Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пеле Неймарга қарши

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

- Неймарни энг яхши футболчилар билан таққослаш жуда қийин. Ахир унда камчиликлари ғоят кўп. Бразилия футболининг айни пайтдаги ишонган юлдузига қаратилган бу «мақтов» унинг юртдоши Пелега тегишли. Ҳа, жаҳон футболи афсонаси бўлажак афсонага қарата оғриқли зарбалар йўллашдан чарчамаяпти. Ваҳоланки, Неймар ҳозирга келиб, «Барселона»да ўз ўрнини топиб улгурди. У бежиз еврофутболдаги асосий юлдузлардан бири сифатида тилга олинмаяпти. Иккинчи томондан, Пелени ҳам тушуниш мумкин. Зеро, Неймар Европа майдонларида кўзларни қамаштирадиган даражада ҳаракатланаётган бўлсада, Бразилия терма жамоасида ҳали ўз сўзини баралла айтганича йўқ. Футбол афсунгарлари юрти миллий жамоасининг йирик турнирлардаги натижалари бунга асос. Қизиқ, футбол қироли ўз ҳамюртини пастга уриш билан нимани кўзлаяпти? У шу йўл орқали Неймарни янада фаолликка чорламоқчими ёки чиндан ҳам, ёрқин истеъдодни тан олмаяпти? Эҳтимол, Пеле Бразилия футболида ўзига тегишли «Биринчи раҚам» мақомидан айрилишни истамаётгандир (тўғри, Неймарнинг Пеле даражасига чиқишига ҳали анча бор). Бир нима дейиш қийин. Келинг, яхшиси, футбол қиролининг турли вақтларда Неймар ҳақида айтган гапларига назар солайлик.

- Барча ўйлайдики, Неймар терма жамоадаги муаммоларни ҳал этишга қодир. Аммо у ҳали бундай вазифага тайёр эмас. Айни пайт унинг асосий муаммолари - мода ва соч турмаги.

2013 йил февраль

 

- Неймарнинг «Сантос» тарихидаги иккинчи яхши футболчи эканлиги хусусида берилган тасдиқ озгина аҳмоқликдир. У кучли учликда ҳам эмас. Дейлик, Васконселос ва Коутиньо ҳам Неймардан яхшироқ бўлишган.

2013 йил август

 

- Терма жамоада етакчилик мақомини Неймарга ишониб топшириш ярамайди. Бу ролга яхшиси, Фред ёки Тьяго Сильвани танлаш керак. Зеро, уларда жонкуярлик хислати бор.

2014 йил май

 

- Неймар мени ортда қолдиради, деб ўйламайман. Умуман, фикримча, янги Пеле бўлиш - бу бажарилмас вазифа. Ахир ота-онам дунёга бошқа фарзанд келтиришмайди.

2015 йил март

 

- Неймар яхши футболчи. Бироқ у ҳаёти давомида боши билан нечта гол урди? Уни қойилмақом футболчи сифатида таърифлаш мумкинми? Шубҳасиз, аммо Васконселос (Пеленинг «Сантос»даги собиқ жамоадоши) Неймардан 100 карра яхши ўйнарди. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Дейлик, Неймар майдонда соф ҳужумчи ролини бажаради, лекин орқада умуман ишламайди, ўзи вазиятлар яратмайди, тўпни олдинга олиб ўтолмайди. Қисқаси, камчиликлари шу қадар кўпки, уни энг яхши футболчилар билан таққослаш қийин.

2015 йил декабрь

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:12, 07.01.2016. Ўқилди: 5104 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик