Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Превью: У-17 Осиё кубоги старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида маълумотлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-17
Рукн: Янгиликлар
A A A

Саудия Арабистони яшил майдонларида 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаси старт олди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дастлабки турда КХДРга қарши баҳс олиб бориши режалаштирилганди. Бироқ рақиб жамоа турнирда иштирок эта олмаслиги маълум бўлгач, вакилларимиз илк учрашувини 10-май куни Ҳиндистонга қарши ўтказадиган бўлди.

Ўзбекистон — Ҳиндистон

U-17 Осиё кубоги тарихида Ўзбекистон ва Ҳиндистон аввал ҳам ўзаро тўқнаш келган. Хусусан, 2023-йилда Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги 2006–2007-йилларда туғилган футболчилардан иборат жамоамиз гуруҳ босқичида ҳиндларга қарши майдонга тушган ва Муҳаммедали Реимов томонидан киритилган гол эвазига ғалаба қозонганди.

Учрашувнинг аҳамияти

Мусобақаданинг 1-тур учрашувида гуруҳимизнинг икки жамоаси — Австралия ва Ҳиндистон ўзаро баҳс олиб борди. Унда австралияликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумки, Осиё кубогида гуруҳ босқичида 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритади. Шу сабабли, вакилларимиз 10-май куни Ҳиндистон устидан ғалаба қозониш орқали Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал иштирокчисига айланишлари мумкин. Гуруҳдаги пешқадамлик масаласи эса 13-май куни Австралияга қарши баҳсда ҳал бўлиши кутилмоқда.

Мусобақага тайёргарлик

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақага амалдаги чемпион сифатида етиб келмоқда. Бир йил аввал Ислом Исмоилов бошқарувидаги жамоамиз тарих ёзиб, турнир ғолиблигини қўлга киритганди. Ўша таркибда бўлган 2009-йилда туғилган футболчилар — Муҳаммад Ҳакимов ва Асилбек Алиев бу сафар Сергей Чигодаев бошқарувидаги терма жамоамиз сафида мусобақада иштирок этишади.

Турнирга тайёргарлик доирасида терма жамоа кенг қамровли йиғинлар ўтказди. Бир нечта хориж йиғинлари ташкил қилиниб, юқори савиядаги рақибларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Хусусан, Хитой, Корея, Япония, Саудия Арабистони, Россия, Беларус, Қозоғистон, Черногория, Венгрия, Индонезия, Мали ҳамда Марокаш жамоаларига қарши баҳслар ташкил этилди.

Осиё кубоги олдидан сўнгги йиғин 15-апрель куни Тошкентда бошланди ва 22-апрелдан Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида давом эттирилди. Саудия Арабистони ҳамда Яманга қарши назорат учрашувлари ўтказилиб, тактик ишланмалар синовдан ўтказилди.

Жамоа ички муҳити

Футболчимиз Амирхон Эркинов машғулотлар ва Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Биринчи навбатда, ўз ўйинимизни кўрсатиб, яхши натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз. Жамоада кайфият яхши, ишонч юқори. Таркибимизда аввалги Осиё кубогида иштирок этган футболчилар ҳам бор ва уларнинг тажрибаси албатта бизга ёрдам беради. Машғулотларни яхши кайфиятда олиб боряпмиз. Саудия Арабистонига олдинроқ келганимиз сабабли мослашиш жараёни ҳам яхши ўтди. Бу йиғинда икки учрашувда майдонга тушдик, мураббийлар барча футболчиларнинг имкониятларини кўриб чиқишди. Ўйлайманки, жамоамиз мусобақага тўлиқ тайёр.”

Превью

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 10-май куни Ҳиндистонга қарши учрашувда оқ либосда ҳаракат қилади. Дарвозабонимиз эса қора либосда майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00 да “Кинг Абдуллаҳ Sports City” мажмуасининг “Ҳалл Стадиум” майдонида бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:31, 07.05.2026. Ўқилди: 129 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик