      20:15 Теннис. US Open. Раунд 1.
      20:30 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Экзотика "Парчаси"

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Еврофутбол бағри жуда кенг. Хусусан, кучли 5та чемпионатда ҳам турли мамлакатлар вакилларини етарлича учратиш мумкин. Ҳозирги кунда ҳаттоки, харитадан топиш мушкул бўлган экзотик давлатлар футболчилари ҳам топ-лигаларда жавлон уришмоқда. Мана, қуйида Европага энг экзотик ўлкалардан «ташриф буюрган» легионерлар билан танишишингиз мумкин. «Ташриф буюрган» иборасини қўштирноққа олинганига сабаб шуки, рўйхатга тушган баъзи футболчилар аслида «кўҳна қитъа»да туғилганлар, аммо қайсидир асосга кўра, терма жамоалар миқёсида унчалик танилмаган мамлакатлар учун тўп суришади.

Куко Мартина (Кюрасао)

Клуби: «Саутгемптон»

Ёши: 26

Позицияси: ўнг қанот ҳимоячиси

Тўлиқ исми Ру-Эндри Аурелио Жан-Карло бўлган футболчини шарҳловчилар зиқналик қилиб, шунчаки, Куко номи билан сийлашган. У аслида Роттердамда туғилган, аммо Голландиянинг бирор ёш тоифасидаги терма жамоасида ўйнаган эмас. «Фейеноорд» тарбияланувчисига жонажон клубида ҳам жой топилмади. Натижада катта футболга Голландия иккинчи дивизионида қадам қўйган Мартина секин-аста ўсиб, «Твенте»да ўйнаш даражасигача етди. Ёзда эса 2 йиллик шартнома асосида «Саутгемптон» сафига қўшилди. Ҳимоянинг деярли барча позицияларида тўп суриш салоҳиятига эга футболчи, айниқса, рақиб ҳужумини бузишга уста. Аммо Роналд Куман жамоасида ҳозирча унча кўп майдонга тушмаяпти. Лекин Кюрасао миллий жамоасидаги фаолияти жуда яхши давом этяпти. Мартина 2011 йилдан буён ушбу экзотик мамлакат жамоаси сафида 19 марта майдонга тушишга улгурди.

Стив Элана (Мартиника)

Клуби: «Лилль»

Ёши: 35

Позицияси: дарвозабон

Элана Франция олий лигасида илк марта 2004 йили «Кан» клуби таркибида кўриниш берди. Ўшанда унинг клуби кучлилар қаторида қолиш вазифасини уддалай олмади ва дарвозабон битта қуйи дивизионга йўл олди - «Брест»га. Қора танли голкипер бу клубда нақ 7 мавсум фаолият юритиб, озми-кўп тажриба ва обрў орттирди. Хизматларига яраша, «Лилл»дан таклиф олди ва Микаэль Ландро ўринбосари бўлишга розилик билдирди. Орадан маълум вақт ўтгач, Стив клубда ҳаттоки, 1-рақамли дарвозабонга айланди. Аммо «Лилль» нигериялик Винсент Эньема билан шартнома тузгач, у яна захирачи ролига кўникди. Эътиборлиси, Элана 34 ёшга тўлганидан кейингина халқаро фаолиятини бошлади ва бир йил давомида Мартиника миллий жамоасида 6та ўйин ўтказишга улгурди.

Али Аднан (Ироқ)

Клуби: «Удинезе»

Ёши: 21

Позицияси: чап қанот ҳимоячиси

Ироқ - албатта, Мартиника ёки Кюрасао эмас, бироқ жамоатчилик бу мамлакат фуқаросини топ-чемпионатларда кўришга ҳали одатланмаган, барибир. Аднан 2013 йили ўз мамлакати ёшлар терма жамоаси билан кичик ЖЧда иштирок этди. Ироқликлар ўшанда 4-ўринни эгаллашди. Йил якунида Али Аднанни Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этишди. Уни ҳаттоки, «Осиёлик Бэйл», - дея таърифлай бошлашди. Ёш футболчи бундай муваффақиятлардан сўнг дарҳол еврофутболга юзланди. Аниқроғи, «Бағдод» клубидан Туркиянинг «Ризеспор» жамоасига ўтиб, охирги 2 мавсумда унинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. Ёзда эса, иқтидорли ироқлик «Удинезе» сафига қўшилди. Удинеликлар бир-икки йилдан сўнг уни қайсидир кучлироқ клубга бинойи нархда пуллашса, ажабмас.

