Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • 2:2
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • 1:0
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 1 3
3 Эквадор 1 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 1 1
2 Япония 1 1
3 Тунис 0 0
4 Швеция 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао
1-тур Нидерландия 2-2 Япония
1-тур Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Фёдоров: “Нефтчи” ўз мухлисларини ғалабалари билан хурсанд қилади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

   Куни кеча жамоа бош мураббийи клуб матбуот хизмати ходимларига интервью берди.

       - Хабарингиз бор, айни пайтда иккинчи йиғинни давом эттиряпмиз. Имкон қадар йиғинлар оралиғида футболчиларга камроқ таътил беришга ҳаракат қиляпмиз. Чунки профессионал футболчи спорт формасини меъёрида ушлаб туриши жуда муҳим. Мени хурсанд қилган тарафи, шогирдларим таътилдан яхши спорт формасида қайтишди. Билишимча, улар таътил пайтида ҳам футбол билан шуғулланиб туришган. Бу яхши албатта. Лекин барибир шунга қарамай, йигитларнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаш борасида ишлаяпмиз. Қиргулида йиғин бошлаганимиздан буён, назорат ўйинлари ўтказишга рухсат бермаяпман. Чунки айни пайтда футболчилар жароҳат олишга мойил бўлади. Бироқ Тошкентга кетишдан аввал 2 та жамоа бўлиб битта назорат ўйини ўтказамиз. Бу режада бор. Шундан сўнг йиғин пойтахтда давом этади. Ҳозирча, "Обод" ва Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоалари билан ўйнашимиз аниқ бўлди.

 - "Истиқлол" варианти жуда қизиқ...

- Фикрингизга қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам душанбеликлар билан ўйнаш шахсан мен учун ҳам қизиқ. Улар Олий лига жамоаларидан тубдан фарқ қилади. Тажриба алмашамиз. Очиғи, уларнинг ўйини ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмасмиз. Бироқ бўлажак ўйин қизиқ бўлиши аниқ. Тошкентдаги йиғинимизни ташкил қилиб берган мутасаддиларнинг айтишича, пойтахтда табиий чимга эга бўлган майдонларда шуғулланамиз ва ўйинларни ўтказамиз. Албатта бу мени хурсанд қилди. Тошкент шаҳридаги йиғинимиз якунлангач, Фарғонага қайтамиз ва "Ҳоким кубоги" турнирида иштирок этишни режа қилганмиз. Очиғи, ПФЛ кубогида иштирок эта олмасак керак. Режаларимиз бу турнирнинг бўлиб ўтиш вақтига тўғри келмаяпти. Бу борада мураббийлар штаби билан маслаҳатлашяпмиз.

- Андрей Витальевич, "Нефтчи" бу йил хорижда йиғин ўтказадими ?

- Ҳа, бу менинг режамда бор. "Ҳоким кубоги" турниридан сўнг хорижга боришни режа қилганмиз. Бироқ бу ҳали аниқ эмас. Бу борада ҳам музокалар кетмоқда.

- Мухлисларни таркибдаги ўзгаришлар жуда қизиқтирмоқда. Жамоа билан хайрлашганлар ва янги келганлар ҳақида маълумот берсангиз ?

- Акмал Холматов, Рўзимбой Аҳмедов ва  Сардор Раҳмоновлар "Нефтчи"ни тарк этишган. Аббос Махсталиев ва Муҳсин Убайдуллаевнинг ижара муддати якунига етган ва "Пахтакор"га қайтиб кетишди. Айни пайтда йиғинимизда янги футболчилардан Сардор Эминов, Илҳом Бойдедаев ва "Насаф"дан келган Ўткир Юсупов шуғулланмоқда. Илҳом Бойдедаев билан оғзаки келишувимиз бор. Ўткир Юсупов эса энди илк машғулотларини ўтказмоқда.

- Бу йил асосий дарвозабон ким бўлади ?

- Дарвозабонлар масаласида ҳам бир тўхтамга келмадик. "Нефтчи" дарвозабонлар мураббийи айни пайтда малака ошириш курсларига кетган. У қайтгач, ҳаммасини ўзи ҳал қилади. Ҳозирча бизда бир қатор вариантлар бор.

- Андриан Кашкавал "Нефтчи"да оз ўйнаган бўлсада, мухлисларда яхши таассурот қолдирди. Лекин якунда ҳимоячи "Нефтчи" билан хайрлашди...

- Очиғи, Кашкавал  билан молиявий тарафдан келиша олмадик. Ҳимоянинг бизга қўйган талаблари, бизни қониқтирмади. Ундан ташқари, иккинчи даврада махаллий ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов  Кашкавалдан кучлироқ ўйин кўрсатди.

- Бу йил "Нефтчи"да хорижлик футболчилар кўрамизми ? 

- Хориждан келган футболчи махаллий ўйинчилардан бир бош устун бўлиши керак эканлигини ҳамма билади. Ҳозирги чемпионатимизда ўйнаётган легионерларнинг махаллий футболчилардан яққол устун тарафини кўрмаяпман.  Тўғри, Россия ёки бирон бир давлатдан футболчи таклиф қилиш мумкин. Бироқ ҳозирги легионерларнинг ўзига яраша талаби бор. Мен музокалар ўтказган аксарият, хорижлик футболчилар агар жамоа ОЧЛда ўйнасагина клубга келишини маълум қилишди. Тўғри, "Нефтчи"нинг асосий мақсади ҳам ОЧЛда ўйнаш. Бироқ улар чемпионатимизнинг мунтазам халқаро майдонларда ўйнайдиган жамоасига келишин айтишди. Шунинг учун бу йил асосан махаллий футболчиларга таянган ҳолда мавсумни ўтказишимиз мумкин.

- Мана кўриб турибсиз, қишнинг совуқ кунлари бўлишига қарамай мухлислар "Нефтчи"нинг  хар бир машғулотларига ташриф буюрмоқда.

- Албатта, ажойиб мухлисларимиз бор Биринчи ўринда, "Нефтчи" мухлислари ва уларнинг оиласига соғлик тилайман. Умид қиламанки, улар бизни янги мавсумда ёлғизлатиб қўйишмайди. Ҳали биз ҳам ўз ғалабаларимиз билан Фарғона аҳлини хурсанд қиламиз, - деди "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров.

 

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:24, 08.01.2016. Ўқилди: 4200 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик