Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Руфат Акрамхўжаев: «Мақсадимиз – кучли футболчиларни етиштириш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биринчи лига баҳслари тобора қизғин паллага кириб бораркан, ўз олдига муайян вазифа ва мақсад қўйган жамоалар кўзга ташлана бошлади. Ўз навбатида, аутсайдерлар номи ҳам ойдинлашиб бормоқда. Лиганинг мунтазам иштирокчиси «NBU-Осиё» барқарор ўйин намойиш этиб, бирин-кетин очколар тўпламоқда. Бунда бош мураббий Руфат Акрамхўжаевнинг ҳиссаси катта, албатта. Хўш, жорий мавсум жамоа кўрсатаётган ўйин ва натижалар ушбу мутахассисга манзур келяптими? «Банкирлар» устози билан суҳбат қуриш чоғида ушбу саволга ҳам жавоб топишга уриндик.

- Жорий мавсум «NBU-Осиё» кўрсатаётган ўйин бош мураббий сифатида сизда қандай таассурот қолдирмоқда?

- Ортда қолган турларга қараб хулоса қилишим мумкин, жамоа ёмон ўйнамаяпти. Мавсум бошида таркибни ёшартиришга катта эътибор қаратдик. Бундан кўзланган асосий мақсад иқтидорли ёшларни кашф қилиб, уларга кўпроқ имконият берган ҳолда, элита жамоалари сафини тўлдиришга муносиб бўлган футболчиларни етказиб бериш эди. Биласизми, бунчалик ёш таркиб «банкирлар» тарихида ҳали учрамаган. Бир пайтлари футболчи сифатида «NBU-Осиё»да ўйнаганимда, ёшлар камчиликни ташкил қилишган. Мураббийлар асосан тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланишарди. Бу йилги кўрсаткичларимиз борасида тўхталадиган бўлсам, ҳозирча натижалар ёмон эмас. Таркиб ёш эканлигига қарамай, вазият биз учун ижобий тус олмоқда. Шуниси мени қувонтирмоқда.

- Барқарорлик етишмаслиги хусусида нималар дея оласиз? Чунки жамоага яққол фаворит сифатида қаралган учрашувларда очко йўқотилмоқда. Аксинча, кучли жамоалар билан тўқнашувларда «NBU-Осиё» зафар қучмоқда...

- Тажриба йўқлиги сезилмоқда. Боя айтиб ўтганимдек, жамоамиз таркиби асосан ёшлардан иборат эканлигини ПФЛга берган «заявка»миз орқали ҳам англаб олиш қийин эмас. Айрим футболчиларимизда ўйин амалиёти кам эканлиги туфайли, барқарор ўйин кўрсатишга қийналмоқдалар.

- Биринчи даврадан кейин клубда қандай ўзгаришлар бўлади?

- Буни вақт кўрсатади. Ҳозирча олдимизда қолган ўйинларни муваффақиятли ўтказиш вазифаси турибди. Вазиятга қараб, таркибни шакллантириб бораверамиз.

- Ўзингиздаги ўзгаришларга тўхталсак, тажрибангиз ошаётгани сезиляптими?

- Албатта, сезилмоқда. Биринчи лигада ўйинлар сони кўп. Футболчиларни ҳар бир баҳсга тайёрлар экансиз, ўзингиздаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил қилиб бориш имконияти туғилади. Менда шу жиҳат кўзга ташлана бошлади. Қолаверса, бир қатор тажрибали мураббийлар билан елкама-елка иш юритаётганим ҳам мен учун ютуқдир.

- Жамоа биринчи лигада мунтазам равишда иштирок этишга одатланган. Хўш, шароитлар ҳам шунга монанд яратилганми?

- Биринчи лига ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, шароитларимиз аъло даражада. Тўғри, футболчиларимиз катта миқдорда пул олишмайди. Лекин мунтазам равишда меҳнатларига яраша рағбатлантириладилар. Буни жамоада илгари ўйнаган футболчилар ҳам тасдиқлашлари мумкин. Маош камтарона бўлишига қарамай, узилишлар деярли кузатилмайди.

- «NBU-Осиё» вақтинча ЖАРдаги қўшимча майдонда тўп суряпти. Жамоа ўз стадионига қачон қайтади?

- Иккинчи давра ўйинлари бошлангач, ўз аренамизга қайтамиз. У ерда маълум муддат олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳозирга келиб якунланиш арафасида. Насиб қилса, лиганинг кейинги учрашувларини ўз уйимизда ўтказамиз.

- Евро-2016 мусобақасини кузатяпсизми?

- Албатта, турнирнинг ҳар бир учрашувини катта қизиқиш билан томоша қиляпман.

- Хўш, илк турдан кейинги таассуротлар қандай?

- Рости, дастлабки баҳслардан кейин аниқ фикр билдириш мушкул. Яққол фаворитлар кўзга ташланганича йўқ. Негаки, ҳар қандай мусобақанинг дастлабки турларида кутган ўйинингиз чиқмаслиги мумкин. Шу боис, келгуси учрашувлар янада қизиқарли кечади. Мураббий сифатида терма жамоаларнинг турнирга тайёргарлиги, мураббийлар штаби танлаган тактикаларга диққат билан эътибор қаратяпман. Бу орқали қандайдир услубни ўзлаштирсам, ўзим учун фойдали бўлиши турган гап.

- Қайси жамоага мухлислик қиляпсиз?

- Мезбон - Франция термасига. Ўйлайманки, улар финалга қадар етиб боришади.

- Америка кубогида фаворитлар - Бразилия ва Уругвайнинг гуруҳда қолиб кетишига сизнингча, нима сабаб бўлди?

- Бунга яққол сабабни кўрсатиш қийин. Менимча, бу терма жамоа футболчилари Европада тўп суришлари боис, чарчоқ аломатлари ўз таъсирини ўтказгандир. Ҳар ҳолда мен шундай фикрдаман.

Иззатбек АБДУВАҲОБОВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:15, 28.06.2016. Ўқилди: 3448 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания дарвозабони Унаи Симон 8 та ўйинда атиги битта гол ўтказиб, 7 марта дарвозасини дахлсиз сақлади.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик