Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3326]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2470]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2016]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1837]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1827]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1759]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1698]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1646]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1596]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1520]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 22 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 23 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид
23-тур Вильярреал 0-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Викториянинг ўзбек аёлларига хос куянчаклиги деб Бекхэмлар оиласига дарз кетди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A
Бундан бир неча ой аввал ҳам оммавий ахборот воситалари орқали Дэвид Бекхэм ва унинг рафиқаси Виктория Бекхэм ўртасида тўнғич ўғиллари Бруклин туфайли келишмовчиликлар келиб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Гап шундаки, Виктория ўғлининг “катталар сафи”га кирганидан, ёқтирган қизлари билан учрашаётгани ва ўзи мустақил равишда пул ишлаб топаётганидан норози. Унинг фикрича, бунга ҳали эрта. Дэвид эса буни ваҳима қилишга арзимайдиган ҳолат, деб изоҳлаяпти. У ўғли Бруклинни улғайган деб ҳисоблайди ва унинг ўз келажагини қура бошлаётганига тўсқинлик қилмаслик керак деб санайди. Бу масалада ҳар қандай аёл Виктория тутаётган йўлни тўғри деб баҳолаши турган гап. Ахир у фарзандларининг тарбияси ҳақида қайғуряпти. Викториянинг ўзбек аёлларига хос куянчаклигини Дэвид писанд қилмаяпти. 



Қизиғи шундаки, Бруклин ҳам отаси томонда. Онасига аччиқ қилган ҳолда у баъзи “хурмача қилиқ”ларни атайлаб қилаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. 17 ёшни қарши олиш арафасидаги ўғлининг шахсий ҳаётини назорат қилиб, унинг уйга кеч келмаслигини талаб қилаётган Виктория қаттиқ изтиробга тушган.

Викторияни қийнаётган масала фақат Бруклиннинг тарбияси эмас. Можаро уларнинг тўртинчи фарзанди Харпер туфайли ҳам авж олаяпти. Уч ўғилдан кейин қиизалоқ Харпернинг дунёга келиши Дэвид учун катта бир давлат эди. У қизини ҳаммадан кўпроқ яхши кўради ва табиийки, қизалоқ ҳам отасига онасидан яқинроқ. Келажакда Харпер гарчи қиз бола бўлса-да, отасининг изидан кетиб, футбол билан профессионал даражада шуғулланиш истагида. Албатта, у бошқа касб эгаллаши ҳам мумкин, бироқ айни дамда унинг касб борасидаги танлови Викторияни ташвишга соляпти.
 
“Агар улар ўзлари истаган нарса билан шуғулланишса, бу уларнинг ҳуқуқи. Мен буни қўллаб-қувватлайман!”, – дейди Дэвид.



Айтиш керакки, бу каби муаммолар 17 йил турмуш қурган ва 4 фарзандни дунёга келтирган Дэвид ҳамда Виктория Бекхэмнинг ўртасидаги оташин муҳаббатга қурилган муносабатларга путур етказмоқда.

Бир неча кун аввал, сайтимиз орқали уларнинг ажрашаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, суд томонидан уларга ўйлаб кўриш ва бир қарорга келиш учун 6 ой берилгани маълум бўлди. Хорижий ОАВлардаги хабарларга қараганда, улар бу вақт мобайнида нафақат бошқа-бошқа жойларда, балки бир-бирларидан йироқ икки давлатда бўлишни ихтиёр қилишган. Виктория мода оламидаги ишлари юзасидан Европа ва Осиёда бир қанча дўконларни очиш ҳаракати билан машғул бўлади. Қолаверса, у Нью-Йорк модалар ҳафталигида ҳам иштирок этади.

Ҳа айтганча, баъзи ОАВда уларнинг ажралишига сабаб Дэвидниг ҳиёнати, дея изоҳ берилган. Охирги вақтларда Викториянинг жуда озиб кетаётгани унинг қанчалар қийин аҳволда кун кечираётганидан далолат беряпти, деяётганлар ҳам йўқ эмас.  

Дэвид ва Викториянинг совуқ муносабатлари оммавий ахборот воситаларининг эътибор марказида бўлиб қоляпти. Миллионлаб мухлислар, ҳатто, машҳурлар ҳам ҳавас қиладиган бу жуфтлик наҳот ажралиб кетса.

Воқеалар ривожини кузатамиз. Умида Якубова
Манба: qalampir.uz
Киритилди: 20:18, 16.02.2016. Ўқилди: 6451 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Вильярреал Альберто Молейро 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Сельта Борха Иглесиас 9
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.