ОЧЛ чорак финалга қуръа ташлаш маросими «Спорт»да жонли трансляция қилинади
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигасининг 1/4 финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
ОЧЛда қитъанинг кучли саккизта жамоаси қолди: "Ғарб" минтақасидан тўртта ва "Шарқ"дан тўртта. "Ғарб" - "Локомотив" (Ўзбекистон), "Ал-Жайиш" (Қатар), "Ан-Наср" ва "Ал-Айн" (ҳар иккаласи БАА). "Шарқ" - "Шандонг Луненг", "Шанхай SIPG" (иккаласи Хитой), "Сеул" ва "Чонбук Моторс" (ҳар иккаласи Жанубий Корея).
ОЧЛ регламентига биноан "Шарқ" ва "Ғарб" клублари то финалгача бир-бирларига қарши тўқнаш келишмайди. Бундан келиб чиқадики, "Локомотив"нинг 1/4 финалдаги рақиби яна "Ғарб" минтақасидан бўлади: "Ал-Жайиш", "Ан-Наср" ёки "Ал-Айн". Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 23-24 август, жавоб баҳслари эса 13-14 сентябрь кунларига мўлжалланган.
Ушбу маросим 12:30 дан бошлаб СПОРТ каналида тўғридан тўғри олиб кўрсатилади.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:11, 09.06.2016. Ўқилди: 9095 марта. Фикрлар: 14 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).