ОАВ: "МЮ"да кейинги ҳафтадаёқ янги бош мураббий пайдо бўлиши мумкин
Декабрь ойи ўртасида "Челси" жамоасидан истеъфога чиқарилган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо кейинги ҳафтада "Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда Pipi Estrada нашри хабар тарқатган.
"Қизил иблислар" АПЛнинг 18-турида "Сток сити"дан мағлуб бўлгач, жамоа бош мураббий Луи ван Гаални ишдан бўшатиши ойдинлашмоқда.
Жамоа 25 йилдан бери илк бор кетма-кет 7 ўйинда бирон марта ҳам ғалаба қозона олмади.
Бундан олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Луи ван Гаални АПЛнинг навбатдаги учрашувларидан бирида "Сток Сити" ёки "Челси" жамоаларидан бирига ютқазган тақдирда истеъфога чиқариши ҳақида хабар қилинганди.
Манба: kun.uz
Киритилди: 22:25, 26.12.2015. Ўқилди: 5594 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар