Япония терма жамоаси Американинг Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финал босқичи гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида Нидерландия терма жамоаси билан дуранг ўйнади — 2:2.
Нидерландияликлар ҳимоячи Виржил ван Дейк (51-дақиқада) ва ҳужумчи Крисенсио Саммервиллнинг (64-дақиқада) голлари эвазига икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Японлар эса ушбу голларга 57 ва 88-дақиқаларда жавоб қайтаришди — ҳужумчи Кейто Накамура ҳамда ярим ҳимоячи Даити Камада ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.
Ҳозирда Япония терма жамоаси 1 очко билан «F» гуруҳи турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Нидерландия эса худди шунча очко билан иккинчи поғонадан жой олган.
Гуруҳ босқичининг 2-турида Япония 21 июнь куни Тунис билан куч синашади. Нидерландия эса 20 июнь куни Швецияга қарши майдонга тушади.
НИДЕРЛАНДИЯ — ЯПОНИЯ — 2:2
Голлар: Виржил ван Дейк 51 (1:0), Кейто Накамура 57 (1:1), Крисенсио Саммервилл 64 (2:1), Даити Камада 88 (2:2).
Нидерландия: Вербрюгген, ван Дейк, ван Хекке, ван де Вен, Дюмфрис, де Йонг, Рейндерс (Копмейнерс, 70), Гравенберх (Аке, 81), Гакпо (Бробби, 85), Саммервилл (Тимбер, 70), Мален (Депай, 70).
Япония: Судзуки, Танигути, Х. Ито, Ватанабе (Сугавара, 75), Камада, Сано, Накамура, Доан (Томиясу, 75), Кубо (Огава, 75), Маэда (Д. Ито, 66), Уэда (Сиогаи, 84).
Огоҳлантиришлар: Саммервилл (61), Депай (83), ван де Вен (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).