Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3877 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рафа Бенитес яна ишончсизлик асири?!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бенитес кетди, Зидан келди! «Қироллик клуби» мавсум ўрталарида амалдаги бош мураббийини истеъфога чиқарди. Бунга ажабланмаса ҳам бўлаверади - клуб президенти Флорентино Перес ўзига хос услубда қарор қабул қилди.

Рафаэль Бенитесга чиқиш эшикларининг кўрсатилишини ажабтовур воқеа сифатида қабул қилмасак ҳам бўлаверади, зеро испаниялик мутахассиснинг «Реал» даражасидаги мураббий эмаслиги хусусидаги гап-сўзлар унинг «Сантьяго Бернабеу»га келишидан аввал урчиганди. Шу боис, Мадрид грандининг аввалги устозларидан фарқли ўлароқ, Бенитеснинг янада кучлироқ босим остида қолиши кутилганди.

Ушбу мутахассиснинг кучсиз томонлари барчага маълум. У - кубок мураббийи, турнир жадвалида ортда қолаётган кезлари натижа кўрсата олмайди, ротацияга мойил ва ки­йиниш хонасида ҳамма билан чиқишиб кетолмайди. «Реал»да Бенитеснинг нуқсонлари яққол кўринди. Биринчи навбатда, жамоа етакчилари билан муросага келолмади.

Рафаэль Мадридга келгач, ўзининг яна бир камчилигини намоён этди. У шундоқ ҳам бир маромда кетаётган механизмни ўзгартиришга киришди, турли талаблар қўйди. Бироқ Испания пойтахтида кутишни ёқтирмасликлари, янгиликлар киритиш учун вақт ажратилмаслигини унутди. Унга қадар «Қироллик клуби»ни бошқарган Карло Анчелотти эса бундан хабардор эди. Шу боис, италиялик мутахассис «Реал»нинг ўйинини бузмади, шунчаки, ихтиёридаги айрим услубларни татбиқ этиш билан кифояланди.

Испания ОАВларининг таъкидлашларича, Бенитес «Реал»га келиши ҳамоно нафақат ўз тартибини ўрнатди, балки жамоа етакчилари билан чиқишолмай қолди. Дастлаб Криштиану Роналду, сўнгра Серхио Рамос мураббийдан норози бўлишди. Кўп ўтмай, бу рўйхатга «Атлетико»га қарши баҳсдаги ўзгартиришга қарши чиққан Карим Бензема ҳам киритилди. Кейинчалик франциялик ҳужумчи ва Хамес Родригеснинг ўртасидан қора мушук ўтди. Ярим йил учун шунча можаро кўплик қилади. Бу эса бир нарсадан далолат бермоқда - Бенитес клубдаги илк кунлариданоқ футболчилар назоратини қўлдан чиқарган.

Агар жамоа аъзолари билан юзага келган келишмовчиликлардан сўнг натижалар ижобий тус олганида, испаниялик мураббийнинг ошиғи олчи бўларди. Аммо «Реал» топ даражадаги клубларга қарши баҳсларда ёмон ўйнади. Айниқса, ўз уйида «Барселона»дан 0:4 ҳисобида енгилиши ҳаммасидан ошиб тушди. Ўз навбатида, «Севилья»дан қабул қилинган мағлубият, «Атлетико» билан учрашувда қайд этилган дуранг. Энди эса «Месталья»­даги омадсизлик...

«Валенсия»га қарши баҳсни кузатганларнинг аксарияти Бенитес даврида «Реал» аҳмоқона ўйин кўрсатаётганига амин бўлишди. Ахир футболчилар актёрларга ўхшашади - уларга режиссёр (мураббий) керак. Баъзан энг тентак актёр ҳам ақлли режиссёр қўл остида ажойиб роль ўйнаб, заковатли қаҳрамонга айланиши мумкин. Аммо бошқарув суст бўлса, унинг иштирокидаги саҳна кўринишини томоша қилишдан маъни йўқ.

Мана, «Реал»да худди шундай ҳолат ҳукмрон. Ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Кейлор Навас хавотирли қарорлари билан эсда қоляпти. Роналду хаёлпараст талабага ўхшайди: майдондаги ҳаракатларида фаоллик етишмаяпти, жарима зарбаларини эса Бэйлга ишониб топширмоқда. Пепе ҳамда Серхио Рамос жуфтлигининг ҳимоядаги ҳаракатларини ҳам асло мақтаб бўлмайди. Данило, Марсело, Модрич ҳамда Кроос сингари маҳоратли футболчилар майдонда янада ақллироқ ўйнашга қодирлар.

Гарри Невилл бошқарувидаги «Валенсия» гарчи идеал ўйин кўрсатмаган бўлсада, учрашув шиддатли, жозибали, очиқ курашларга бой тарз­да кечди. Бенземанинг Лукас Васкесга алмаштирилиши эса «Реал»га айнан ақлли қарорлар етишмаётганлигидан далолат бермоқда.

Кимгадир Бенитес давридаги «Реал» ёмон кўринмаётгандек туюлиши мумкин. Испания чемпионатида мадридликлар учинчи ўринни эгаллаб туришган, «Барселона» билан ўртадаги фарқ 5 очкони ташкил этаётганди. Чемпионлар Лигасида ҳам «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритишди, ушбу босқичда эса нисбатан енгилроқ рақиб - «Рома» билан ўйнашади. Тўғри, клуб Испания кубогидан четлатилди, аммо бу Бенитеснинг айби эмас, ҳаттоки, Денис Черишев ҳам бундай бўлишини хоҳламаганди.

«Реал» фанатлари яхши билишади: клубдаги муаммолар фақат Бенитеснинг номи билан боғланмайди. Мураббийлик борасидаги энг катта хатога аввалроқ йўл қўйилди ва энди уни тузатиш имконсиз - Анчелотти «Бавария»да иш бошлайди. Ҳаттоки, Моуриньо ҳам «Реал»га қайтишни хоҳламади.

Жамоа аъзолари бир-бирларини эшитишни исташмаяпти. Бенитес уларга ниманидир ўргатишга интилди, аммо ўзини мукаммал билувчи шахсларни бир мақсад сари ундаш осонми? Айтишларича, испаниялик мутахассис Роналдуга жарима зарбаларини бериш чоғидаги хатоларни таҳлил қилиш, бу йўлда махсус жисмоний тестлардан ўтишни маслаҳат берганида, Криштиану ҳеч нима демай, суҳбат бўлиб ўтаётган бинони тарк этган. Бундай вазият аввал ҳам кузатилгандек, «Челси» футболчилари Жозе Моуриньони айнан шундай ҳолга солишганди. Албатта, бундай вазиятда Бенитесга ачинмай илож йўқ.

Энди «Реал»га Зайниддин Зидан устозлик қилади. Кўпчилик учун унинг қандай имкониятларга эга экани номаълум. Шунга қарамай, Флорентино Перес ишончли тарзда чиқиш қилишдан чўчимади: «Шуни фахр билан таъкидламоқчиманки, Зидан учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ».

Бироқ «МЮ» устози Луи ван Галнинг фикрича, мураббийнинг алмаштирилиши муваффақиятни таъминламайди. Голландиялик мутахассис ҳақдек.

Албатта, Зайниддин - буюк футболчи. У худди «Валенсия»нинг амалдаги устози Невилл сингари мавсумнинг қоқ ярмида жиддий клуб бошқарувини қўлга олди. Гарининг бош мураббий сифатида франциялик ҳамкасбидан бироз устунроқ эканини пайқасангиз, асло ажабланманг. Мозийнинг машҳур ўйинчиларидан Круифф ва Беккенбауэрга юқори даражали мураббийга айланиш насиб қилган, аммо уларнинг ҳар иккиси ҳам турли айёрона йўл тутиб, шармандали мағлубиятлардан қочиб, афсонага айланиб қолишди. У пайтлари Платини ва Марадона майдон четида бошлари эгик ҳолда туришар, Пеле эса бу касбдан ўзини йироқ тутди. Зидан таваккал қилади. У жуда қаттиққўл, ўзига яраша такаббур инсон, буни яширмайди. Зайниддин майдондаги ҳаракатлари орқали Круиффни эслатади. Майдон ташқарисида эса анча ҳисоб-китобга таянувчи инсон экани Беккенбаурга хос жиҳат.

Зидан ўта қатъиятли шахс, шундай экан, унинг омадсизликка учрамаслигига кичик илинж бор. Зайниддиннинг ажойиб мураббий бўлишини хоҳлаймиз, албатта.

Аммо Перес - Зизунинг муваффақиятига астойдил ишонаётган камсонли одамлардан бири. Франция футболи афсонаси «Реал»дек клубда ишлаш бўйича тажрибага эга эмас. Умуман, ҳозирча фақат «Кастилья»да ишлади, холос. Тактик жиҳатдан ҳам мукаммал деб бўлмайди, демак, Анчелотти ва Бенитесдан қолган услубга таянади. Зиданнинг тайинловидан биргина самара бўлиши мумкин - кийиниш хонасидаги муҳит ижобий тус олади. Зизунинг обрўси Бенитес даврида можаро чиқаришдан тап тортмаган Роналду ва бошқа қимматбаҳо футболчиларга таъсир ўтказиши аниқ.

Ёш ва кучга тўла Гвардиола мураббийлик фаолиятини қай йўсин бошлагани ёдингиздами? Юлдузни «ўлдирди». Роналдиньо ишқибозларнинг қўллаб-қувватлашига қарамай, Хосеп бошчилигидаги жамоада қолишни хоҳламади. Камтар Хави ва Иньеста биринчи даражага кўтарилди, ўша кезлари жимликни хуш кўрган Мессини уларга ишониб топширди. Зиданга эса Роналдуни Париж ёки Манчестерга «ҳайдаш» осон кечмайди, мабодо, Рамос ҳам ўзини тута олмаса, унга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилади. Фергюсон тўғри гапирган: «Қайси бир футболчи ўзини мураббийдан устун қўйса, ўша куниёқ жамоа парчаланади». «Реал»да Зидандан ҳам муҳимроқ беш ўйин­чи бор, қолган йигирма киши ўзини Бенитесдан яхшироқ ҳисоблаган. Мана сизга мукофотлар сақланаётган хонанинг калити - ўйинни бошқариш тузилмасини ўзгартириш лозим.

Хўш, Зайниддин вазиятдан қай тахлит чиқа оларкан, Моуриньо даражасидаги мураббийлар эплай олмаган ишни уддалармикан? Франция футболи афсонаси шогирдларига мотивация топиб бериши мумкиндир, лекин тактика бобида қиийинчиликка дуч келади. Бир қарашда, Зидан ҳозирги «Реал»га ҳиссиётлардан бошқа нарса тақдим этолмайдигандек.

Футболчиларга буйруқ беришда аниқликка урғу қаратиш лозим. Унинг ўйновчи мураббий сифатида нималар қилганига эътибор қаратсак, ЖЧ-2006да Доменекнинг камчиликларини ёпган, Германиядаги мундиални қай тариқа якунлагани ҳам ёдимизда. Ишқилиб, «Реал»нинг ҳозирги Зиданлари уни шу йўл билан ҳолдан тойдиришмаса бўлгани. Тактика борасида Анчелотти билан ўрнатган дўстона алоқалари асқотар, италиялик мураббий бир-икки ойни маслаҳатчиликка ажратса, ажабмас. Шунда Зайниддиннинг муваффақиятга эришиш йўлида имкониятлари ошади, зеро Карло телефон орқали шу қадар кўп фойда келтириши мумкинки, буни Рафаэль майдон четида туриб беролмаслиги аниқ. Чунки италиялик мураббий ҳурматга сазовор кўрилди, испаниялик мутахассис эса - йўқ.

Переснинг ўзгарувчан кайфиятини инобатга олсак, ёзги танаффус чоғида Зиданнинг ўрни тажрибалироқ мутахассисга бўшатиб берилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. «Реал»га осон тутмаймиз, Бенитес даврида ўйин ўхшамади, аммо унинг истеъфосидан кейин ҳам вазият ижобий тус олади, дейиш қийин. Бир жиҳатдан, раҳбарият қарорини тўғри тушуниш мумкин - испаниялик мутахассиснинг ишлари қовушмади. Таянч ярим ҳимоячисисиз ўйнаш, Бэйлдан форвард сифатида фойдаланиш бесамар якунланди. Аммо ҳар бир хатти-ҳаракатнинг жавобгарлиги бор. Бундай масъулият юкини эса на Роналду, на Перес ўз зиммасига ола билади.

Бошқа томондан, «Реал» раҳбарияти Бенитесни истеъфога чиқариш ва Зиданни янги бош мураббий сифатида таништиришга бироз шошилди. Жаҳоннинг 99 фоиз клуби Рафаэлга мавсум сўнгигача ишлаб, лойиҳасини охиригача етказиб қўйиш имконини берган бўларди. Бироқ бу - «Реал», Мадридда дарҳол максимум натижага эришиш талаб этилади. Афсуски, испаниялик мураббий бундай ҳолатга кўника олмади.

Манба: Сhampionat.com, Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:02, 09.01.2016. Ўқилди: 4777 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.