Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек жамоалари ОЧЛ нимчорак финалда қандай натижа қайд этган?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Плей-офф босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ОЧЛ - Осиёнинг клублар миқёсидаги нуфузли ва антиқа турнирларидан бири. Антиқалиги шундаки саралаш босқичи 1 та ўйиндан, финал эса 2 та ўйиндан иборат бўлган турнирни бошқача аташ мумкин эмасдек, гўё. Тўғри, Осиё футболи ҳам жадал суръатларда ривож топиб бормоқда. Келажакда юқорида санаганларимиз ҳам ўзгарса ажаб эмас. Бироқ биз бугун сизларга булар ҳақида эмас, балки ўзбек жамоаларининг 1/8 финалдаги натижаларини эслатиб ўтмоқчимиз.

Умуман 2009 йилга қадар ОЧЛда 1/8 финали деган ибора мавжуд бўлмаган. Жамоалар гуруҳ босқичидан кейин тўғри чорак финалга равона бўлишар эди. Бироқ, 2009 йилги мавсумдан бошлаб 1/8 финал ўтказила бошланди. Бу босқич фақатгина битта баҳсдан иборат бўлар ва у ҳам гуруҳда дастлабки ўринни эгаллаган жамоа майдонида ўтказилар эди (2013-йилгача).

2009 йил
"Персеполис" 0-1 "Бунёдкор"
Гол: Ривалдо 41' (пен.)

Амет Мемет босчилигидаги жамоа гуруҳ босқичидан бир амаллаб ўтиб олган бўлса-да, плей-оффда ёмон ўйин намойиш этмади. Ривалдо томонидан пенальтидан киритилган гол "қалдирғочлар"га чорак финал эшигини очиб, кузги босқичда жамоани мусобақанинг бўлажак чемпиони "Поханг Стилерс" кутиб турган эди. Чорак финалда жамоа икки ўйин натижасига кўра турнирдаги юришини тўхтатишга мажбур бўлган эди.

"Ал-Иттифоқ" 1-2 "Пахтакор"
Голлар: Принс Таго 32 - З. Тожиев 79, А. Гейнрих 90.

Даммамдаги "Муҳаммад бин Фархд" стадионида кечган баҳсда Виктор Жалилов бошчилигидаги "шерлар" иродали ғалабага эришди. Аввалига Ганалик Принс Таго ҳисобни очиб, Иоан Андоне шогирдларини олдинга чиққан, бироқ Виктор Жалиловнинг иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширган футболчилари ўйин сценарийсини бутунлай ўзгартириб, ғалабани илиб кетишган.

2010 йил
Бу мавсумда Тошкентнинг ҳар икки клуби гуруҳ босқичидан иккинчи ўрин билан чиққан эди.

"Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони) 3-0 "Бунёдкор"
Голлар: Мажид ал Машади 10, К. Вилгелмссон 56, Т. Невеш 60

"Ал-Ғарафа"(Қатар) 1-0 "Пахтакор"
Гол: Араужо 86 (пенальти).

Луис Фелиппе Сколари бошчилигидаги жамоа "Қирол Фаҳд" стадионида "Ал-Ҳилол" томонидан тўла мавҳ этилган эди. Дарвоқе, мавсум ўртасида клубни 13 нафар (!) футболчи ва Сколарининг ўзи ҳам тарк этгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак.

"Пахтакор" эса Дохада жуда аламли тарзда пенальтидан ўтказиб юборилган ягона гол эвазига мусобақадаги юришини тўхтатган. Мавсум аввалида жамоани қабул қилиб олган Миодраг Радулович мавсум ярмига ҳам етмасидан жамоа билан хайрлашгани ҳам "шерлар"нинг ўйинига салбий таъсир кўрсатгани рост.

2011 йил

"Сепаҳон" (Эрон) 3-1 "Бунёдкор"
Голлар: Жануарио 27, И. Туре 32, Ҳ. Агили 69 (пеналти) - С. Дордевич 57.

2011 йил ҳам юртимиз шарафини яна "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ҳимоя қилган бўлса, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "шерлар" гуруҳда сўнгги ўрин олди.

Миржалол Қосимов бошлиқ "Бунёдкор" эса гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, плей-оффга йўл олади. 1/8 финалда эса "қалдирғочлар" Эроннинг "Сепахон" жамоаси қаршилигини енгиб ўтолмайди ва мусобақадаги юришини тўхтатади.

2012 йил

"Сеонгнам Илва"(Жанубий Корея) 0-1 "Бунёдкор"
Гол: Х. Каримов 53 (пенальти).

Бу сафар ҳам "Пахтакор" гуруҳдан чиқолмаган бўлса, "Бунёдкор" аксинча турнирда ажойиб натижаларга эришади. Шарқий минтақада ўйнаган "қалдирғочлар" гуруҳда иккинчи бўлиб, плей-офф чиптасини нақд қилади. 1/8 финалда эса жамоани Жанубий Кореянинг "Сеонгнам" жамоаси кутиб турар эди. Хайруллар Каримовнинг ягона голи "Бунёдкор" Корея ярим оролидан ғалаба билан қайтишига сабаб бўлган. Умуман "қалдирғочлар" ўша мавсум турнир давомида 11 та баҳсда майдонга тушган эдиларки, бу натижани жамоа ҳали янгилагани йўқ.

2013 йил

"Бурирам Юнайтед" (Таиланд) 2-1 "Бунёдкор"
Голлар: А. Жужен 17, А. Сумреи 76 - И. Таран 45 1.

"Бунёдкор" 0-0 "Бурирам Юнайтед"

Бу мавсум Ўзбекистонга 2+1 кўринишида квота ажратилди. "Пахтакор" ҳамда "Бунёдкор" тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида ўйнаган бўлишса, "Локомотив" турнирни саралаш раундидан бошлайди. БААнинг "Ан-Наср" жамоасига қарши кечган баҳсда тажриба ҳамда бироз омад етишмаган 2-3. Қайд этиб ўтиш жоиз, бу "темирйўлчилар"нинг халқаро майдондаги илк учрашуви эди.

"Пахтакор" бу мавсум "Б" гуруҳида кураш олиб бориб, икки ғалаба ва бир бор дуранг ўйнаган бўлишига қарамасдан гуруҳда сўнгги ўринни олади.

"Бунёдкор" эса бу йил ҳам Шарқий минтақада бахс олиб борди ва 10 очко билан гуруҳда дастлабки ўринни эгаллаб плей-оффга йўл олади. Бироқ 1/8 финалда турнирни саралаш раундидан бошлаган Таиланднинг "Бурирам" жамоаси икки учрашув натижасига кўра "қалдирғочлар"нинг парвозига нуқта қўйган эди. Таиланддаги баҳсда мағлуб бўлган "Бунёдкор", жавоб баҳсида қанчайин уринмасин рақиб дарвозасига йўл топа олмаган эди. Айтганча яна бир факт, айнан мана шу мавсумдан бошлаб 1/8 финал босқичи ҳам уй-сафар тизимида ўта бошлади.

2014 йил

"Бунёдкор" 0-1 "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони)
Гол: Салим ад-Досарий 38.

"Ал-Ҳилол" 3-0 "Бунёдкор"
Голлар: Ёсир ал Қаҳтоний 20, Носир аш-Шамроний 47, Салим ад-Досарий 58.

Бунёдкор - Ал-Ҳилол 0:1

Бу мавсумда квоталаримиз сони 1+2 га қисқаради. "Локомотив" ҳамда "Насаф" турнирни 2-саралаш босқичидан бошлашган бўлса, "Бунёдкор" тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида ўйнади.

"Насаф" меҳмонда Қатарнинг "Ал Жаиш"ига қарши бахс юритган бўлса, "Локомотив" Тошкентда Кувайтнинг "Ал-Кувайт" жамоасини қабул қилади. Қаршиликлар меҳмонда 1-5 ҳисобида мағлубиятга учраб, битта учрашувдан иборат саралашдаёқ курашни тўхтатган бўлса, "темирйўлчилар" ҳам "аждарлар"нинг ортидан бориб, 1-3 ҳисобида мағлуб бўлади ва кетма-кет иккинчи йил саралашдан ўта олмайди.

"Бунёдкор" эса икки йиллик Шарққа қилган саёҳати тугаб, яна Ғарб минтақасида ўйнайди. "Б" гуруҳида кураш олиб борган "қалдирғочлар" сўнгги турда "Ал-Жаиш" устидан катта қийинчиликлар билан эришилган ғалаба эвазига кетма-кет 7 мавсум гуруҳдан чиққан жамоа номига сазовор бўлади.

Бироқ "Бунёдкор"ни 1/8 финалда "Ал-Ҳилол" кутиб турган эди. Тошкентдаги баҳсда кичик ҳисобда зафар қучган саудияликлар жавоб баҳсида ҳеч қандай имкон қолдирмаган эди 3-0.

Яна бир факт: бугунгача ўзбек жамоаларининг плей-оффдаги сўнгги баҳси айнан мана шу баҳс бўлиб турган эди.

2015 йил

Ўтган мавсум бизга 3+1 кўринишида квота ажратилди. "Бунёдкор" ўз уйида БААнинг "Ал Жазира"сига қарши баҳсда Воҳид Шодиев ҳамда Сардор Рашидов томонидан киритилган голлар эвазига мағлуб этади. Ҳа айтганча, рақиб жамоадан Али Мабхут бир марта бунга жавоб берган 2-1.

Бунёдкор - Ал Жазира 2-1
Афсуски гуруҳ босқичидаёқ барча жамоаларимиз ўз юришларини тўхтатгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. "Насаф" ва "Пахтакор" гуруҳда 3-ўринни эгаллаган бўлишса, "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" сўнгги ўринларни банд этишган.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:53, 17.05.2016. Ўқилди: 4468 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик