Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мираброр Усмонов: "Футзал орқали Ўзбекистонни дунёга танитишингизни тилайман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футзал бўйича Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва мураббийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Дастлаб, терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендес ҳамда терма жамоа сардори Артур Юнусов иштирокида матбуот анжумани ўтказилган бўлса, йиғилишнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Футбол Федерецияси президенти Мираброр Усмонов терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби билан учрашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Йиғилишда сўзда чиққан ЎФФ президенти сентябрь ойида Колумбияда старт оладиган жаҳон чемпионати баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этишини ва юртимизга яхши натижа ва ғалабалар билан қайтишини тилади. “Футзал мамлакатимизга кириб келганига кўп вақт бўлгани йўқ, аммо сўнгги йилларда футзалда Ўзбекистон анча катта ютуқларга эришди. Ушбу спорт турини Ўзбекистонда ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мамлакатимиз футзал бўйича бир қатор йирик мусобақаларга мезбонлик қилди. Асосийси, ушбу спорт тури билан шуғулланадиган ёшлар кўпайди. Натижа кўп куттиргани йўқ ва мана, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳоннинг энг кучли жамоаларига қарши Жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди”, - деди Мираброр Усмонов.

“Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишингиз ва мамлакатимизда ҳукм сураётган байрамона кайфиятни янада кўтаришингизни тилайман. Футзал орқали Ўзбекистонни дунёга танитишингизни тилайман”, - деди ЎФФ президенти Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоларига.

Ўзбекистон футзал терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон Футзал Уюшмаси раҳбарияти ҳамда бир қатор мутаххассилар ва мураббийлар иштирок этишди ва улар ҳам терма жамоа аъзоларига Жаҳон чемпионати баҳсларида омад тилашди. Ўз навбатида Жаҳон чемпионатига йўл олаётган терма жамоа аъзолари ҳам, мундиалда муносиб иштирок этишларини ва бунинг учун қаттиқ мехнат қилишларини айтиб ўтишди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 07:57, 26.08.2016. Ўқилди: 7598 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик