Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Каррагер «ПСЖ» мураббийидан узр сўради

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси ва ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Жейми Каррагер Франция клуби Чемпионлар лигаси финалига йўл олганидан сўнг, «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрикедан оммавий равишда узр сўради.

«ПСЖ» ярим финал жавоб баҳсида «Бавария» билан дуранг ўйнаб (1:1), икки ўйин натижасига кўра 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди ва кетма-кет иккинчи бор мусобақа финалига чиқди. Энди улар Будапештда «Арсенал» билан куч синашадилар.

Ўйиндан сўнг Энрике CBS канали студиясига чиқди. Каррагер ўйин таҳлилидан олдин икки йил олдинги воқеани эслашга қарор қилди. 2024 йилги ярим финалда Каррагер «Боруссия Дортмунд» мухлислари билан бирга «ПСЖ»га қарши ўйинни томоша қилган ва немис клуби шарфини тақиб олган эди. Ўшанда парижликлар мағлуб бўлгач, Энрике CBS каналига интервью беришдан бош тортганди.

«Луис, Дортмунддаги ишим учун сиздан узр сўрамоқчиман. Ўшанда бўйнимда «Боруссия» шарфи бор эди, лекин ҳаммамиз биламизки, бироз ичган одам гоҳида ҳаддидан ошиб кетиши мумкин. Шунинг учун мени кечиринг. Бизга жамоангиз ва унинг ўтган йилги кўрсатган ўйинлари жуда манзур бўлди. Охирги икки мавсумда Чемпионлар лигасида сизни кузатиш жуда ёқимли бўлди. Сизни яна бир бор финал билан табриклайман, ажойиб иш, жаноб», — деди Каррагер тўғридан-тўғри эфирда.

Энрике эса бунга жавобан: «Раҳмат, раҳмат. Узр сўрашингизга ҳожат йўқ», — деб жавоб қайтарди.

Киритилди: 17:48, 07.05.2026. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик