Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      •   Қизилқум
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Пахтакор 5 12
3 Бухоро 4 10
4 Бунёдкор 5 10
5 Насаф 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 Динамо 5 4
13 ОКМК 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум - Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2016: «Ливерпуль» бошқа барча клубларни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Айни дамда миллионлаб футбол ишқибозларининг диққат марказида турган Европа чемпионати мухлисларга бир қатор қизиқарли фактларни тақдим этмоқда. Ана шундай маълумотлардан бири — турнирда қатнашаётган футболчилар сони бўйича клуб ва чемпионатлар статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«ЛИВЕРПУЛЬ» ҲАР ЖАБҲАДА ЕТАКЧИ
Таъкидлаш керакки, ўтган мавсумда Юрген Клопп бошқарувни ўз қўлига олгач, «Ливерпуль» клубининг ўйини кескин ўзгарди. Шиддатлилик ошди. Буни Европа чемпионати статистикаси ҳам исботлаб турибди. Яъни «Ливерпуль»нинг 12 нафар футболчиси турли терма жамоалар сафида Европа чемпионатида иштирок этмоқда. Шунингдек, Англия терма жамоасида ҳам мазкур клубнинг 5 нафар ўйинчиси ҳаракат қилмоқда.



ИККИНЧИ ЎРИНДА «ТОТТЕНХЭМ»
Ушбу статистика бўйича иккинчи ўрин ҳам инглиз клубига тегишли. Моурисио Почеттино қўл остида мавсумни ажойиб ўтказган «Тоттенхэм» Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритганди. Буни қарангки, Европа чемпионатида ҳам «Тоттенхэм»нинг аҳамияти катта бўлди. Бу клубнинг 11 нафар ўйинчиси терма жамоалар шарафини ҳимоя қилишмоқда. Чунки худди «Ливерпуль» каби «Тоттенхэм»нинг ҳам 5 нафар аъзоси Англия терма жамоаси сафида тўп сурмоқда.



КУЧЛИ УЧЛИКДА «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»
Гарчи ижобий натижа қайд эта олмай, якунда истеъфога чиққан бўлса-да, голландиялик мутахассис Луи ван Гал бир қатор иқтидорларни кашф этди. Ана шу иқтидорли ўйинчилар эса бевосита ўз терма жамоалари эътиборини ҳам жалб эта олишди. Шу боис «Манчестер Юнайтед» мазкур жадвалнинг учинчи ўрнига жойлашди. Айни пайтда Франция яшил майдонларида 10 нафар «қизил иблис» ўз жамоалари шарафини ҳимоя қилишяпти.



«БАРСЕЛОНА» ТЎРТИНЧИ ЎРИНДА
Каталониянинг «Барселона» клуби бу борада бироз пассивроқ. Бир томондан, бунга клубнинг асосий ўйинчилари Америка қитъасида ҳаракат қилиши сабаб бўлгандир. Жумладан, Суарес Уругвай, Неймар Бразилия, Месси эса Аргентинада ўйнайди. Шундай бўлса-да, «Барселона» бошқа жамоаларга қараганда, мазкур рўйхатда яхшироқ статистика қайд этиб келмоқда. «Кўк-анорранглилар»нинг 9 нафар ўйинчиси Европа чемпионатида ҳаракат қиляпти. Қолаверса, Каталония клуби яна бир ажойиб кўрсаткичга эга — жамоанинг 5 нафар ўйинчиси Испания термаси шарафини ҳимоя қилмоқда.



«БАВАРИЯ» ҲАМ ТЎҚҚИЗ АЪЗОСИ БИЛАН
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳам «Барселона» билан бир хил натижани қайд этган. Ўтган мавсумни яхши ўтказган немис клуби тўққизта футболчисини терма жамоалар шарафини ҳимоя қилиш учун жўнатди. «Бавария»нинг Германия чемпионатида тенгсиз эканлигини эса қуйидаги факт исботлаб турибди — мазкур жамоанинг 5 нафар ўйинчиси Германия терма жамоаси таркибидан жой олган.



«ФЕНЕРБАХЧЕ» ҲАМ ОРТДА ҚОЛМОҚЧИ ЭМАС!
Туркиянинг «Фенербахче» клуби терма жамоаларга футболчи жўнатиш борасида «Барселона» ва «Бавария» билан бир хил кўрсаткичга эга. Мазкур жамоанинг тўққиз ўйинчиси Франциядаги турнирда бевосита иштирок этмоқда. Шунингдек, «Фенербахче» қуйидаги статистикаси билан бошқа клубларга нисбатан устунликка эга — клубнинг нақ 6 нафар аъзоси миллий терма жамоа сафида ҳаракат қилади.



ЖАРОҲАТЛАР ПАНД БЕРДИ
Бу йил Европа Чемпионлар лигасида тенгсиз деб топилган Мадриднинг «Реал» клуби ушбу рўйхатда унчалик яхши натижага эга эмас. Бу эса бевосита кўплаб футболчиларнинг жароҳат олгани билан боІлиқ. Хусусан, финалда Испания термаси шарафини ҳимоя қилиши керак бўлган Даниэль Карвахал жароҳат олди. Умуман, кутилмаган жароҳатлар клубнинг баъзи футболчиларини Европа чемпионатидан маҳрум қилди. Шундай бўлса-да, ҳозирда «қироллик клуби»нинг 8 нафар аъзоси ўз терма жамоалари сафида ўйнашмоқда.



«АРСЕНАЛ»ДА ҲАМ САККИЗ ЎЙИНЧИ
Лондоннинг «Арсенал» жамоасидан ҳам саккиз ўйинчи Европа чемпионатида тўп сурмоқда. Футболчилар рўйхатига эътибор қаратадиган бўлсак, бу борада «Арсенал» ўзига хос ютуқ қайд этганини кўриш мумкин. Яъни Лондон клуби янги иқтидор соҳибини кашф қилди. Бу футболчи — Беллерин эса Испания сафида ҳаракат қиляпти.



ОХИРГИ ҚАТНАШЧИ — «БАЗЕЛЬ»
Швейцариянинг «Базель» клуби гарчи Европада кучли клублар сирасига кирмаса-да, таркибида ўз терма жамоалари учун муҳим аҳамият касб этадиган ўйинчилар тўп суради. Ана шундай футболчиларнинг саккиз нафари эса ҳозирда Европа чемпионатида терма жамоалар билан биргаликда омадини синаб кўришмоқда.



ЭНГ КЎП ИШТИРОКЧИ ҚАЙСИ ЧЕМПИОНАТДАН?
Мазкур саволга жавоб излаш жараёнида ҳам қизиқарли маълумотларга дуч келдик. Бугун дунёнинг энг кучли чемпионати дея тан олинган Англия премьер-лигаси бу борада яққол пешқадам — АПЛнинг нақ 103 нафар ўйинчиси «ЕВРО-2016» иштирокчиси ҳисобланади. Унинг энг яқин таъқибчиси — Германия чемпионатида ўйнайдиган футболчилар орасида Европа чемпионатида ўйнайдиганлар сони эса деярли икки баробар кам. Бу борадаги тўлиқ статистика қуйидаги жадвалда берилган.



Низомжон Исломов

Манба: faqat.uz
Киритилди: 19:54, 20.06.2016. Ўқилди: 17454 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 ОКМК Аброр Каримов 2
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
6 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
7 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Нефтчи Зоран Марушич 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик