Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кристиан Карамбё:«Гажагим - табиий, оргинал»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

ФИФА қоидаларига кўра, жаҳон кубоги ва Конфедерациялар кубогига фақат бу совринларнинг соҳиблари ҳамда навбатдаги турнирга мезбонлик қилувчи мамлакат раҳбари тегинишлари мумкин, холос. Франциялик собиқ футболчи, жаҳон чемпиони Кристиан Карамбё рус диёрига айнан Конфедерациялар кубоги-2017 рамзининг тақдимот маросими учун ташриф буюрди. У тадбир бошланиши арафасида, яъни рамзни намойиш этишдан аввал Championat.com сайтига махсус интервью берди.

- Бу ғоят масъулиятли ва зўр вазифа! - ҳиссиётини яширмади Карамбё. - Ҳар ҳолда, совринни Москва мэрига топшириш ҳамда турнир рамзини тақдим этиш шунчаки, анъанавий маросимгина эмас, балки яна менинг футболда нимагадир эришганимдан далолат ҳам. Жаҳон чемпионати-98, Европа чемпионати-2000, Конфедерациялар кубоги-2011 - бу 3 мавсум ва қўлга киритилган совринларни таърифлашга тилим ожиз. Лекин ҳозирги миссиям бошқа - менга кубокни футбол тараққиёти йўлида кўп ишларни амалга ошираётган мамлакатга топшириш ваколати берилди. Умид қиламанки, 2017 йилги Конфедерациялар кубоги ва 2018 йилги ЖЧдан сўнг Россияда футболга қизиқувчилар сони кескин ошади, бошқа мамлакатлардан келган меҳмонлар эса рус маданияти билан яқиндан танишиб, ўзгача завқ оладилар.

- Конфедерациялар кубоги ўйинлари бўлиб ўтадиган стадионларга ҳам ташриф буюрдингизми?

- Албатта, биз бу ерда қилинаётган барча ишларни кузатиб боряпмиз. Шахсий қарашим бўйича айтсам, Россия турнирга талаб даражасида тайёр бўлади.

- Финал баҳсини қабул қилувчи «Зенит Арена» стадиони қурилишига деярли миллиард доллар кетган. Бу мусобақа тарихидаги энг қимматбаҳо арена бўлса керак...

- Ўйлашимча, ҳозир қандайдир рақамлар ва суммалар устида бош қотиришимиздан маъно йўқ. Энг асосийси, одамлар ҳиссиёт-эҳтиросга тўлишадики, буларни пул билан сотиб олиш имконсиздир.

- Ҳар бир хорижликда Россияга боғлиқ ўз тарихи бор. Ўзингизникини айтиб берсангиз...

- Ҳеч қандай ёввойилик ёки ғалати воқеага тушган эмасман. Аксинча, бу ерга ҳар бир сафарим орзумнинг ўзига хос ушалиши ҳисобланади.

- Нега?

- Чунки Россия тарихини ўқиган ва лол қолганман.

- Америкалик сенаторларнинг ФИФАдан Россияни ЖЧ-2018 мезбонлик ҳуқуқидан маҳрум этишни талаб қилиб ёзган мактубларига муносабатингиз қандай?

- Ҳар бир инсон ўзгалар фикрини ҳурмат қилиши керак. Демакки, америкаликлар чемпионатнинг Россияда ўтиши ҳақида қарор чиқарган бутун жаҳон фикрини инобатга олишлари зарур. Овоз бериш жараёни бўлиб ўтди, Россияда иншоотлар қурилмоқда, терма жамоалар эса аллақачон мундиал чипталари учун кураш бошладилар. Хуллас, энди ҳеч нарса ўзгармайди. Шахсан мен Россия футбол иттифоқига тайёргарликка боғлиқ олиб бораётган ишлари учун миннатдорчилик билдираман. Ишончим комил, ЖЧ-2018 ажойиб тарзда ташкиллаштирилади. Ахир Россия ташкилотчилик масаласида топ-савияда эканлигини Сочи-2014 Олимпиадаси орқали исботлади-ку.

- Турнир вакили сифатида Россия президенти  билан учрашсангиз керак. Бундай имконият туғилса, ундан нимани сўрардингиз?

- Фақат битта масалага ойдинлик киритиб олмоқчиман: «Шундай улкан мамлакатни бошқаришни қандай уддалаяпсиз?» Дейлик, мен «Олимпиакос»да менежер вазифасини бажаряпман ва ишим жуда мушкул. Владимир Путин эса Россиядек бепоён ўлкада раҳбарлик қиляпти. Очиғи, унинг барчасига қандай улгураётганини ақлимга сиғдиролмайман.

- Евро-2012дан сўнг Россия термасидан кутилмаганда, Александр Кокоринни ажратиб кўрсатган эдингиз. Ваҳоланки, у асосан захирадан майдонга тушганди.

- Ҳа, унинг Европа клублари эътиборига тушишини айтгандим. Дарҳақиқат, Кокорин жуда яхши кўринганди, бироқ кейинчалик қаергадир йўқолиб қолди. Айтганча, унинг ишлари қандай кетяпти?

- Яқинда «Зенит» билан яхшигина шартнома тузди. Охирги ярим йилда эса «Динамо»да оз ўйнади ва аҳён-аҳёнда гол урди.

- Эҳ, афсус. Орадан 4 йил ўтдики, башоратим ўз тасдиғини топмаяпти. Умид қиламанки, футболчи «Зенит»да қайта жонланади, барибир.

- Умуман, Россия футбол бозорини нечоғли биласиз?

- Тўғрисини айтсам, унчалик яхши эмас. Лекин менга ЦСКАдаги Алан Загоев ёқади. Дарвозабон Акинфеев ҳам чакки эмас. У ҳали ёш ва иккинчи Дасаевга айланиши мумкин. Айтганча, 3 йилча олдин Андрей Аршавиннинг «Олимпиакос»га ўтиши масаласида музокара олиб борган эдим. Ўшанда Арсен Венгерга қисқа ва лўнда гапни айтдим: «Аршавин сизлар учун кўп ўйнамаяпти. Кел, яхшиси, уни бизга бер». Бироқ қайсар Венгер бундай футболчи «Арсенал»нинг ўзига кераклигини айтиб, таклифни қатъиян рад этди.

- Энди эса Аршавин жамоасиз юрибди...

- Ақл бовар қилмайди. Қанақасига шундай бўлиши мумкин?

- Аслида у «Кубань» билан келишувга эришганди, аммо молиявий томондан муаммолар бошланди...

- Тушунарли. Айтганча, Аршавин неча ёшда?

- 34да.

- Афсус, «Олимпиакос»га тўғри келмас эканда. Зеро, ихтиёримизда 30 ёшдан ошган 5 нафар футболчи бор. Қолганлар 22-26 ёш атрофида. Умуман, иқтидорларга бой саналган рус футболи мени доимо ҳайратда солган. Дейлик, жамоангиз 1960 йили Европа чемпиони бўлган, 1988 йили эса финалга чиққан. Бироқ ҳозир нима рўй беряпти? Тасаввур қилинг, Бразилия ҳудуди бўйича Франциядан 10 марта катта ва мамлакатда терма жамоа учун барча регионлардан 22-24 нафар футболчини саралаб олишади. Лекин Россия ўша Бразилиядан ҳам каттароқ-ку. Шундай экан, мамлакат термаси ҳар қандай турнирда камида ярим финалга чиқишга қодир бўлиши керак. Бу имконсиз иш эмас. Фақат, иқтидорларни аниқлаш ва топиш ишларини тўғри йўлга қўйиш талаб этилади.

- Россияда селекция бўйича бошқача режа бор. Мисол учун, легионерларга нисбатан чеклов жорий қилинган.

- Испания ва Италияда хорижликларга эшик очишганидан сўнг миллий чемпионатлари янги даражага кўтарилди. Демоқчиманки, агарда бошқа давлатлардан профессионалларни жалб этишмаганида, Россия клуб футболи ҳам ҳозирги савиясига чиқолмасди. Қисқаси, бу масалада хулосам аниқ: бегона тажриба асло зарар қилмайди ва рақобат маҳаллий футболчиларга фақат фойда беради.

- Сиз Россия терма жамоасининг 2та эсда қоларли ўйинида иштирок этишингиз мумкин эди. Мисол учун, Франция термаси «Сен Дени»да илк марта ютқазган баҳсда бутун вақтни захира ўриндиғида ўтказгандингиз...

- Дарҳақиқат, ўшанда ўйнаган эмасман, шунинг учун ўйин тафсилотларини эслай олмайман.

- 2002 йили эса терма жамоа таркибидан жой олгансиз, аммо сизни Парижда кечган ўртоқлик ўйини «заявка»сига киритишмаган. Ўша учрашув кийиниш хонасидаги муштлашув билан тугаганди.

- Муштлашув ҳақида биринчи марта эшитяпман...

- Россияликлар жуда қўпол ўйнашган, Зайниддин Зидан эса кийиниш хонаси яқинида Валерий Карпинга мушт туширган.

- Тўғриси, бундан бехабар эдим. Имконият туғилиши билан Зиданнинг ўзидан барчасини сўраб кўраман.

- Шу билан бирга Денис Черишевнинг Мадриддаги истиқболи қандайлигига ҳам қизиқарсиз...?

- Испания лигаси элчиси сифатида барча футболчиларни кузатиб бораман. Жумладан, Дениснинг имкониятларини ҳам яхши биламан. У ажойиб йигит. Аммо «Реал» Испания кубогидан дисквалификация қилингач, футболчи ноҳақ танқидларга учради. Ҳа, Черишевни «Кадис» билан ўйинда «заявка»га киритмасликлари керак эди. Лекин у майдонга тушди ва гол урди. Хуллас, Денис ўйинчи сифатида барчасини тўғри бажарди, қолгани эса «Реал» менежменти муаммоси. Ишончим комил, Мадридда унга катта умид боғламоқдалар ва шунинг учун сотмаяптилар. Ҳисоб-китоб оддий: Черишев «Валенсия»да ўзини кўрсатиб, Европа чемпионатида боради ва тажриба тўплаб, ўйнашга тайёр ҳолатда «Реал»га қайтади. Ўйлашимча, айнан шундай бўлади.

- Охирги савол: соч турмагингиз қандайдир миллийлик ёки Полинезияга боғлиқми?

- Бу ҳаётимнинг бир бўлаги. Туғилганимдан то 17 ёшга тўлгунимча отам сочимни устара билан қиртишлаб олиб ташларди. Кейин ўзим якуний қарорга келдим: «Бас, етар, энди фақат Янги каледонча соч турмаги билан юраман». Бу гажакни менга табиатнинг ўзи инъом этган. Яъни уни махсус ўрашга ҳожат  йўқ. Хуллас, соч турмагим - табиий, оригинал. У менга жуда ёқади.

Ҳ. МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:05, 17.02.2016. Ўқилди: 2816 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.