Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 3:2
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • 1:3
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Фиорентина
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • -:-
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • 2:2
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • 0:0
      • Атлетико
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
      • 01.02.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 01.02.2026 20:15
      • Бетис
      • -:-
      • Валенсия
      • 01.02.2026 22:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Сельта
      • 02.02.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 31.01.2026 13:00
      • Таиланд
      • 1:0
      • Вьетнам
      • 31.01.2026 13:00
      • Кувайт
      • 7:2
      • Ливан
      • 31.01.2026 17:00
      • Индонезия
      • 1:1
      • Ироқ
      • 31.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • 3:2
      • Жанубий Корея
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • 2:1
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • 0:1
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • -:-
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Малайзия
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 0:4
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:2
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • 3:2
      • Вест Хэм
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 01.02.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 01.02.2026 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Брентфорд
      • 01.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Эспаньол 22 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Жирона 22 25
12 Эльче 22 24
13 Севилья 21 24
14 Атлетик Бильбао 21 24
15 Валенсия 21 23
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Лобанов: «Шацкихни кўрдим, лекин гаплашолмадим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи рақамли дарвозабони Александр Лобанов фаолиятини катта эҳтимол билан янги клубда бошлайди. Эроннинг «Персеполис» клуби шарафини ҳимоя қилаётган посбон шу кунларда жамоаси билан бирга ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Эътиборга молик жиҳати, «Персеполис»нинг йиғини Украина пойтахти Киев шаҳрида ташкил этилмоқда. Жамоа «Динамо» клубига тегишли базада тайёргарлик кўряпти.

Ўз ўрнида миллий терма жамоамиз ҳам эртадан навбатдаги йиғинга тўпланади. Бош жамоамизнинг йиғини Австрия­да ўтказилади. Бу йиғинга асосан маҳаллий, яъни олий лига клубларимизда тўп тепаётган футболчилар жалб қилинади.

Аслида бу йиғин биз учун керакмикан? Унинг қандай фойдаси бор? ФИФА куни бўлмаса? Клублардан футболчиларни «юлиб» олиб, йиғинга олиб кетиш шартми? Қишда йиғин, ёзда яна йиғин... Футболчилар қачон дам олишади? Терма жамоанинг йиғини клубларнинг режаларига салбий таъсир қиляпти-ку! Фақат миллий терма жамоа манфаатини ўйлаш, аксинча, уни клубдан устун қўйиш ҳам тўғри эмас. Масалан, терма жамоага бошқаларга қараганда, кўпроқ футболчи жўнатадиган «Локомотив» клубининг ҳам ўз режалари бор. «Темирйўлчилар» ОЧЛнинг чорак финал босқичидан ўрин олган ўта муҳим ўйинларга тайёргарлик кўришяпти. Хуллас, саволлар бисёр. Унга жавоб берадиган мутахассис эса йўқ. Биз терма жамоамизнинг ана шу йиғини олдидан Александр Лобанов билан боғландик ва мавзу юзасидан суҳбатлашдик.

 

- Бизга маълум бўлишича, терма жамоамиз Тошкентда йиғилади ва Австрияга йиғин ўтказиш учун жўнаб кетади. Айтингчи, терма жамоадан чақирув олдингизми?

- Менимча, терма жамоага чақирилган футболчилар 6-7 июль кунлари Тошкентда тўпланишади. Ке­йин эса Австрия йиғинига йўл оладилар. Менга таклиф келмади. Чақирув олган тақдиримда ҳам, мен фаолият юритаётган клуб қўйиб юбормасди. Боиси, ҳозир ФИФА кунлари эмас. «Персеполис»нинг бунга тўлиқ ҳаққи бор. Айни пайтда мен жамоам билан биргаман. Ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпмиз.

- ФИФА куни эмаслигини инобатга олсак, Австриядаги йиғин фақат маҳаллий футболчилар учун бўлар экан-да?

- Худди шундай.

- «Персеполис»нинг йиғини қаерда ташкил этиляпти?

- Киев  шаҳрида. «Динамо» клубининг базасида шуғулланяпмиз.

- Эрон клуби ўз йиғинини Киев шаҳрида ўтказаётгани бироз ғалати туюляпти...

- Нега энди. Клуб раҳбарияти шундай қарорга келган экан, демак, бунга етарли сабаб бор.

- Максим Шацких билан учрашмадингизми?

- Йўқ. Лекин уни кўрдим. Айни пайт­да Максим «Динамо»нинг U-19 жамоа­сига мураббийлик қиляпти. Биз шуғулланаётган майдонга яқин жойда у ҳам шогирдлари билан машғулот ўтказаётган экан. Уни олисдан кўрдиму, лекин юзма-юз кўришиш насиб қилмади. Балки эрта-индин кўришиб қоларман. Йиғинимиз энди бошланди-ку!

- Бундан бир ой аввал суҳбатлашганимизда, «Тез орада қайси клубда фаолиятимни давом эттиришимга ойдинлик киритиб оламан», деган эдингиз. Бу масала ўз ечимини топдими?

- Ҳали 100 фоиз бир қарорга келмадим. Шу бир ҳафта ичида ҳаммаси аниқ ҳал бўлади.

- «Персеполис»да қолиш имкония­тингизни неча фоизга баҳолаш мумкин?

- Катта эҳтимол билан қолмасам керак. Янги жамоага ўтишим деярли ҳал этилган.

- «Персеполис» дарвозабонига яна жазо қўлланилди. Бу сизга қўшимча имконият эшикларини очади-ку.

- Ҳа, бундан хабарим бор. Лекин кетишимнинг бошқа сабаблари ҳам бор.

- Янги муҳитга мослаша олмадингизми? Балки Эроннинг урф-одатлари сиз ва оилангиз учун ноодатийдир...

- Бунинг сабаблари етарлича. Келинг, бу ҳақда гаплашмаймиз.

- Бошқа клублардан таклифлар етарлича бўлса керак.

- Кам эмас (кулади).

- Балки Ўзбекистон чемпионатига қайтарсиз...

- Билмадим. Аввал айтганимдек, ҳозирча буни инкор ҳам этмайман, тасдиқламайман ҳам. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ким билади, балки «Пахтакор»га қайтарман. Афсуски, собиқ жамоамнинг ўйинлари қовушмаяпти. Биринчи даврада чемпионга хос ўйин намойиш этилмади. Жамоам иштирокидаги ўйинларни кузатиб бордим. Ҳали «Пахтакор» ўзини ўнглаб олишига ишонаман. У иродали жамоа. Иккинчи даврада  умуман бошқа «Пахтакор»ни кўрсак, бундан ажабланмайман.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги кундаги биринчи рақамли дарвозабони қайси клубга ўтиши кўпчилик учун қизиқ. Номини айтмасангиз ҳам, лоақал қайси давлат жамоаси эканига ойдинлик киритарсиз.

- Йўқ. Келинг, воқеалар ривожидан илгарилаб кетмайлик. Бунга оз фурсат қолди. 

- Йиғин доирасида ўртоқлик ўйин­лари ташкил этиляптими?

- Ҳали ўтказмадик. Киевга ўзи кеча (суҳбат 3 июль куни уюштирилган) тонг саҳарда келдик. Ҳозирча кунига икки маҳал машғулот билан чекланяпмиз. Адашмасам, сешанба куни маҳаллий клублардан бири билан ўртоқлик учрашувида куч синашадимиз.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетасси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:46, 08.07.2016. Ўқилди: 12972 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.