ФИФА президенти Жанни Инфантино Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) штаб-квартирасига қилган ташрифи чоғида Жаҳон чемпионати мусобақасинининг 100 йиллиги нишонланадиган 2030 йилги мундиални Аргентина ва Уругвайда ўтказиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда ТАСС Reuters ахборот агентлигига таяниб хабар тарқатмоқда.
Футбол бўйича илк жаҳон чемпионати 1930 йилда Уругвайда ташкил қилинган бўлиб, финал учрашувида турнир мезбонлари Аргентина терма жамоаси билан куч синашган. Учрашувда Уругвай 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, илк жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлганди.
ФИФАнинг тахминий режасига кўра, 2030 йилги турнир мундиалларнинг 100 йиллигига бағишланиши ва унда дастлабки ЖЧ финалчилари мезбонлик қилиши лозим.
Шунингдек, ФИФА раҳбари ЖЧ финал турнирида иштирок этувчи жамоалар сонини 32 тадан 40тагача оширишилишини 2026 йилдан бошлашни режа қилган. 2018 ва 2022 йилги чемпионатлар эса ҳозирги форматда бўлиб ўтади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).