Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Боян Миладинович: “Пахтакор”да қалбимнинг бир бўлагини қолдирганман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Cобиқ футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Пахтакор”да 6 мавсум давомида ўйнаган сербиялик ҳимоячи Боян Миладинович бу йил Малайзия чемпионатида омадини синаб кўрди. У “Фелда Юнайтед” клуби шарафини ҳимоя қилди. Чемпионлар лигасига қуръа ташлангач, ундан юртимиз ва Малайзиядаги фаолиятига доир саволларга жавоб олдик.

— Хайрли кун, Боян. Малайзияда ишларинг қандай?
— Жуда яхши. Бу ерда мени барча нарса мени қаноатлантирмоқда – об-ҳаво ва Куала Лумпур шаҳри ҳам. Таомлар яхши, лекин улар Ўзбекистондагичалик эмас, албатта.

— Малайзия чемпионати ҳақида қандай фикрдасан?
— Жуда кучли эмас. Айтишим мумкин, бу ерда легионерлар яхши ўйнашади. Агар хорижлик бўлсанг, ҳар бир учрашувда ўйинингни намойиш этишинг шарт. Бирор нарса жойида бўлмаса, ҳамиша легионерлар айбдор саналади. Натижа ижобий ҳолатда жамоанинг хизмати бўлади. Аксинча вазиятда эса айбдорлар тезда топилади.

— “Пахтакор”ни соғиндингми?
— Соғиндим. Собиқ жамоадошларимга мухлислик қиламан, имкон қадар ўйинларни интернет орқали кузатиб бораман. “Пахтакор”да қалбимнинг бир бўлагини қолдирганман.

— “Пахтакор”га узоқ вақт раҳбарлик қилган ва ўтган йили бош мураббий сифатида ишлаган Самвел Бабаян айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббийига айланган. Бу ҳақида фикринг қандай?
— Самвел Бабаян мен билан бирга ишлаган раҳбар ва менежерлар орасида энг яхшиларидан бири. У кучли мутахассис ва психолог. Фаолиятимда бундай инсонни кўрмаганман. “Пахтакор”даги ишида у барчага терма жамоада ишлай олиши ва уни жаҳон чемпионатига олиб чиқа олишини кўрсатди. Аввалги мавсумда унинг бошчилигида 26 учрашувда бирор марта ютқазмадик. Бу унинг сифатларини кўрсатади. Ўйла    йманки, Ўзбекистон футбол федерациясининг бу қадами тўғри бўлган. Унинг охирги натижалари буни кўрсатиб турибди. У ўзбек футболи ишқибозларининг орзуларини рўёбга чиқариб, жамоани 2018 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқишини тилайман.

— Кўз олдингда ўсган “Пахтакор”нинг ёш футболчилари ҳозир терма жамоа ўйинчиларига айланишди. Улар ҳақида қандай ўйлайсан?
— Уларни ёшлигидан бери биламан. Йилдан-йилга улар куч ва тажриба тўплаб боришди. Искандеров, Сергеев, Кримец  — мураббийлар штабининг жиддий меҳнати самараси. Сергеев бўйича айтишим мумкин, ишга муносабатидан унинг энг яхши ҳужумчилардан бирига айланиши сезиларди. Искандеров Осиёда энг иқтидорли футболчилардан бири. Агар жароҳат олмаганда у янада яхшироқ ўйнаётган бўларди. Унинг энг яхши йиллари ҳали олдинда. Машарипов ўтган йилдаёқ асосий таркибга номзод саналарди. У ўз вақти келишини кутди ва бундан фойдаланди. Ёш футболчиларни асосий таркибга йўналтиришда мураббийлар штабининг хизмати катта. Ҳозир Сергеев ва Кримец Европа клубларига бемалол ўтиб, ўйинларини намойиш қила олади. Улар аллақачон кучли ва талабга жавоб берадиган ўйинчи. “Пахтакор” ва Ўзбекистоннинг кўплаб ёш футболчиларида катта имкониятлар мавжуд.

— Чемпионлар лигасида қуръа натижаларига кўра, “Пахтакор” “С” гуруҳида Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол”, Эроннинг “Тракторсози”, шунингдек, БААнинг “Ал Жазира” ёки “Ас Садд” клубларидан бирига қарши кураш олиб боради. Чемпионлар лигасида кўп учрашувлар ўтказган футболчи сифатида “Пахтакор”га гуруҳдан чиқиши учун нима зарур деб ўйлайсан?
— “Пахтакор”нинг кучи бирлаша олишда. Жамоада футболчилар кўпдан бери бирга ўйнаб келяпти. Яна кучли мураббийлар штаби бор. “Ал Ҳилол” Саудиянинг энг кучли жамоаси. 2009 йил уларга қарши ўйнаганмиз ва осон бўлмайди. Уйдаги учрашувларнинг ҳаммасини ютиш керак. Шунда гуруҳдан чиқишга аниқ имконият юзага келади.

— Малайзияда мавсум тугади, клуб билан шартноманг якунланди. Фаолиятингни қаерда давом эттирасан?
— Ҳозир Малайзиянинг икки клубидан таклиф бор. Сербиядан ҳам таклиф бўлди, лекин бу ерда қолиб, ўзим ва оилам учун пул ишлаб топишни истайман. Ўйлашимча, яна бир йил қолсам керак. Чемпионат жуда қийин эмас ва маош ҳам анча юқори.

— Фаолиятингни тугатгандан кейин мураббий бўлсанг, “Пахтакор”га қайтишинг мумкинми?
— Қаерда ўйнашимдан қатъи назар “Пахтакор” иккинчи уйим бўлиб қолади. Ҳа, мураббийлик фаолияти бўйича режаларим бор. Жамоага ҳар қандай ролда қайтишдан хурсанд бўламан, фақат футболчи ёки мураббий бўлиб эмас.

— Бу йил ўзбек футболи афсоналаридан бири Анвар Солиев фаолиятини якунлади. Бу ўйинчи ҳақида нималарни эслайсан?
— Ҳаётда ва майдонда шундай инсон билан танишганимдан тақдирга раҳмат айтаман. У яхши дўст. Бундай одамлар юз йилда бир марта туғилади. Совринлари кўп ва совринсиз кўплаб футболчиларни кўрганман. Лекин Анвар умуман бошқача, жуда хотиржам. Ҳеч қачон юлдузликка берилмаган, жамоадошларига ҳамиша маслаҳатлари билан ёрдам берган. Унга футболчилигидан ҳам кўра яхшироқ мураббийлик фаолиятига эга бўлишини тилайман. Совринларга янада кўпроқ эга чиқсин.

— “Пахтакор” ишқибозларига қандай тилак билдирасан?
— Ўзбекистондаги фаолиятим мобайнида мухлислар билан ўртамизда яхши муносабат ва тушуниш бўлган. Улар мени майдонда ҳам, узоқ вақт жароҳатимни даволатганимда ҳам қўллаб-қувватлашган. Ғалабаларда мухлисларимизнинг катта ҳиссаси бор. Уларга энг яхши нарсаларни, соғлиқ ва бахт тилайман. “Пахтакор” Чемпионлар лигасида зафар қучсин, ишқибозларимиз бунга муносиб. Мен жамоа номидан гапиряпман, чунки юрагимнинг бир қисми ҳамиша Тошкентда, “Пахтакор” номли афсонавий клубда қолган.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 12:02, 17.12.2015. Ўқилди: 4930 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.