Марсель Бюхель (Лихтенштейн)

Клуби: «Эмполи»

Ёши: 24

Позицияси: марказий ҳимоячи

Бюхель ёшлигида амалдаги тизимга қарши чиқмади. Яъни лихтенштейнлик кўплаб ўйинчилар каби катта футболга Швейцария клубида қадам босди. Айтиш жоиз, унга «Санкт-Галлен» жамоасидаги фаолият жуда қўл келди. Албатта, бунда маҳорати ҳам асқотди. Хуллас, Бюхелнинг катта футболдаги дебют мавсуми якунланмай туриб, «Сиена» (Италия) клуби унга харидор бўлди. Тўғри, Марсель 2010 йили ушбу жамоа билан тўлақонли шартнома тузган бўлсада, унинг таркибида бирор марта ўйнамади. 3 йил давомида ижара келишувлари асосида изғиганидан кейин эса, кутилмаганда Тоскания клубини «Ювентус» билан алмаштирди. Ҳа, ҳа, Туриннинг «Ювентус» жамоаси аъзосига айланди. Табиийки, унинг ҳозирча «Юве» асосий таркибидан жой олиши жуда қийин. Шунинг учун, ҳимоячини яна ижара бўйича қуйи дивизионга юборишди. Ёзда эса, туринликлар унинг ҳуқуқини вақтинча «Эмполи»га беришди. Шундай қилиб, Бюхель Италия «А» сериясида ҳам дебют қилиб, ҳаттоки, «Рома» дарвозасига гол урди. Лихтенштейн миллий жамоасига ҳам айнан шу йилдан эътиборан жалб этиляпти. Ҳозирча 2та учрашувда мамлакати шарафини ҳимоя қилди.

Уэсли Лотоа (Янги Каледония)

Клуби: «Лорьян»

Ёши: 28

Позицияси: марказий ҳимоячи

Уэсли Францияда туғилган ва футбол оламида юқорига кўтарилишни пирамиданинг энг қуйисидан бошлади. Ҳозирга келиб эса, Лига 1нинг ўртамиёна иштирокчиси - «Лорьян»да асосий футболчилардан бири саналади. У 2008 йилдан буён Янги Каледония терма жамоаси либосида ҳам майдонга тушяпти.

Билли КеткеофОмфон (Лаос)

Клуби: «Анже»

Ёши: 25

Позицияси: ўнг қанот вингери

Асли лаослик футболчи Франция иккинчи дивизионида етарлича тажриба тўплади ва Швейцарияда «Сьон» клуби учун муносиб ўйнашга ҳам улгурди. Кеткеофомфон ҳам Францияда туғилган, лекин бу мамлакатнинг ёшлар терма жамоаларида тўп суриш имкониятини йўқотиб бўлган. Миллий жамоа хусусида эса гапириш ҳам ортиқча. Шундай экан, Билли учун самолётга чипта олиб, халқаро фаолиятини Лаос байроғи остида бошлаш вақти аллақачон келди.

Людовик Бааль (Франция Гвианаси)

Клуби: «Ренн»

Ёши: 29

Позицияси: чап қанот ҳимоячиси

Баалнинг кўзга ташланганига анча бўлди. У дастлаб «Ле Ман» таркибида ўзини кўрсатганди. Ўшанда бу клуб элитада иштирок этарди. Кейин футболчи «Ланс»га ўтди ва жорий йилдан эътиборан «Ренн» шарафини ҳимоя қилмоқда. Франция Гвианаси терма жамоасидаги фаолиятига келсак, ҳаммаси яхши бошланди. Яъни Людовик бу жамоа сафида дастлабки 4та ўйинни ўтказиб, гол ҳам урди.

Клаудио Бовю (Гваделупа)

Клуби: «Лион»

Ёши: 27

Позицияси: ҳужумчи

Бовю айнан Гваделупада туғилган ва бу нарса фаолиятининг бошланғич қисмига таъсир қилди. Яъни Клаудио маълум вақт «Труа» клуби билан Франциянинг иккинчи ва учинчи дивизиони ўртасида саргардон бўлди. Кейин эса ўз кучини «Шатору»да синаб кўришга қарор қилиб, адашмади. Яъни бу клубдаги ўйинлари орқали «Бастия»га ўтиб, ниҳоят, Лига 1да тўп сура бошлади. «Генгам» таклифини қабул қилиб эса, фаолиятида муҳим бурилиш ясади. Зеро, гваделупалик ҳужумчи бу жамоада дарҳол Франция кубоги соҳиби бўлди. Аввалги мавсумда элит дивизионда 17та гол урган ҳужумчи грандлар эътиборини ҳам қозонди. Хуллас, «Лион» чаққонроқ ҳаракат қилиб, уни ўз сафига чорлади. Эҳтимол, Франция термаси мураббийлари ҳам Бовюга эътибор қаратишгандир. Аммо шуниси борки, у 2009 йили Гваделупа миллий жамоаси либосини кийиб, 2та ўйинда майдонга тушишга улгурган. Демак, халқаро фаолиятини ўз юрти жамоасида давом эттиради.

Шокир ал Ҳадир (Комор ороллари)

Клуби: «Кан»

Ёши: 23

Позицияси: ўнг қанот ҳимоячиси

Шокир Нантда туғилган ва катта футболдаги дебютини бундан 5 йил аввал ушбу шаҳар жамоасида нишонлади. Ёзда ал Ҳадирга «Кан» аниқ таклиф билан чиқди ва футболчи янги клубга кўчиб ўтди. Тўғри, ҳозирча ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, ҳисоб. Шокир ўтган йилнинг март ойидан буён Комор ороллари терма жамоаси учун ҳам ўйнамоқда ва бу қароридан афсусланмаётган бўлса керак.

Исроил РАҲИМОВ тайёрлади

 
Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:39, 17.11.2015. Ўқилди: 4103 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Леванте Джереми Толян 1
7 Бетис Джовани Ло Чельсо 1
8 Барселона Педри 1
9 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
10 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.