"Локомотив"нинг "Ал-Ҳилол" билан ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда
Хабарингиз бор, 24 май куни "Локомотив" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубини қабул қилади. Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган мазкур баҳсга "темирйўлчилар" тайёргарликни жиддий тарзда олиб боришмоқда.
17 май куни Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган жавоб беллашувида "Локо"ни фақат ғалаба қониқтиради. Жамоамизнинг мақсади Тошкентда "Ал-Ҳилол"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олиш.
"Темирйўлчилар" жуда муҳим ўйинга тайёргарликни ТТЗдаги "Локомотив" стадионида олиб боришмоқда. Барча йигитлар ғалаба илинжида астойдил меҳнат қилишяпти. Ҳамманинг мақсади бир - "Ал-Ҳилол"ни мағлуб этиб, ўзбекистонлик мухлисларга қувонч улашиш. Зеро, бу йилги чемпионлар лигасида барчанинг эътибори фақат "Локомотив"га қаратилган.
Эслатиб ўтамиз. 24 май куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Ал-Ҳилол" учрашуви соат 18:00да бошланади.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 19:48, 21.05.2016. Ўқилди: 3349 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).