Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3326]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2470]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2016]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1837]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1827]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1759]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1698]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1646]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1596]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1520]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 22 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 23 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид
23-тур Вильярреал 0-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рост гапирдингми ёки ёлғон?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Техника тараққиёти ривожланиши миллионлар ўйини - футболга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Хусусан, айрим чемпионатларда голни аниқловчи ускунадан фойдаланишмоқда. Баъзида эса замонавий жиҳозлар кешилган ўйинларни аниқлашда қўл келмоқда. Қуйидаги мақолада ёлғонни аниқловчи махсус қурилмага мурожаат қилинган қизиқарли воқеалар хусусида ҳикоя қилинади.

Руминия

2006 йили Бухарестнинг «Национал» клуби хўжайини Константин Иаков унинг жамоаси кетма-кет икки марта аутсайдер клублар - «Жиул» ва «Васлуй»лардан мағлуб бўлгач, қўли остидагилардан шубҳаланиб қолади. Бунинг натижаси ўлароқ, у аввалига клуб спорт директорини ишдан ҳайдайди, кейин эса барча футболчилар ва мураббийларни мажбурий равишда ёлғонни фош қилувчи детектор синовидан ўтказади. «Ҳаётимда жуда кўп воқеалар гувоҳи бўлганман, - деди синовлардан сўнг «Национал» мураббийи Кристиано Бергоди. - Аммо бу машина мени қаттиқ ғазаблантирди. Шунга қарамай, ҳеч қандай муаммо чиқмади, ахир мен фақат ҳақиқатни сўзладим. Ўйлашимча, биз  ёлғон детекторидан фойдаланган дунёдаги биринчи клуб бўлсак керак». Айтганча, синов якунлари ҳақида: Иаковнинг шубҳалари тасдиқланмади - «Национал»нинг барча аъзолари «тоза» бўлиб чиқишди.

 

Мексика

Мексика терма жамоасидаги муваффақиятлари (ЖЧ-2006 1|8 финали) билан ном қозонган аргентиналик мутахассис Рикардо Ла Вольпе қариган чоғида ўта ноқулай аҳволга тушиб қолди. Воқеанинг тўлиқ тафсилоти мана бундай: 2014 йили 62 ёшни қарши олган мутахассис Мексиканинг «Гвадалахара» клубини қабул қилиб олади. Аввалига унинг жамоадаги фаолияти кўнгилдагидек боради, аммо орадан бироз вақт ўтгач, «Гвадалахара» шифокори Белен Коронадо хоним қария устидан судга ариза беради. Шикоят хатида таъкидланишича, Рикардо шифокор аёлнинг номусига тажовуз қилганмиш. Хуллас, можаро оқибатида Ла Вольпе ёлғонни аниқловчи детектор кўригидан ўтказилади. Буни қарангки, аппарат Белен хоним ҳақ эканини исботлайди. Лекин мураббий ҳозиргача ҳам айбни ўз бўйнидан соқит қилиб, Коронадо ва «Гвадалахара» билан судлашиб юрибди.

 

Россия

Мазкур можаро 2014 йилнинг охирларида, «Зенит» ва «Мордовия» клублари ўртасидаги ўйиндан сўнг юзага келганди. Баҳсдан сўнг питерликларнинг бош юлдузи Халк Reuters агентлигига интервью берар экан, учрашувни бошқарган ҳакам Алексей Матюниндан қуйидаги сўзларни эшитганини айтади: «Сен менга ёқмайсан, умуман олганда, менга қоратанлилар умуман ёқмайди».

Шундан сўнг Матюнин устидан тергов-суриштирув ишлари бошланиб кетади. Чунончи, ҳакам аввалроқ, яъни 2011 йилда ҳам «Волга» (Тверь) клуби футболчиси Альберт Гаджибековга нисбатан ирқчилик кайфиятида бўлгани учун маълум муддат футболдан четлатилганди. Албатта, Матюнин ҳам ўзини ҳимоя қилиб, Халкка бу гапларни айтмаганини таъкидлайди. Охир-оқибат, ҳакам ёлғонни аниқловчи қурилма ёрдамида текширувдан ўтказилади. Машина эса Алексейнинг раддияси тўғри эканини исботлайди. Шундан сўнг Матюнин бразилиялик футболчини судга бермоқчи бўлади. Аммо кейинчалик фикридан қайтади.

 

Италия

2009 йили ўша пайтда «А» Серия иштирокчиси бўлган «Сиена» клуби (ҳозирги вақтда тосканаликлар банкрот деб эълон қилинган ва учинчи дивизионда аранг «жон» сақлаб юришибди) раҳбарлари допингга қарши курашнинг антиқа йўлини ўйлаб топишади. Яъни, янги футболчилар билан шартнома тузиш пайтида уларни ёлғонни аниқловчи детектор ёрдамида синовдан ўтказишади. Падова университетининг профессори Жузеппе Сартори томонидан ихтиро қилинган бу қурилма клуб раҳбарларининг кўнглини тинчитади. Аммо афсуски, жамоанинг ўйини раҳбарлар кутганидек бўлиб чиқмайди.

 

Англия

«Ливерпуль» клубининг ЕЧЛ-2005 финалида кўрсатган афсонавий «камбеги» кўпчиликнинг ҳамон ёдида. Ўшанда мерсисайдликлар «Милан»ни доғда қолдириб кетишганди. Бу тарихий ғалаба эса «қизиллар»нинг кўп сонли ишқибозларини тўлқинлантириб, уларни ғайриоддий тантаналарга ундайди. Ана шундай мухлислардан бири, 19 ёшли Майкл Шилдс ўйиннинг эртасига муваффақиятни нишонлаш учун оғайнилари билан Болгариянинг курорт шаҳарларидан бирига йўл олади. 29 май куни эса шаҳардаги ресторан бармени Мартин Георгиев бир гуруҳ инглиз футбол ишқибозлари томонидан калтакланиб, чалажон ҳолатда шифохонага етказилгани ҳақида хабарлар тарқайди. Гувоҳларнинг шоҳидлик беришича, жабрдийда Георгиевни айнан Майкл Шилдс тўрт килоча келадиган ҳарсангтош билан урган эмиш. Бироқ Майкл ҳодиса рўй берган вақтда меҳмонхонадаги ўз номерида бўлганини айтиб, ёлғонни аниқлайдиган қурилмадан фойдаланишни талаб қилади. Аппарат Шилдснинг ҳақ эканини кўрсатади. Бироқ болгариялик ҳуқуқшунослар барибир, Майклни 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишади. Шундан кейин Шилдснинг яқинлари унинг айбсиз эканини исботлаш учун тўрт йил астойдил ҳаракат қилишади ва ниҳоят, 2009 йилнинг сентябрига келиб, рад этиб бўлмас кўплаб далиллар ёрдамида Шилдснинг озод этилишига эришишади.

 

Малайзия

2012 йилги Малайзия кубоги дои­расидаги ўйиннинг сўнгги дақиқаларида  «Теренггана» клуби дарвозабони Шарбини Аллави «Кедаха» футболчилари томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан сўнг тўпни ўз дарвозасига киритиб қўяди ва натижада жамоа тайёр ғалабани қўлдан бой беради. Бундан жаҳли чиққан «Теренггана»нинг англиялик мураббийи Питер Батлер посбонни хиёнаткорлик ва тотализаторда пул ишлашда айблайди. Аллави эса гол тасодифан урилганини айтиб, дарҳол махсус қурилма орқали текширув ўтказишларини талаб қилади. Детектор эса дарвозабоннинг рост гапираётганини тасдиқлайди. Лекин бу исбот ҳам Шарбинини 327 долларлик жаримадан қутқариб қололмайди.

Сингапур, Жанубий Корея

Бу мамлакатларда келишилган ўйин­лар ҳақидаги можаролар кучайиб кетгач, ҳар икки мамлакат футболи раҳбарлари футболчиларни махсус қурилма ёрдамида тез-тез текшириб туришни йўлга қўйишган. Шунингдек, улар детектордан ташқари, «қамчи ва асал сиёсати»дан ҳам фойдаланишади. Яъни, айбдорлар кескин жазога тортилиб, футболдаги қинғирликлар ҳақида хабар берган ҳар қандай футболчининг маоши кескин оширилади.

«Ёлғонни аниқловчи қурилманинг нафи ўта ғаройиб! - дейди Сингапур ФФси раҳбари Уинстон Ли. - Биз ўз чемпионатимиздаги бу зарарли иллатдан буткул халос бўлдик деб қўрқмай айта оламан».

 

Чехия

Ўтган йили «Баник» клуби раҳбарлари футболчилар баъзи бир ўйинларни яққол «сотаётган»ликларини айтиб, уларни қурилма ёрдамида текширишни талаб қилишади. Лекин худди шу вақтда Профессионал Футболчилар Ассоциациялари Халқаро Федерация (FIFPro) футболчиларнинг тарафини олиб, бундай текширувлар ўйинчиларга маънавий зарар етказишини маълум қилади. Шу тариқа, кенг миқёсда ўтиши кўзда тутилган текширувлар қолдирилади.

 

Болгария

2007 йилнинг май ойида Болгария чемпионатида ноодатий ҳолат кузатилади - чемпионат тугашига икки тур қолганида «Левски» клуби энг яқин таъқибчиси бўлмиш Софиянинг «Локомотив»ини сафарда 5:3 ҳисобида енгади ва муддатидан олдин чемпионликни нишонлайди. Энг қизиғи, шу пайтгача ўзининг ажойиб «сейв»лари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган «Локо» дарвозабони Урош Голубович учрашувда бир неч­та кулгили хатоларга йўл қўйиб, аҳмоқона голлар ўтказиб юборади. Шундан сўнг болгариялик барча спорт журналистлари Голубовичга «ҳужум» қилишади. Эмишки, у ўшанда голларни атайин ўтказиб юборганмиш. Мухбирларнинг босими давом этавергач, Уроша 2012 йилга келиб (бу вақтда у «Лудогорец» шарафини ҳимоя қиларди), ёлғонни аниқловчи қурилма текширувидан ўтишга ихтиёрий равишда рози бўлади. Детектор ўтказиб юборилган голларда унинг айби йўқ эканини исботлайди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:44, 13.02.2016. Ўқилди: 2873 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Вильярреал Альберто Молейро 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Сельта Борха Иглесиас 9
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.