Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Темирйўлчилар» учун вокзал йўли

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Плей-офф босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

9 июнь куни қитъамиз клублари учун энг нуфузли саналган турнир - ОЧЛнинг якуний босқичларига қуръа ташланди. Бошқача айтганда, курашни давом эттираётган  8та кучли жамоанинг финалгача бўлган йўли аниқлаб берилди. Эътиборлиси, «A», «D» ва «F» гуруҳларидан чиққан клублар чорак финалга синхрон тарз­да етиб келишди. Умуман, аслида турнирда 17та чемпионат вакиллари курашга киришган бўлсалар, бугунга келиб, атиги 5та мамлакат (БАА, Қатар, Ўзбекистон, Хитой ва Жанубий Корея)дан жамоа  қолди, холос. Энди қуръа натижасига тўхталсак, кўзга ташланадиган биринчи эътиборли факт шуки, Тошкентнинг «Локомотив» ва таркибида ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сураётган «Ал-Жаиш» клублари ярим финалдагина ўзаро учрашишлари мумкин.

«Ал-Айн» (БАА) - «Локомотив» (Ўзбекистон)

Кимларнинг ўзаро дуэлини кўрамиз? Умар Абдулраҳмон - Сардор Мирзаев

Учиш масофаси:2 323 км.

«Локомотив» чорак финал босқичини 23 август куни БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши сафар ўйини билан бошлайди. Тошкентда кечадиган жавоб учрашуви эса 13 сентябрга белгиланган. «Ал-Айн» БАА про-лигасининг охирги мавсумини 2-ўринда тугатди (чемпион - «Ал-Аҳли»дан 9 очко ортда қолди).

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, «Ал-Айн» бу йилги ОЧЛда «Насаф» билан битта гуруҳда кураш олиб борди ва 10 очко тўплаб, 2-ўрин орқали «плей-офф»га чиқди. 1|8 финални «Зоб-Оҳан»га қарши ўтказган ушбу жамоа ўз майдонида дуранг (1:1) қайд этган бўлса, сафарда 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинларда ҳам «Ал-Айн» легионерлари - Дуглас ва Данило Асприлья биттадан гол уришди. Умуман олганда, бўлажак рақибнинг ўйини кўп жиҳатдан шу икки легионер, шунингдек,  жамоа сардори Умар Абдулраҳмонга боғлиқ.

«Ал-Айн» ОЧЛ-2016да шу кунга қадар жами 19 нафар футболчидан фойдаланди. Майдондаэнг кўп вақт ҳаракатланганфутболчи: Мёнг Жу Ли (720 дақиқа). Голлар муаллифлари: Дуглас - 4та, Данило Морено Асприлья - 3та, Умар Абдулраҳмон, Мёнг Жу Ли, Саид ал Хатирий, Исмоил Аҳмад - 1тадан.Энг кўп сариқ карточка олган футболчилар:Муҳаммад Фаёз, Муҳаммад Абдулраҳмон - 2тадан. Жамоа устози Златко Далич кўпроқ 4-5-1 тактикасига таянади.

«Локомотив»га келсак, жамоа мураббийлари худди «Ал-Айн»даги ҳамкасблари каби жорий мавсум айнан 19 нафар футболчини майдонга туширишди. Майдондаэнг кўп вақт ҳаракатланганфутболчи:Игнатий Нес­теров (720 дақиқа). Голлар муаллифлари: Темурхўжа Абдухолиқов - 3та, Сардор Мирзаев - 2та, Шерзод Файзиев, Ислом Тўхтахўжаев, Марат Бикмаев - 1тадан. Энг кўп сариқ карточка олган футболчи: Кахи Махарадзе - 3та. Қизил карточка олган футболчи - Жасур Ҳасанов.int.soccerway.com веб-сайтида таъкидланишича, «темирйўлчилар» асосан 3-6-1 тактик чизмаси асосида ўйин олиб боришган.

«Ал-Жаиш» (Қатар) - «Ал-Наср» (БАА)

Кимларнинг ўзаро  дуэлини кўрамиз? Сардор Рашидов - Нилмар

Учиш масофаси: 379 км.

«Ал-Жаиш» 2013 ва 2015 йилларда ҳам БАА вакиллари билан учрашган эди. «Ал-Жазира»га қарши ўз майдонида кечган баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, сафарда муроса кўчасини танлаганди - 1:1. Қолаверса, қатарликлар жорий мавсум «Ал-Айн»ни 2 марта бир хил - 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. «Ал-Жаиш»да ҳам легионерлардан қандай фойдаланишни яхши билишади. Олдинги йилларда бош юлдуз саналган Вагнер Рибейро асосий таркибга кириш учун курашда ҳамюртимизга имкониятни тўлиқ бой берди. Сардордан ташқари, Абдулраззоқ Ҳамдалллоҳ ва Ромариньога ҳам бошланғич таркибдан жой кафолатланган. Ҳимоя чизиғида асосий оғирлик кўпроқ 25 ёшли Холид ал Зерейкий ва 20 ёшли Аҳмад Дузандеҳга тушмоқда. Тўғри, ҳимоядаги муаммолар ярим ҳимоянинг беқиёс ўйини туфайли унча билинмаяпти. Клуб ОЧЛ-2016да 8та ўйин ўтказган бўлса, шуларнинг атиги 3тасида гол қўйиб юбормади.

8та ўйинда жами 15та сариқ карточка «тўплаган» «Ал-Наср» клубида эса  бор эътибор жамоавий ўйинга қаратилган. Ҳужумчилар - Нилмар ва Салим Солиҳ унча-мунча клуб ҳимоячиларига ҳақиқий бош оғриғи бўлишга қодирлар. Ҳимоячилар - Маҳмуд Ҳамис ва Аҳмад ал Яссийни ҳам алоҳида эътироф этиш керак. Дейлик, улар яккакурашлар ва меҳнатдан сира қочмайдиганлар сирасига киришади.

«Шанхай Теллэйс» (Хитой) - «Чонбук Хюндай Моторс» (Ж.Корея)

Кимларнинг ўзаро дуэлини кўрамиз?  Лей Ву - Леонардо

Учиш масофаси: 732 км.

Хитойнинг бу жамоаси ОЧЛда илк марта иштирок этяпти. «Теллэйс» гуруҳ босқичида Ж.Кореянинг «Сувон Самсунг Блюуингз» клуби билан ўйнади (2:1, 0:3). Хитой терма жамоасининг шу ой олиб борган йиғинига жамоадан 5 нафар футболчи чақирилди. 25 ёшли Лей Ву Шанхай шаҳри жамоасининг ҳақиқий дурдонасидир. Маҳаллий супер-лигада 54та, шанхайликлар либосида эса жами 103та гол урган футболчи клуб тарихидаги энг яхши тўпурардир. Чап қанот вингери вазифасини эса Ю Хай бажармоқда. 2007|2008 йиллар мавсумида Голландиянинг «Витесс» жамоасида ўйнаган футболчи ҳозирги клуби сафига 2015 йилнинг 27 февралида қўшилган.

Ўтган йилги чорак финалчилар орасида биргина «Чонбук»нинг курашни давом эттираётгани эътиборга молик. Кореяликлар бир йил олдин «Гамба Осака» (Япония) тўсиғидан ўтолмагандилар. Улар худди «Ал-Айн» сингари турнирда бир марта ғолиб чиқишган. «Чонбук Моторс» бош мураббийи Чой Канг Хи жамоада 2005-2011 йиллар оралиғида ҳам ишлаганди. Муҳими, клуб 2006 йили ОЧЛдаги ғалабани айнан унинг раҳбарлигида нишонлаган.

«Сеул» (Ж.Корея) - «Шандонг Луненг» (Хитой)

Кимларнинг ўзаро дуэлини кўрамиз? Карлос Адриано - Диего Тарделли

Учиш масофаси: 891 км.

Кореяликлар бу рақиб билан 2009 йили гуруҳ босқичида (0:2, 1:1), қолаверса, бу йил ҳам айнан илк раундда (4:1, 0:0) тўқнаш келишган. Сеулдаги сўнгги баҳсни Равшан Эрматов бошқаргани ёдингизда бўлса керак. «Сеул»  жорий мавсум гуруҳ босқичи 3-4-турларида «Луненг»дан 4 очко тортиб олди. Хусусан, 16 март куни Жинан шаҳрида бўлиб ўтган ўйиннинг иккинчи ярмида Го Йо Хан ва Деян Дамьянович урган голлар хитойликларни карахт аҳволга солиб қўйганди. Айтганча, «Сеул» ОЧЛда яна 3та гол урса, бу борада 100лик маррасини босиб ўтади.

«Шандон Луненг» 2005 йилдан сўнг яна чорак финалга йўл олди. Жинан шаҳри жамоаси ўшанда бўлажак чемпион «Ал-Иттиҳод» (1:1, 2:7)га йўл бўшатганди. Жамоага 8 июнь куни «Бавария» ва «Вольфсбург» билан 3 карра бундеслига чемпиони бўлган германиялик машҳур мутахассис Феликс Магат бош мураббий этиб тайинланди. Эслатма, «Темир Магат» 2014 йилнинг 18 сентябрида «Фулхэм» билан хайрлашганидан буён ҳеч қаерда ишламади. Хитой клуби ҳам жорий мавсум ОЧЛдаги голлари сонини 100тага етказиши мумкин. Айни пайт унинг ҳисобида 94та гол бор. Дарвоқе, ЖЧ-2018 саралашидаги рақибимиз - Хитой терма жамоаси охирги йиғинига ушбу жамоадан ҳам айнан  5 нафар футболчини жалб этди.

Фикрат тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:51, 21.06.2016. Ўқилди: 10109 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик